wayground logo

Free Printable Worksheets

NEW

Font size

S
M
L
XL
Worksheets

ТЕСТ - Ансорлар розияллоҳу анҳум

Total questions: 30

Worksheet time: 15mins

Name
Class
Date
1.

Асъад ибн Зирора Мусъабга: “Аллоҳга қасамки, олдингга бир саййид келмоқда, агар у сенга эргашса, унинг қавмидан ҳеч ким сенга хилоф қилмайди”, деган эди. Aсъад ибн Зирора кимни назарда тутган эди?

a)

Саъд ибн Убода

b)

Саъд ибн Муъоз

c)

Усайд ибн Ҳузайр

2.

Унинг вафотидан Арши Аъло ҳаракатга келиб, осмон эшиклари очилган. Бу саҳоба ким эди?

a)

Муъоз ибн Жабал

b)

Саъд ибн Убода

c)

Саъд ибн Муъоз

3.

Набий алайҳиссаломнинг вафотларидан сўнг Ислом уммати катта хатарда қолди. Муҳожир саҳоба Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бу хатарнинг олдини олдилар. Ансорий саҳобаларнинг фикрини ўзгартиришга сабабчи бўлган ансорий саҳоба ким эди?

a)

Саъд ибн Муъоз

b)

Абдуллоҳ ибн Амр

c)

Усайд ибн Ҳузайр

4.

Оиша розияллоҳу анҳога: «Аллоҳ сени яхшилик ила мукофотласин. Аллоҳга қасамки, қачон сенга ўзинг ёқтирмайдиган бир иш етса, албатта, ундан Алллоҳ сен учун ва мусулмонлар учун бир яхшилик чиқаради», деб ким айтган эди?

a)

Абу Бакр Сиддиқ

b)

Усайд ибн Ҳузайр

c)

Анас ибн Молик

5.

Доим Саъд ибн Муъоз розияллоҳу анҳу билан бирга зикр қилинган, ансорлар ичида биринчилардан бўлиб мушриклар қўлида азобланиш шарафига мушарраф бўлган ансорий саҳоба ким эди?

a)

Усайд ибн Ҳузайр

b)

Муъоз ибн Жабал

c)

Саъд ибн Убода

6.

Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўзлари учун муҳим бир масала бўйича фатво сўрадилар. Бундан уламоларимиз умумий қоидани чиқарганлар. Бу фатво нима ҳақида эди?

a)

Меросининг тақсими ҳақида

b)

Онасига вожиб бўлган, аммо уни адо эта олмай вафот этган назр ҳақида фатво сўради

c)

Сафар масалалари ҳақида

7.

Мусулмон умматининг ҳалол билан ҳаромни энг яхши ажратувчиси ким эди?

a)

Убай ибн Каъб

b)

Муъоз ибн Жабал

c)

Зайд ибн Собит

8.

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу Нисо сурасининг 56-оятини қандай тафсир қилган эдилар?

a)

“Ҳакимнинг бузилишидан эҳтиёт бўлинглар. Ҳақни ҳақ ила танинглар. Чунки ҳақ нурдир”.

b)

“Бу оятнинг тафсирини мен биламан, териси бир соатда етмиш марта алмаштирилади”.

c)

“Аллоҳга қасамки, албатта, киши уйида, ўз тўшагида ётиб ҳам шаҳидликка эришиши мумкин”.

9.

Саҳобаларнинг Аллоҳнинг Китобига энг қориси ким эди?

a)

Муъоз ибн Жабал

b)

Убай ибн Каъб

c)

Зайд ибн Собит

10.

Унинг куняси Абу Мунзир, иккала Ақаба байътида ҳам иштирок этган. Бадр ва барча урушларда иштирок этган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ваҳий котиблари бўлган саҳоба ким эди?

a)

Анас ибн Молик

b)

Убай ибн Каъб

c)

Зайд ибн Собит

11.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу “Қуръонни жамла”, деб бу ишни амалга оширишни қайси саҳобийга топширдилар?

a)

Убай ибн Каъб

b)

Зайд ибн Собит

c)

Анас ибн Молик

12.

Уларнинг меросни энг яхши билувчиси ким эди?

a)

Анас ибн Молик

b)

Муъоз ибн Жабал

c)

Зайд ибн Собит

13.

Денгизда жанг қилиб, денгизда вафот этган саҳобани етти кунгача дафн қилгани орол топа олмадилар. Охири бир жойга дафн қилдилар. У ўзгармаган эди. Бу саҳобий ким?

a)

Абдуллоҳ ибн Амр

b)

Абу Толҳа

c)

Анас ибн Молик

14.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг ўгай оталари ким эди?

a)

Ямон розияллоҳу анҳу

b)

Абдуллоҳ ибн Амр

c)

Абу Толҳа

15.

