wayground logo

Free Printable Worksheets

Font size

S
M
L
XL
Worksheets

Халкаро бизнес шартномалари

Total questions: 129

Worksheet time: 2hrs 42mins

Name
Class
Date
1.
Қуйидагилардан қайси бирлари икки ва ундан ортиқ тарафлар ўртасида тузилган “келишув” деб аталади? 1. Битим 2. Келишув 3. Шартнома 4. Аҳд 5. Оферта 6. Инвойс 7. Аксепт
a)
1, 2, 3, 4
b)
1, 2, 3
c)
1, 2, 3, 4, 5, 6, 7
d)
3,4,5
2.
“Ишончли шартнома” хусусиятларини кўрсатинг!
a)
у сизнинг манфаатингиз йўлида тузилган бўлиши керак; Сизнинг манфаатингиз юридик жиҳатдан ишончли ҳимояланган, контрагентингиз мажбуриятлари эса унинг масъулияти билан жиддий таъминланган бўлиши керак; Амалдаги қонун ҳужжатларидаги қоидаларни бузмаслиги керак; Унда ҳеч қандай “пинҳона тўсиқлар” мавжуд бўлмаслиги керак
b)
у амалдаги қонун ҳужжатларидаги қоидаларни бузмаслиги керак; Унда ҳеч қандай “пинҳона тўсиқлар” мавжуд бўлмаслиги керак; Оғзаки тузилган бўлиши керак;
c)
у сизнинг манфаатингиз йўлида тузилган бўлиши керак; Сизнинг манфаатингиз юридик жиҳатдан ишончли ҳимояланган, сизнинг контрагентингиз мажбуриятлари эса унинг масъулияти билан жиддий таъминланган бўлиши керак; Фақат битта тилда тузилган бўлиши керак;
d)
у сизнинг манфаатингиз йўлида тузилган бўлиши керак; Сизнинг контрагентингиз манфаати юридик жиҳатдан ишончли ҳимояланган, сизнинг мажбуриятларингиз эса унинг масъулиятингиз билан жиддий таъминланган бўлиши керак; Унда ҳеч қандай “пинҳона тўсиқлар” мавжуд бўлмаслиги керак
3.
Икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқаларни ўрнатишда қўлланиладиган шартномалар қандай турдаги шартномалар деб юритилади?
a)
умумий кўринишдаги шартномалар
b)
махсус шартномалар
c)
Хусусий кўринишдаги шартномалар
d)
Иқтисодий-ижтимоий
4.
Савдо шартномалари, солиқ шартномалари ҳамда инвестицияларни ҳимоялаш тўғрисидаги – капитал қўйилмалар ва суғурталашга доир шартномалар қандай турдаги шартномалар дейилади?
a)
махсус шартномалар
b)
умумий кўринишдаги шартномалар
c)
Хусусий кўринишдаги шартномалар
d)
Иқтисодий-ижтимоий
5.
Узоқ муддатли Ташқи савдо шартномаларининг муддати қанча бўлади?
a)
3-5 ёки ундан ортиқ йил учун
b)
1 йилдан ортиқ келишувлар учун
c)
1 мартадан ортиқ амал қиладиган ҳар қандай шартномага узоқ муддатли шартнома дейилади
d)
1 йилдан 3 йилгача
6.
1980 йилда қабул қилинган халқаро олди-сотди шартномалари ҳақидаги Вена Конвенциясининг 14-моддасида, офертага қуйидагича талқин берилади?
a)
"Шартнома тузиш учун бир ёки бир неча шахсларга йўналтирилган таклифга- оферта дейилади”
b)
“Товар таклифига розилик билдириш хати”
c)
“Шартнома тузилгандан кейин, уни рўйхатдан ўтказиш жараёнидир”
d)
"Хизматлар таклифига розилик хати"
7.
Қуйидагилардан қайси бири молиявий-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади? 1) Шартнома 2) Оферта 3) Инвойс 4) Свифт 5) Смета
a)
1,2,3,4,5
b)
2,3,4,5
c)
2.3
d)
3,4,5
8.
Шартнома тузишдан аввалги асосий қоидалар қайсилар?
a)
Шартномани ўзингиз тузинг, контрагентга ишонманг; Шартнома бандларида мужмаллик ва тушунмовчиликка йўл қўйманг!Шартномани малакали юристга кўрсатинг;
b)
Шартномани контрагентга туздиринг; Шартномани малакали юристга кўрсатинг; Шартнома шартларини аниқ-тиниқ баён қилишга эришинг!
c)
Шартномани ўзингиз тузинг, контрагентга ишонманг; Шартномани малакали юристга кўрсатинг; Шартномани камида уч хил тилда тузинг; Шартнома бандларида мужмаллик ва тушунмовчиликка йўл қўйманг!
9.
Шартноманинг кириш қисми нимадан ташкил топган бўлади?
a)
Шартнома сони, шартнома тузиш жойи ва санаси, томонлар номи
b)
Ўлчов бирлиги, нарх базиси ва даражаси, мустахкамлаш усули
c)
Шартнома сони, шартнома тузиш жойи ва санаси, томонлар номи
d)
арбиртраж масалалри
10.
Шартноманинг қўшимча ва бошқа шартларига қуйидагилар киради: 1) Товарларни етказиб бериш ва қабул қилиш; 2) Транспорт шартлари; 3) Суғурталаш; 4) Юклаш ҳужжатлари; 5) Ўраш ва маркировкалаш; 6) Форс-мажор ҳолатлар; 7) Тўловлар; 8) Арбитраж; 9) Кафолатлар
a)
1, 2, 3, 4, 5, 6, 8
b)
3, 4, 5, 6, 7, 8, 9
c)
1, 2, 3, 4
d)
1,2,3
11.
