Wayground logo

Free Printable Worksheets

Font size

S
M
L
XL
Worksheets

Pharmakokinetika in Uzbek

Total questions: 15

Worksheet time: 8mins

Name
Class
Date
1.

Клиник фармакология ўрганади?

 

a)

Дори воситаларининг фармакодинамикасини қонуниятларини

b)

Дори воситасининг инсонга таъсирини ўрганади

c)

. Дори воситасининг фармакокинетикасини қонуниятларини

d)

А ва В жавоблари тўғри

e)

Тўғри жавоб йўқ

2.

Умумий фармакология нимани ўрганади?

a)

Фармакологиянинг бир бўлаги бўлиб, доривор воситасининг ножўя   таъсирларини ўрганади

b)

Дори воситаларининг фармакокинетикаси ва фармакодинамикасининг умумий қонуниятларини ўрганади

c)

Дори воситаларининг биологик таъсири, уларнинг локализацияси, таъсир механизмини ўрганади

d)

Фармацевтик жараён, фармакокинетик жараён, фармакодинамик жараён, терапевтик жараённи ўрганади.

3.

Дори воситаларининг юбориш йўллари?

 

a)

Сублингвал,

ректал

b)

Инъекцион, ингаляцион

c)

Тери остига

d)

Энтерал, парентерал

e)

Ҳаммаси тўғри

4.

Фармакокинетика - .......

 

a)

Дори воситасининг биологик таъсири ва локализациясини ўрганади.

b)

Дори воситасининг организмга ножўя таъсирларини ўрганади

c)

Дори воситасининг сўрилиши, деполаниши, метаболизмини ва организмдан элиминациясини ўрганади

d)

Ҳаммаси тўғри

e)

Ҳаммаси нотўғри

 

5.

Дори воситасини вена ичига юбориш

a)

Шошилинч ёрдам беришда, кўп қусиш ҳолатларида

b)

Ютиш қийинлашганида, ҳушсиз беморларда

c)

Агар энтерал йўл билан юбориш самарасиз бўлганида

d)

Оғир беморларга юбориш учун

e)

Ҳаммаси тўғри

6.

Фармакодинамика - .....

a)

Дори воситасининг  таъсир механизмини  ўрганади

b)

Дори воситасининг деполаниши, метаболизмини ўрганади

c)

Дори воситасининг организмдан сўрилишини ўрганади

d)

Дори воситасининг элиминацисини ўрганади.

e)

А,В,С тўғри

7.

Сублингвал қабул қилишнинг афзалликлари

a)

Самараси 30-40 минутдан ошгандан кейин намоён бўлади

b)

Ошқозон ичак йўлларидан яхши сўрилади

c)

Тез сўрилади ва қонга ошқозон ва жигардан ўтмасдан сўрилади

d)

Ошқозон ичак трактида ва жигарда парчаланмайди ва уларни     қўзғатмайди

e)

С ва Д жавоби тўғри

8.

Перорал йўл афзалликлари?

a)

Таъсири қабул қилингандан кейин, 10 минутда намоён бўлади.

b)

Препарат ошқозон-ичак трактида парчаланиши мумкин( меъда ва ичак ширалари таъсирида)

c)

Травматик эмас, мед персонал иштироки шарт эмас

d)

Шошилинч ёрдам учун яроқсиз

e)

Ҳамма жавоб тўғри

 

9.

Дори воситаларининг сўрилиш механизмлари кетма-кетлиги:

a)

Фильтрация, актив транспорт, пиноцитоз, пассив диффузия

b)

Пиноцитоз,  пассив диффузия, актив транспорт, фильтрация

c)

Фильтрация, пассив диффузия, актив транспорт, пиноцитоз.

d)

Тўғри жавоб йўқ

10.

Биокириша олишлик – бу.....

a)

Препаратнинг жигар тўқимасида тўпланиши

b)

Препаратнинг қон оқсиллари билан боғланиши

c)

Препаратнинг буйрак тўқимасида тўпланиши

d)

Препарат бошланғич дозасига нисбатан плазмадаги миқдори

 

11.

Дори воситаларини ректал қабул қилганда...

a)

Оқсил, ёғ ва углевод табиатли дорилар тўғри ичакдан яхши сўрилади.

b)

Тахминан 50% сўрилаётган модда жигар орқали ўтмасдан сўрилади.

c)

Ошқозонни қўзғатади

d)

Кўнгил айниш ва ютиниш қийинлигида болаларга тавсия қилинмайди.

e)

Ҳамма жавоб тўғри.

 

12.

Мушак орасига юбориш камчиликлари...

a)

Самараси 10-15 минутдан кейин ривожланади (сувли эритма)

b)

Дори воситаларини нерв ўзаклари яқинига юборилиши, уларнинг қўзғалиши ва кучли оғриқларга олиб келади.

c)

Самараси 30 минутдан кейин ривожланади (ёғли эритма ва суспензиялар)

d)

Мушак ичига юбориш кўпинча узоқ таъсир қилувчи депо препаратлари билан даволашда кўп ишлатилади.

e)

Ҳамма жавоб нотўғри

 

13.

Сўрилишга таъсир қилувчи омиллар?

a)

Моддаларнинг сувда ва ёғда эрувчанлигига боғлиқ.

b)

Дорининг дозасига боғлиқ

c)

Дорининг шаклига боғлиқ

d)

Дорини қабул қилиш вақтига боғлиқ

e)

В жавоб нотўғри.

14.

Тўқималарда дори воситалари қайси рецепторлар билан боғланади?

a)

Аденозинли рецепторлар, ГАМК-рецепторлар

b)

Серотонинли рецепторлар

c)

Брадикининли рецепторлар ва холинорецепторлар

d)

Гистаминли рецепторлар

e)

Ҳамма жавоб тўғри

 

15.

Дори воситаларининг чиқарилиш усуллари:

a)

Жигар,буйрак,ичаклар

b)

Кўз ёшлари ва нафас орқали

c)

Тери, сўлак,ёғ,тер безлари орқали

d)

А ва С жавоб тўғри

e)

Ҳамма жавоб тўғри