Пайғамбар алайҳиссалом мушрикларнинг “Зул ҳасла” номли ибодатхонасини бузишга қайси саҳобани юбордилар?

a)

Холид ибн Валид

b)

Муъоз ибн Жабал

c)

Жобир ибн Абдуллоҳ

16.

Жобир ибн Абдуллоҳ саҳобаларнинг ичида энг кўп ҳадис ривоят қилганларнинг олтинчиси бўлиб, нечта ҳадис ривоят қилганлар?

a)

109 та

b)

1540 та

c)

1009 та

17.

Амр ибн Жамуҳ розияллоҳу анҳу билан бир қабрга дафн қилинган саҳоба ким эди?

a)

Абдуллоҳ ибн Амр

b)

Абу Толҳа

c)

Саъд ибн Убода

18.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу қайси жангда шаҳид бўлдилар? Шаҳидлар тўғрисида қайси оятлар нозил бўлди?

a)

Бадр жангида, Оли Имрон сурасининг 1-2-оятлари

b)

Уҳуд жангида, Оли Имрон сурасининг 169-171-оятлари

c)

Ҳандақ жангида, Оли Имрон сурасининг 150-151-оятлари

19.

Видолашув ҳажига чиққанларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ноиб этиб кимни қолдирдилар?

a)

Абу Дужона

b)

Абдуллоҳ ибн Умар

c)

Абу Толҳа

20.

Мусайламатул Каззоб билан бўлган жанг давомида мурдатлар унинг «Ҳадийқотур Роҳман» номли боғига кириб олишди. Қўрғон жуда ҳам мустаҳкам эди. Мусулмонлар орасида “Мени боғнинг ичига отинглар” деб, дарвозани мусулмонларга очиб берган баҳодир жангчи ким эди?

a)

Холид ибн Волид

b)

Абу Дужона

c)

Абу Толҳа

21.

“У еттитасини қатл қилди. Сўнгра улар уни қатл қилдилар. «Бу мендандир. Мен ундандирман. Бу мендандир. Мен ундандирман!» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу муборак сўзларни ким ҳақида айтдилар?

a)

Абдуллоҳ ибн Амр

b)

Жулайбиб

c)

Абу Дужона

22.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси саҳобийга: “Эй икки қулоқ эгаси!” деб ҳазил-мутойиба қилганлар?

a)

Убай ибн Каъб

b)

Анас ибн Молик

c)

Жобир ибн Абдуллоҳ

23.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Хоҳласанг ансорлардан бўл, хоҳласанг муҳожирлардан бўл», деб кимга айтган эдилар?

a)

Анас ибн Молик

b)

Ҳузайфа ибн Ямон

c)

Убай ибн Каъб

24.

Набий алайҳиссалом қайси саҳобага мунофиқларнинг исмларини бирма-бир санаб бердилар?

a)

Ҳузайфа ибн Ямон

b)

Муъоз ибн Жабал

c)

Жобир ибн Абдуллоҳ

25.

Қайси саҳобанинг отаси мусулмонлар томонидан қатл қилинган?

a)

Жобир ибн Абдуллоҳ

b)

Ҳузайфа ибн Ямон

c)

Анас ибн Молик

26.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳодийлари (туяни етаклаб, байтларни оҳангга солиб айтиб кетадиган киши) ким эди?

a)

Баро ибн Молик

b)

Жобир ибн Абдуллоҳ

c)

Анас ибн Молик

27.

Қайси жангда Баро ибн Молик саксондан ортиқ жароҳат олган эдилар?

a)

Мусайламатул Каззоб, муртадлар билан бўлган жангда

b)

Бадр жангида

c)

Уҳуд жангида

28.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шоирлари ким эди?

a)

Зайд ибн Собит

b)

Ҳассон ибн Собит

c)

Зубайр ибн Аввом

29.

Масруқ розияллоҳу анҳу Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳунинг Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг уйларига кириб ўтиришларига қарши гап айтган эди. Оиша онамизнинг ўзлари «Кўрликдан ҳам ашаддийроқ азоб борми? У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилар эди», деб айтдилар. Нима сабабдан Масруқ Ҳассон ибн Собитга қарши гап айтган эди?

a)

У ифкка қўшилгани учун

b)

У жангдан қочгани учун

c)

У масжидда шеър ўқигани учун

30.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансор ва муҳожир саҳобаларни биродар қилдилар. Кимларни бир-бирига биродар қилган эдилар?

a)

Саъд ибн Робий билан Абдурраҳмон ибн Авф, Салмон билан Абу Дардо, Убайда ибн Жарроҳ билан Абу Толҳа

b)

Абдурраҳмон ибн Авф билан Салмон, Саъд ибн Робий билан Абу Дардо, Убайда ибн Жарроҳ билан Абу Толҳа

c)

Абу Толҳа билан Абдурраҳмон ибн Авф, Саъд ибн Робий билан Салмон, Убайда ибн Жарроҳ билан Абу Дардо