Жарима ва пеня, гаров, кафиллик, ушлаб қолиш, кафолат ҳамда олдиндан пулнинг бир қисмини тўлаш шартноманинг қандай шартлари бажарилиши юзасидан қўлланади?
a)
мажбуриятларининг бажарилиши
b)
умумий шартлари бажарилиши
c)
махсус шартлари бажарилишидир
d)
қўшимча шартларни бажарилиши
12.
Шартноманинг шартлари қўпол равишда бузилиши натижасида қўлланиладиган “Товон тўлаш” қисми нимани назарда тутади:
a)
товон жарима ва пеня йиғиндисига тенг
b)
товон айнан жариманинг ўзи
c)
“Товон тўлаш” тушунчаси моддий тушунча эмас, балки маънавий тушунчадир
d)
тўлов амалга оширилмаса кунлик жарима миқдори
13.
Халқаро шартномаларда форс-мажор ҳолатига нималар киради? 1. Табиий офатлар 2. Пандемия ва эпидемологик холатлар 3. Уруш холатлари 4. Кутилмаганда катта зарар кўриш холати 5. Харажатлар режасидан ташқаридаги холатлар
a)
1,2,3
b)
2,3,4
c)
2,3,4,5
d)
3,4,5
14.
Халқаро шартномаларда зарар тушунчаси нима?
a)
шартнома шартлари бажарилмаслиги оқибатида моддий зарар кўриш
b)
харажатнинг даромаддан ортиб кетиши
c)
пассив ҳисобларнинг актив ҳисоблардан ортиб кетиши
d)
манфий кўринишдаги молиявий баланс
15.
Шартномаларни рўйҳатга олиш дафтарчасининг юритилиши мажбурийми?
a)
мажбурий
b)
ихтиёрий
c)
қонунчиликка зид
16.
Музокараларнинг хусусиятига кўра асосан қандай кўринишлари мавжуд?
a)
бўрон ва зиддиятли, ҳамкорлик доирасидаги
b)
оғзаки, дебат усулида
c)
офлайн ва онлайн музокаралар
d)
иқтисодий ва маънавий
17.
Музокараларда бетараф учинчи тараф нима деб аталади?
a)
медиатор
b)
атташе
c)
диломат
d)
даллол
18.
Қуйидагиларнинг қайси бири амалда музокараларда суҳбатдошга таъсир қилади? 1) суҳбатни ташкил этувчининг авторитети 2) суҳбат мазмуни 3) оёқ кийимингиз ва соч турмаги 4) суҳбат ҳақидаги маълумотлар 5) янги ва чиройли кийим 6) шахсиятнинг кучи 7) инсон темпераменти
a)
1, 2, 4, 6, 7
b)
1,2,3,4
c)
1,2,3,4,5
d)
5,6,7
19.
Музокараларда мавзудан ташқар иқтисодий-сиёсий хато фикрлар билдирган ва муваффақиятсизликка учраган шахс қандай иқтисодий термин билан аталади?
a)
персона нон-грата
b)
персона нон-адиквата
c)
персона нон-удача
d)
персона-депорта
20.
Мамлакатимиз ЖСТ ва ЕОИИ ташкилотларига аъзо бўлганми?
a)
Йўқ, чозирча кузатувчи мақомида
b)
йўқ
c)
ҳа, 2000 йилдан бери
d)
ҳа, 2001 йилдан бери
21.
Евроосиё иқтисодий иттифоқига мамлакатимизнинг қўшилишидан ишлаб чиқарувчи корхоналар қандай фойда кўриши мумкин
a)
150 миллион кишилик истеъмол бозорига кириш имкониятига эга бўлиша
b)
ҳеч қандай манфаат йўқ
c)
рақобатга бардош бера олишмайди, ҳаммаси синиб кетади
d)
экспорт ҳаражатлари камаяди, аммо унчалик катта наф кўришмайди
22.
ЖСТ ва ЕОИИ ларига қўшилишда мамлакатлар қандай иқтисодий секторларини ҳимоя қилиши керак ва музокаралар олиб бориши керак?
a)
стратегик соҳаларни ҳимоя қилиши керак
b)
ҳеч қандай соҳани ҳимоя қилиши шарт эмас, шундай тўғридан-тўғри аъзо бўлиши керак
c)
аҳоли манфаатларини инобатга олган холда музокаралар олиб бориши керак
d)
нефт ва газ секторини ҳимоя қилиши керак
23.
Халқаро даражада музокаралар олиб борилаётганда музокара иштирокчиоларининг тез-тез қўл соатларига қараб қўйиши нимани англатади?
a)
бу хол одобсизлик, контрагентларга нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади
b)
вақти камроқлигини, кетиши кераклигини англатади
c)
соати қимматбаҳо эканлигини билдириш учун
d)
вақт регламентига амал қилиниши зарурлигини билдиради
24.
Агар халқаро олди-сотди шартномаларида турли хил низолар келиб чиқса қандай нормалар орқали тартибга солинади? 1. Моддий-ҳуқуқий нормалар орқали 2. Коллизион нормалар орқали 3. Халқаро шартномавий нормалар орқали
a)
1,2,3
b)
1.2
c)
2.3
d)
1.3
25.
Қайси ҳуқуқий нормалар масалани охиригача хал қилмайди, балки хал қилувчи нормаларга йўналтиради?
a)
коллизион нормалар
b)
моддий-ҳуқуқий нормалар
c)
ташқи шартномавий нормалар
d)
ички ҳуқуқий нормалар
26.
Агар шартнома шартида, юзага келган келишмовчиликлар 1980 йилги халқаро товарлар олди-сотди шартномаси бўйича Вена конвенциясида кўрсатилган қоидалар асосида хал этилади, деб ёзиб қўйилган бўлса, бу қандай нормалар орқали тартибга солиш деб юритилади?
a)
ташқи шартномавий нормалар
b)
моддий-ҳуқуқий нормалар
c)
ички ҳуқуқий нормалар
d)
коллизион нормалар
27.
Халқаро олди-сотди шартномалари тўғрисидаги Вена конвенцияси қачон қабул қилинган?
a)
1980 йилда
b)
1995 йилда
c)
2000 йилда
d)
2001 йилда
28.
