wayground logo

Free Printable Worksheets

NEW

Font size

S
M
L
XL
Worksheets

1-mav

Total questions: 10

Worksheet time: 5mins

Name
Class
Date
1.

Участка комиссиясида комиссия аъзоларининг овоз бериш кунидаги вазифалари ким томонидан белгиланади?

a)

Участка комиссияси раиси

b)

Округ комиссиялари ва участка комиссиялари раислари ва ўринбосарлари

c)

Участка комиссияси раиси ёки раис ўринбосари

d)

Округ комиссияси раиси

2.

Участка сайлов комиссияси тузилгандан сўнг бир кунлик муддатда участка комиссиясининг биринчи ташкилий мажлисида қайси масалалар кўриб чиқилади?

a)

Участка комиссияси аъзолари томонидан фуқароларнинг ҳар кунлик қабулини ташкил этиш

b)

Участка комиссиясининг референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир иш режасини тасдиқлаш

c)

Участка комиссияси аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаш

d)

Барча жавоблар тўғри

3.

Кимлар референдум ўтказувчи участка комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас?

a)

Сиёсий партияларнинг аъзолари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, прокуратура органларининг, судларнинг мансабдор шахслари, фуқароларнинг ташаббускор гуруҳига кирувчи аъзолар

b)

Юрисконсультлар, адвокатлар

c)

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари

d)

Хорижий тилларни биладиган мутахассислар

4.

Округ ва участка комиссиялари аъзоларига қуйидаги қайси талаблар қўйилмайди?

a)

21 ёшга тўлган бўлиши

b)

Ўрта ёки олий маълумотга эга бўлиши

c)

Қоида тариқасида,референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлиши

d)

Ўзбекистон ҳудудида камида беш йил яшаган бўлиши

5.

Участка комиссияси округ комиссияси томонидан комиссия раиси, раис ўринбосари, котиби ва неча нафар комиссия аъзосидан иборат таркибда тузилади?

a)

6 – 8 нафар

b)

5 – 6 нафар

c)

5 -19 нафар

d)

9 нафар

6.

Участка комиссияси раисининг ўринбосари, комиссия котиби ва аъзоларининг гувоҳномаларини ким  имзолайди?

a)

Округ комиссияси раиси

b)

Участка комиссияси раиси

c)

Марказий сайлов комиссияси раиси

d)

Участка жойлашган ҳудуд ҳокими

7.

Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими ва Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати компьютер дастурлари билан ишлаш учун ҳар бир участка комиссияси таркибида ахборот коммуникация технологиялари соҳаларида билим ва амалий кўникмага эга мутахассислар сони неча нафар бўлиши тавсия этилади?

a)

1 нафар

b)

2 нафар

c)

3 нафар

d)

4 нафар

8.

Округ комиссияси котибидан Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимига кириш учун тегишли маълумотларни ким олади?

a)

Участка комиссияси раиси

b)

Участка комиссияси котиби

c)

Участка комиссияси раис ўринбосари

d)

Тўғри жавоб йўқ

9.

Референдум участкасида овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатига нечтагача овоз берувчи фуқаро киритилиши мумкин?

a)

50 дан 2000 нафаргача

b)

30 дан 3500 нафаргача

c)

20 дан 3000 нафаргача

d)

40 дан 2500 нафаргача

10.

Биринчи марта овоз берувчи, бемор, ёши улуғ ҳамда имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган овоз берувчи фуқаролар рўйхатини ким шакллантиради?

a)

Участка комиссияси

b)

Округ комиссияси

c)

Марказий сайлов комиссияси

d)

Бундай рўйхат шакллантирилмайди