Товарларни олди-сотдиси бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг конвенцияси қачон ва қаерда тузилган?
a)
1988 йил Нью-Ёркда
b)
1980 йил Венада
c)
1972 йил Гаагада
d)
1998 йил Москвада
29.
Қуйидагилардан қайсилари халқаро олди-сотди шартномаларининг асосий иштирокчилари ҳисобланади? 1) Харидор 2) Сотувчи 3) Сотувчининг банки 4) Харидорнинг банки 5) Камида битта юк ташувчи 6) Диллер 7) Пудратчи 8) Таржимон
a)
1, 2, 3, 4, 5
b)
1,2,3,4,5,6
c)
1,2,3,4,5,6,7
d)
1,2,3,4,5,6,7,8
30.
Халқаро тўлов усулларидан қайсилари энг кўп қўлланилади?
a)
Аккредитив
b)
Инкассо
c)
вексель
d)
чеклар
31.
Халқаро ҳисоб китоблар қайндай кўринишда амалга оширилади?
a)
банклардаги корреспондент ҳисоб рақамлариниг халқаро ҳаракатини амалга ошириш орқали
b)
нақд пул тўловларини амалга ошириш орқали
c)
ўзаро облигациялар алмашиш орқали
d)
ўзаро оғзаки келишувдаги исталган тўлов усуллари орқали
32.
Халқаро ҳисоб-китобларда асосий воситачи сифатида кимлар хизмат қилади?
a)
банклар
b)
диллерлар
c)
суғурта корхоналари
d)
халқаро молия корпорациялари
33.
Халқаро ҳисоб-китоблар холатига қандай омиллар комплекс таъсир қилади? 1. товар ва пул бозорларидаги ҳолат; 2. товар, хизмат ва сармоялар мамлакатлараро оқимларини давлат томонидан тартибга солишнинг даражаси ва самарадорлиги; 3. тўлов балансларининг ҳолати ҳамда ташқи иқтисодий шартномалар шартлари; 4. халқаро қоидалар ва урфлар; 5. банк амалиётининг хусусиятлари; 6. валюта қонунчилиги ва бошқалар
a)
1,2,3,4,5,6
b)
1,2,3
c)
2,3,4,5,6
d)
3,4,5
34.
СВИФТ халқаро банклараро телекоммуникациялар тизими қачон яратилди?
a)
1973 йилда
b)
1970 йилда
c)
1980 йилда
d)
1988 йилда
35.
СВИФТ халқаро банклараро телекоммуникациялар тизими орқали қандай операциялар амалга оширилади? 1. Маблағ ўтказиш, 2. Банклардаги ҳисоб рақамларининг ҳолати, 3. Валюта битимларни тасдиқлаш, 4. Инкассо, аккредитив, қимматбаҳо қоғозлар савдоси бўйича ҳисоб-китоб
a)
1,2,3,4
b)
2,3,4
c)
3.4
d)
1,3,4
36.
Халқаро ҳисоб-китобнинг қандай шаклида мижоз (импорт қилувчи) топшириғи билан фаолият кўрсатаётган банк (эмитент-банк) мижозининг ҳисоб рақамидан (экспорт қилувчига) белгиланган ҳужжатлари, аввалам бор, товарни топшириш, юк ташиб олиш учун қабул қилинганлиги ҳақида ҳужжатлар топширилгандан сўнг унинг контрагент-бенефистирига маблағ ўтказилади
a)
аккредитив
b)
инкассо
c)
вексель
d)
банк ўтказмаси
37.
Халқаро ҳисоб-китобнинг қандай шаклида товар импорт қилувчига тўлов амалга оширилганидан кейин ўтади?
a)
инкассо
b)
аккредитив
c)
вексель
d)
банк ўтказмаси
38.
Қандай тўлов усули халқаро ҳисоб-китобларнинг аввалги турларига нисбатан энг арзон шаклидир, шу билан бирга сотувчи учун энг хатарлиси ҳамдир, чунки у товарни жўнатиб, унинг эвазига тўлов ололмаслиги ҳам мумкин
a)
банк ўтказмаси
b)
инкассо
c)
аккредитив
d)
вексель
39.
У универсал тўлов, кредит ва ҳисоб воситаси бўлиб, халқаро савдода тўлов мажбурияти; қисқа муддатли (6 ой) тижорат-кредит воситаси; банклараро узоқ муддатли муносабатларни шакллантирувчи восита; банклардан ссуда олиш учун гаров (шунингдек тижорат банки марказий банкдан ссуда олишда берадиган гаров) тарзида кенг қўлланилади. Бу - ?
a)
вексель
b)
банк ўтказмаси
c)
инкассо
d)
аккредитив
40.
Халқаро ҳисоб-китобнинг аккредитив усулида қатнашадиган аккредитив банкнинг яна бир номи нима?
a)
эмитент банк
b)
ремитент банк
c)
транзит банк
d)
оператив банк
41.
Халқаро ҳисоб-китобнинг инкассо усулида қатнашадиган банкнинг номи нима?
a)
ремитент банк
b)
транзит банк
c)
оператив банк
d)
эмитент банк
42.
Халқаро ҳисоб-китобнинг қайси усуллари энг қулай ҳисобланади?
a)
аккредитив ва инкассо
b)
вексель ва чеклар
c)
банк ўтказмаси
d)
нақд усулда тўлов
43.
Халқаро ҳисоб-китобнинг инкассо усулида тўлов усули қандай амалга оширилади?
a)
товар импорт қилувчига банк орқали тўлов амалга оширилганидан кейин ўтади
b)
нақд усулда тўлов амалга оширилади
c)
криптовалюталар орқали тўлов амалга оширилдаи
d)
электрон валютада тўлов амалга оширилдаи
44.
УНИДРУА конвенцияси ҳар қандай ускуналар учун молиявий лизинг операцияларига нисбатан қўлланилади, бундан ташқари:
a)
асосан ижарачининг шахсий, оилавий ёки уй шароитида ишлатилиши учун ишлатиладиган ускуналар лизингига таллуқли
b)
биринчи навбатда ускуналар қайта сотиш учун ишлатилиши керак
c)
асосан сублизинг учун фойдаланиладиган ускуналар
d)
маиший техника ускуналари
45.
Худди шу ускуна учун бир ёки бир нечта сублизинг битимлари тузилган тақдирда УНИДРУА конвенцияси қуйидагиларга нисбатан қўлланилади:
a)
молиявий ижара шартномаси бўлган ҳар бир битим
b)
бу ҳолда умуман қўлланилмайди
c)
фақат МДҲ конвенциясига зид келганда
d)
ҳамма жавоблар тўғри
46.
Халқаро молиявий лизинг тўғрисида УНИДРУА конвенцияси қачон ва қаерда қабул қилинган?
a)
1988 йил Венада
b)
1980 йил Нью Йоркда
c)
1980 йил Гаагада
d)
1988 йил Москвада
47.
Молиявий лизинг нима? 1. Лизинг - бу бизнесга сармоя қилишнинг қулай шаклидир 2. Лизинг - бу узоқ муддатли ижара бўлиб, унинг охирида ижарага олинган объектни сотиб олиш имконини беради. Бир томондан бу оддий ижара шаклига жуда ҳам ўхшаш. Аслида эса улар ўртасидаги аниқ фарқлар мавжуд 3. Молиявий ижаранинг алоҳида тури. Унда лизинг берувчи лизинг олувчининг топшириғига биноан сотувчида лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни мулк қилиб олади. Сўнг уни лизинг олувчига ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун 12 ойдан ортиқ муддатга беради («Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддаси 1-қисми)
a)
1,2,3
b)
1.2
c)
2.3
d)
1.3
48.
Дунёда биринчи молиявий лизинг корхонаси қачон ва қаерда ташкил этилган?
a)
1952 йил АҚШ, Сан-Франциско
b)
1988 йил Сингапур
c)
1988 йил Австрия, Вена
d)
1945 йил Италия, Турин
49.
1877 йил Белл компанияси телефон аппаратларини сотмасдан уларни ижарага беришни афзал кўради. Айнан шу пайтда қайси молиявий термин пайдо бўлди?
a)
лизинг
b)
кредитлаш
c)
бонд
d)
акция
50.
Лизинг шартномасининг таркибида қандай тарафлар иштирок этади? 1. Сотувчи 2. Олувчи 3. Лизинг олувчи
a)
1,2,3
b)
2.3
c)
1.3
d)
1.2
51.
Шартнома иштирокчиларинг сонига кўра ижара шартномасидан нима фарқи бор?
a)
лизингда учта тараф иштирок этади
b)
лизингда иккита тараф иштирок этади
c)
лизинг ва ижара шартномалари аслида бир хил
d)
лизингда ижарадан фарқли тарафлар фақатгина молиявий шартларда ҳисобланади
52.
Лизинг объектини ким танлайди?
a)
лизинг олувчи
b)
лизинг берувчи
c)
сотувчи
d)
халқаро молия корпорациялари
53.
Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги №756-I-сонли Қонунининг бандларига биноан Ўзбекистонда лизинг объектлари сифатида олиниши мумкин бўлган объектлар қайсилар? 1. Тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар 2. Ер участкаси 3. Маданий ёдгорликлар 4. Ускуналар 5. Табиий объект (масалан, дала ёки кўл) 6. Транспорт воситалари
a)
1,4,6
b)
1,2,3
c)
4,5,6
d)
1,2,3,4,5,6
54.
Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги №756-I-сонли Қонуни қачон қабул қилинган
a)
14.04.1999 й.
b)
14.04.2000 й.
c)
14.04.2002 й.
d)
14.04.1998 й.
55.
Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги №756-I-сонли Қонунининг бандларига биноан Ўзбекистонда лизинг объектлари сифатида олиниши мумкин бўлмаган объектлар қайсилар? 1. Ер участкасини, 2. Табиий объектни (масалан, дала ёки кўл) 3. Давлатга тегишли бўлган ҳамда қонун бўйича эркин муомалага чиқарилмайдиган мулкни (масалан, бинолар, маданий ёдгорликлар) 4. Тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар 5. Ускуналар 6. Транспорт воситалари
a)
1,2,3
b)
2,3,4
c)
4,5,6
d)
1,4,6
56.
Халқаро молиявий лизинг шартномасига кўра мулк солиғини ким тўлайди?
a)
Лизинг олувчи
b)
сотувчи
c)
лизинг берувчи
d)
суғурта корхонаси
57.
Халқаро молиявий лизинг шартномаси таркибида қандай тўловлар мавжуд?
a)
Барча жавоблар тўғри
b)
лизинг бўйича тўловлар (лизинг фоизлари ва асосий қарз)
c)
бошланғич тўлов (мулк нархининг 20-30% ташкил этади)
d)
суғурта бадаллари
58.
Лизинг шартномасининг амал қилиш муддати давомида мулк эгаси бўлиб ким ҳисобланади?
a)
лизинг берувчи
b)
лизинг олувчи
c)
сотувчи
d)
суғурта корхонаси
59.
Лизинг муддатига кўра қандай турларга ажратилади?
a)
Барча жавоблар тўғри
b)
узоқ муддатли
c)
ўрта муддатли
d)
қисқа муддатли
60.
Лизинг муносабатларига киришиш жойига нисбатан қандай турдаги халқаро лизинг турлари мавжуд?
a)
Барча жавоблар тўғри
b)
иморт ва экспорт лизингги
c)
халқаро транзит лизинг
d)
билвосита халқаро лизинг
61.
Лизинг шартномасининг афзаллик томонлари қуйидагилардан иборат: 1. Корхоналар техникани қарз ҳисобидан сотиб олишдан кўра, унга лизинг шартномаси асосида эгалик қилиш қулайроқ, чунки лизингга берилаётган мулкнинг ўзи битим моҳиятига кўра кафолат вазифасини ўтайди; 2. Лизинг тўловлари лизинг олувчи маҳсулотининг тан нархига киради ва шунга қараб, солиқ солинадиган даромадни камайтиради; 3. Лизинг мулкини ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотини сотишнинг қўшимча имкониятларига эга бўлади; 4. Лизинг монополияси лизинг мулки ишлаб чиқарувчи ва лизинг олувчи ўртасидаги молиявий босқич вазифасини ўтаб, фойда олади; лизинг тўловлари лизинг олувчи маҳсулотининг тан нархига киради ва шунга қараб, солиқ солинадиган даромадни камайтиради; лизинг мулкини ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотини сотишнинг қўшимча имкониятларига эга бўлади;
a)
1,2,3,4
b)
2,3,4
c)
3.4
d)
2.4
62.
Кимлар молиявий лизинг фаолияти билан шуғулланади? 1. Тижорат банклари 2. Инвестиция фондлари, 3. Суғурта компаниялари 4. Махсус лизинг компаниялари
a)
1,2,3,4
b)
1,2,3
c)
1.2
d)
2,3,4
63.
Молиявий лизингда қандай ойлик тўловлари мавжуд?
a)
аннуитент ва регрессив
b)
аннуитент, регрессив ва прогрессив
c)
регрессив ва прогрессив
d)
пропорционал
64.
Турли мамлакатларда жойлашган тижорат корхоналари иштирокида тузилган лизинг шартномаси - ?
a)
халқаро лизинг деб номланади
b)
ички лизинг деб номланади
c)
халқаро кредит шартномаси деб номланади
d)
экспорт лизингги деб номланади
65.
УНИДРУА доирасида тайёрланган "Халқаро молиявий лизинг тўғрисида"ги Конвенция қачон ва қаерда қабул қилинган?
a)
1988 йил, Оттавада
b)
1998 йил, Москвада
c)
1980 йил, Венада
d)
1982 йил, Венада
66.
Бу ташкилот халқаро хусусий ҳуқуқларни мувофиқлаштирувчи халқаро институт бўлиб, мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар учун халқаро савдо ҳуқуқини такомиллаштириш бўйича халқаро нормативлар ишлаб чиқувчи мустақил ташкилотдир. Бу - ?
a)
УНИДРУА
b)
Халқаро савдо палатаси
c)
Халқаро валюта фонди
d)
Жаҳон савдо ташкилоти
67.
Ташкилотга 1926 йилда Италияда, Давлатлар лигаси тарафидан асос солинган. Ўша даврда ташкилот лига таркибида бўлган. 1940 йилда лигадан ўз уставига эга бўлган холда ажралиб чиққан. Бу ташкилот - ?
a)
УНИДРУА
b)
Халқаро савдо палатаси
c)
Халқаро валюта фонди
d)
Жаҳон савдо ташкилоти
68.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Ўзбекистон Республикасининг БМТнинг халқаро хуқуқий ташкилоти УНИДРУАнинг «Халқаро молиявий лизинг тўғрисида»ги Конвенциясига қўшилиш тўғриси»ги № 84-II-сонли қарори қачон қабул қилинган?
a)
2000 йил 26 майда
b)
2001 йил 1 февралда
c)
1999 йил 27 декабрда
d)
1998 йил 26 апрелда
69.
УНИДРУА доирасида тайёрланган "Халқаро молиявий лизинг тўғрисида"ги конвенцияга дастлаб беш давлат: ...? давлатлари томонидан имзоланди
a)
Гана, Гвения, Нигерия, Танзания, Филиппин
b)
Франция, Англия, Италия, Германия, Швеция
c)
Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон
d)
Сингапур, Малайзия, Индонезия, Жанубий Корея, Хитой
70.
МДҲ доирасида Халқаро лизинг ҳақида Конвенция қачон ва қаерда қабул қилинди?
a)
1998 йил Россия федерацияси пойтахти Москва шаҳрида
b)
1988 йил Сингапурда
c)
1988 йил Австрия пойтаҳти Венада
d)
1992 йил Ўзбекистон пойтаҳти Тошкентда
71.
Агар УНИДРУА ва МДҲ халқарор лизинг тўғрисидаги конвенциялари таъсири соҳаси устма-уст тушиб қолса, биринчи навбатда қайси конвенция ишлатилиши лозим?
a)
УНИДРУА Конвенцияси ишлатиш лозим, чунки МДҲ Конвенциясига кириш сўзида айтилишича, у УНИДРУА Конвенцияси қоидаларидан келиб чиқади.
b)
МДҲ Конвенцияси ишлатиш лозим, чунки УНИДРУА Конвенцияси кириш сўзида айтилишича, у МДҲ Конвенцияси қоидаларидан келиб чиқади.
c)
иккаласи ҳам олинмайди, балки мамлакатнинг моддий-ҳуқуқий нормасига биноан амал қилинади
d)
Ўзбекистон қонунчилигига биноан МДҲ қоидалари устун ҳисобланади
72.
Халқаро молиявий лизинг шартномасини амалга ошириш вақтида лизинг объекти бўлмиш - кўчмас мулкка етказилган зарар қайси мамлакат моддий-ҳуқуқий нормалари асосида хал этилади?
a)
кўчмас мулк жойлашган давлат моддий-ҳуқуқий нормаларига асосан
b)
кўчмас мулкни сотган давлат моддий-ҳуқуқий нормаларига асосан
c)
кўчмас мулкни лизингга олиб берган давлат моддий-ҳуқуқий нормаларига асосан
d)
УНИДРУА конвенциясига асосан
73.
Халқаро лизинг объекти кўчар мулк бўлса, халқаро ҳуқуқий холат содир бўлса, яъни шартномани шартлари бажарилишида камчиликка йўл қўйилса қайси давлат қонунларига асосан ечим топилади?
a)
Кўчар мулкни лизингга берган давлат ҳуқуқига асосан
b)
Кўчар мулкни лизингга олган давлат ҳуқуқий нормаларини инобатга олган ҳолда
c)
УНИДРУАнинг халқаро молиявий лизинг тўғрисидаги конвенциясига асосан ҳал этилади
d)
МДҲнинг халқаро молиявий лизинг тўғрисидаги конвенциясига асосан ҳал этилади
74.
Инкотермс 2000 стандартлари қачондан амал қила бошлади?
a)
2001 йил 1 январдан
b)
2000 йил 1 январдан
c)
2002 йил 1 январдан
d)
2003 йил 1 январдан
75.
Халқаро норматив ҳужжат мақомига эга бўлган, ташқи таъминот учун шартномалар тузишда энг кўп ишлатиладиган атамалар рўйхати ва уларга кенг қамровли таърифларни ўз ичига олган луғат шаклида нашр этилган ҳужжат бу - ?
a)
ИНКОТЕРМС
b)
УНИДРУА
c)
ЮНИСТРИМ
d)
ИҚТИСОДИЙ луғат
76.
Ҳозирги вақтда, жаҳонда транспортнинг қайси турлари юклар ташувларида қўлланилиб келинмоқда?
a)
денгиз, темир йўл, автомобил, дарё, ҳаво ва қувур транспортлари
b)
денгиз, темир йўл, автомобил, дарё, ҳаво транспортлари
c)
темир йўл, автомобил, дарё, ҳаво ва қувур транспортлари
d)
денгиз, темир йўл, автомобил, ҳаво ва қувур транспортлари
77.
Инкотермс халқаро нормалари қайси халқаро ташкилот тарафидан ишлаб қиқилади?
a)
Халқаро савдо палатаси
b)
Жаҳон банки
c)
Халқаро валюта фонди
d)
Жаҳон савдо ташкилоти
78.
Инкотермс халқаро стандартининг қайси йилдаги таҳририда темир йўлларида юк ташиш шартлари қўшила бошланди?
a)
1953 йилда
b)
1948 йилда
c)
1975 йилда
d)
1980 йилда
79.
Инкотермс халқаро стандартининг қайси йилдаги таҳририда ҳаво қатновида юк ташиш шартлари қўшила бошланди?
a)
1974 йилда
b)
1975 йилда
c)
1980 йилда
d)
1995 йилда
80.
Инкотермс халқаро стандартининг қайси гуруҳида денгизда юк ташиш шартлари белгиланади
a)
F гуруҳида
b)
Ex works да
c)
D гуруҳида
d)
C гуруҳида
81.
БМТ таркибидаги, савдо муносабатларига оид 4 та халқаро конвенцияларни ишлаб чиққан ташкилот бу - ?
a)
ЮНСИТРАЛ
b)
УНИДРУА
c)
ЮНКТАД
d)
ЮНИДО
82.
Халқаро арбитраж ва халқаро судларнинг муҳокама жараёни вақтини ким белгилашга кўра фарқи нимада?
a)
арбитражда томонлар, суд вақтини суд ҳайъати белгилайди
b)
арбитражда арбитратор, суд вақтини суд ҳайъати белгилайди
c)
арбитражда ҳам судда ҳам муҳокама вақтини томонлар белгилайди
d)
арбитражда ҳам судда ҳам муҳокама вақтини суд ва арбитраж ҳайъати белгилайди
83.
Икки тарафнинг муросага келтириш учун тайинланган, муҳокама жараёни учун масъул киши ким?
a)
Арбитратор
b)
Медиатор
c)
Концелятор
d)
Судья
84.
Инкотермс халқаро юкларни етказиб бериш стандартларининг энг сўнгги варианти қачон чоп этилди
a)
2020 йил
b)
2010 йил
c)
2000 йил
d)
2009 йил
85.
Халқаро иқтисодий муносабатларда суғурта масаласи бўйича умумий конвенция ёки акт мавжудми?
a)
Бундай умумий норматив мавжуд эмас
b)
мавжуд
c)
энди ишлаб чиқилмоқда
d)
миллий қонунчиликдаги моддий-ҳуқуқий нормалар халқаро даражада ҳам амал қилади
86.
Суғуртачилар қайси холларда моддий зарарни қоплаб бермайди? 1. Уруш 2. Босқинчилик 3. Ёнғин 4. Террорчилик ҳужуми 5. Вандализм
a)
1,2,4
b)
1,2,3
c)
1,2,3,4
d)
1,2,3,4,5
87.
Кема орқали юкларни ташишда юк эгасидан қандай элементар ҳужжат талаб этилади?
a)
Контейнерларни суғурталанганлиги ҳақидаги ҳужжат
b)
Юк ишлаб чиқарувчининг патенти ёки лицензияси
c)
Юк эгасининг тиббий суғурта ҳужжати
d)
Юк эгасининг шахсий солиқ тўловчи рақами (ИНН)
88.
Халқаро юк ташиш жараёнида контейнерда ташилган юкдан бўшаган контейнер нима қилинади?
a)
Бўшаган контейнер портга ёки логистик марказларга олиб кетилади
b)
импортерда қолади, чунки контейнерни қайтиб олиб кетиш катта ҳаражат талаб этади
c)
металломга топшириб юборилади
d)
ҳисобдан чиқарилиб сотиб юборилади
89.
Бирор корхона чет элда қурилиш қилинганда ВАНДАЛИЗМ холати юзберса, қурилиш суғурта қилинган бўлса, моддий зарар қоплаб бериладими?
a)
ВАНДАЛИЗМда моддий зарар қоплаб берилади
b)
ВАНДАЛИЗМда моддий зарар қоплаб берилмайди
c)
ВАНДАЛИЗМ ва бошқа тартибсизликларда моддий зарар қоплаб берилади
d)
ВАНДАЛИЗМ ва бошқа тартибсизликларда моддий зарар қоплаб берилмайди
90.
ИНКОТЕРМС шартларига кўра FOB қандай шартнома ҳисобланади?
a)
Free on board, кема бортига юклаб бериш ҳаражатларини ҳам тўлаб бериш
b)
Free on board, кема бортига қадар ташиш ҳаражатларини ҳам тўлаб бериш
c)
Free alongside, фрахтагача ташиш ҳаражатларини экспортер тўлаб беради
d)
Free alongside, фрахтагача ташиш ҳаражатларини импортер тўлаб беради
91.
ИНКОТЕРМС шартларига кўра FAS қандай шартнома ҳисобланади?
a)
Free alongside, фрахтагача ташиш ҳаражатларини экспортер тўлаб беради
b)
Free on board, кема бортига қадар ташиш ҳаражатларини ҳам тўлаб бериш
c)
Free alongside, фрахтагача ташиш ҳаражатларини импортер тўлаб беради
d)
Free on board, кема бортига юклаб бериш ҳаражатларини ҳам тўлаб бериш
92.
ИНКОТЕРМСнинг қайси гуруҳи импортер учун энг қулай ҳисобланади?
a)
D гуруҳи
b)
Ex works
c)
C гуруҳи
d)
F гуруҳи
93.
Ўзбекистон денгизга чиқиш имкониятлари бўйича қандай мамлакатлар рўйҳатида туради?
a)
Double land-locked
b)
Land-locked
c)
Tripple land-locked
d)
Денгизга чиқиш имкониятлари юқори мамлакатлар рўйҳатида туради
94.
Глобал даражада “Тижорат ва денгиз суғуртаси қонунчилигининг янги тартиби” қачон жорий қилинди?
a)
2015 йилда
b)
1995 йилда
c)
2010 йилда
d)
2018 йилда
95.
Бирлашган Қироллик парламенти тарафидан “Денгиз суғуртаси Акти” қачон қабул қилинган?
a)
1906 йилда
b)
1806 йилда
c)
1706 йилда
d)
1506 йилда
96.
Даниянинг контейнер ташиш бўйича дунёда етакчи компанияси. Компаниянинг бош қароргоҳи Дания пойтаҳти Копенгагенда жойлашган. Асосчиси Арнолд Питер Мюллер бўлиб, компания 1928 йилда ташкил этилган. Бу компания - ?
a)
MAERSK LINE
b)
MSC
c)
DHL
d)
ALLIANZE
97.
1890 йилда асос солинган, Германиянинг активлари ҳисобига кўра (1 трл. доллардан зиёд) дунёда энг йирик суғурта корхонаси. 1914 йилда Германиянинг энг йирик денгиз суғурталовчиси бўлган. Бу компания - ?
a)
ALLIANZE
b)
MSC
c)
DHL
d)
MAERSK LINE
98.
Халқаро сайёҳларни қамраб олувчи суғурта тури нима деб аталади?
a)
Саёҳат суғуртаси
b)
Тиббий суғурта
c)
Қурилиш суғуртаси
d)
Киберсуғурта
99.
Суғурта полисларининг 4 хил “Метал” тоифага ажратилиши қайси суғурта турига тегишли?
a)
Тиббиёт ва саёҳат суғуртасида
b)
Қурилиш суғуртасида
c)
Киберсуғуртада
d)
Бизнес суғуртада
100.
Дунё бўйлаб турли кибер ҳужумлардан , жисмоний ва юридик шахслар ҳисоб рақамлари ҳамда электрон платформаларига етказиладиган талофатлардан суғурталаш хизматини қандай аталади?
a)
Киберсуғуртада
b)
Қурилиш суғуртасида
c)
Тиббий суғурта
d)
Бизнес суғуртада
101.
... - бу қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда ҳимоя қилишни таъминлайдиган суғурта полисларининг кенг таснифидир!
a)
Қурилиш суғуртаси
b)
Тиббий суғурта
c)
Бизнес суғуртада
d)
Киберсуғуртада
102.
Махсулотнинг экспортёрдан импортёрга етиб боргунига қадар жараёнда иштирок этувчилар кимлар? 1. Экспортер 2. Экспортёр банки 3. Юк ташувчи корхона 4. Суғурта корхонаси 5. Корреспондент ёки аккредитив банк 6. Импортёр банки 7. Импортёр
a)
1,2,3,4,5,6,7
b)
1,2,3
c)
1,2,3,4
d)
1,2,4,6,7
103.
Харидорнинг уйида ишлаётганда суғурталовчининг ходими тасодифанетказган зарар(масалан, бузилган деворни тузатиш учун харажатлар)ни таъмирлаш ҳаражатларини қоплаб берувчи суғурта тури қандай аталади?
a)
Бизнесни суғурталаш
b)
Қурилиш суғуртасида
c)
Киберсуғуртада
d)
Қурилиш суғуртаси
104.
Инвойс орқали чет элга тўлов қилишда пул ўтказмасини амалага ошириш хизматини бажарувчи чет эл банки қандай аталади?
a)
Корреспондент банк
b)
эмитент банк
c)
ремитент банк
d)
аккредитив банк
105.
Аккредитив тўлов усулини амалга оширишда аккредитив банкни ким танлайди
a)
Экспортёр
b)
Импортёр
c)
Аккредитив банк ўз хизматини ўзи таклиф қилади
d)
Халқаро биржалар орқали белгиланади
106.
ИНКОТЕРМС шартларига кўра CPT қандай шартнома ҳисобланади?
a)
Carriage paid to, келишилган жойга қадар ташиш нархи тўланган
b)
Free on board, кема бортига қадар ташиш ҳаражатларини ҳам тўлаб бериш
c)
Free alongside, фрахтагача ташиш ҳаражатларини экспортер тўлаб беради
d)
Free alongside, фрахтагача ташиш ҳаражатларини импортер тўлаб беради
107.
БМТ таркибидаги, савдо муносабатларига оид халқаро конвенцияларни ишлаб чиқадиган ташкилоти ЮНСИТРАЛ сингари фаолият кўрсатадиган халқаро ташкилот қайси?
a)
УНИДРУА
b)
ЮНКТАД
c)
ЮНИДО
d)
Халқаро савдо палатаси
108.
Халқаро савдо палатаси бош штаб квартираси қаерда жойлашган?
a)
Франция
b)
Италия
c)
АҚШ
d)
Буюк Британияда
109.
Денгиз ташувларини суғурталаш соҳасида активлари ҳисобига дунёда энг биринчи суғурта корхонаси қайси?
a)
ALLIANZE
b)
STANFORD
c)
Lloyd's
d)
QBE
110.
Денгиз ташувларини тартибга солувчи Гамбург конвенцияси қайси ташкилот тарафидан ишлаб чиқилган?
a)
ЮНСИТРАЛ
b)
УНИДРУА
c)
ЮНКТАД
d)
ЮНИДО
111.
Темир йўл транспортида ташишларда эса суғурта харажатлари фактурада кўрсатилган товарлар қийматининг неча фоизини ташкил этади?
a)
0.0008
b)
0.008
c)
0.018
d)
0.02
112.
Халаро иқтисодий муносабатларда суғурта холатларини қоплашда “Учинчи томон жавобгарлиги” деганда нима тушунилади?
a)
жавобгарликни аниқлаш бўйича суд жараёнларига кетадиган ҳаражатларни қоплаш тушунилади
b)
хато ким тарафидан содир этилган бўлса, зарарни ундан ундириш
c)
икки тарафнинг бирига зарарни юклаш
d)
ҳисоб-китоб қилинган зарарни суғурта корхонаси тарафидан қоплаб берилишига айтилади
113.
Денгизда юкларни ташишда суғуртанинг қайси турлари учрайди?
a)
денгиз ташувлари суғуртаси ва контейнерлар суғуртаси
b)
логистик суғурта
c)
контейнерлар суғуртаси
d)
денгиз ташувлари суғуртаси
114.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ "СУҒУРТА ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА ҚОНУНИ" қачон қабул қилинган?
a)
2002 йил 5 апрель
b)
1998 йил 5 май
c)
2005 йил 5 март
d)
2000 йил 5 ноябрь
115.
Даъво қила туриб суғурталанувчи суғурта компаниясига қуйидаги даъво ҳужжатларини йиғиндисини тақдим этади: 1. Суғурта полисининг асл нусхаси; 2. Коносамент, чартер; 3. Инвойс (ҳисоб-фактура); 4. Суғурта ҳолатини кўрсатувчи ҳужжатлар - авария сертификати, хабар акти, экспертиза акти, денгиз протести, кема журналидан суғурта ҳолатининг сабаби кўрсатилган кўчирмаси; 5. Зарарнинг экспертиза ҳужжатлари билан асосланган ҳисоби
a)
1,2,3,4,5
b)
1,2,3
c)
1,2,3,4
d)
2,3,4
116.
Ташқи савдо операцияларини олиб боришда даъво қилиш муддатлари қуйидагича:
a)
экспорт ташувларида суғурта ҳолати аниқланган вақтдан бошлаб - 1 йил, импорт ташувларига эга - 6 ой
b)
экспорт ташувларида суғурта ҳолати аниқланган вақтдан бошлаб - 1 йил, импорт ташувларига эга - 9 ой
c)
экспорт ташувларида суғурта ҳолати аниқланган вақтдан бошлаб - 1 йил, импорт ташувларига эга - 10 ой
d)
экспорт ташувларида суғурта ҳолати аниқланган вақтдан бошлаб - 1,5 йил, импорт ташувларига эга - 6 ой
117.
Контейнер суғуртаси муайян шартларни қамраб олмаслиги ҳам мумкин. Масалан: 1.Сирли йўқолишлар 2.Тўлов қобилиятсизлиги 3.Механика соҳаси ёки электр тармоқлари бузилиши 4.Дизайн ёки ишлаб чиқариш ҳамда қадоқлашдаги хатолар 5.Амортизация муддати ўтиб кетган, моддий эскирган контейнерлар ёки товарларни 6.Хизмат кўрсатишнинг тартибсизлиги
a)
1,2,3,4,5,6
b)
1,2,3
c)
1,2,3,4
d)
2,3,4,5,6
118.
Кичик бизнесни суғурталашда "Ходимларнинг иш ҳақини суғурталаш" деган тури бўлиб, унда қандай холатлар суғурталанади?
a)
Масалан, суғурталанувчининг бизнес фаолияти ҳар-хил сабабларга кўра вақтинча тўхтатилган пайтда иш ҳақи олиши керак бўлган бир нечта ходимлари бўлади. Корхоналарнинг даромадларини суғурталаш ушбу иш ҳақи харажатларини қоплашга ёрдам беради
b)
Масалан, таътил пайтида суғурталанувчи бизнесининг ёпилишга мажбур бўлганида, бу бизнес катта молиявий зарар кўриши мумкин. Суғуртанинг бу турида йўқолган даромадни қоплашга ёрдам беради
c)
Масалан, сизнинг ресторанингиз жойлашган бинони ижарага олинган. Фалокат туфайли ёнғин ресторанингизнинг айрим қисмларини йўқ қилгандан сўнг, уни қайта тиклаш керак бўлади. Бу бир неча ҳафта ёки ой давом этиши мумкин. Сизнинг бизнесингиздаги бундай суғурта билан боғлиқ харажатларни шундай турда қоплашга ёрдам беради
d)
Масалан, суғурталанувчининг кичик бизнеси зарар кўради, бу уни солиқ тўловлари тўлашдан кўра, бизнесни вақтинча ёпишга мажбур қилади. Суғуртанинг бу тури эса бизнеснинг айнан мана шундай харажатларини қоплашга ёрдам беради
119.
Қувур транспорти тахминан қачондан ривожлана бошлади?
a)
1940 йилдан
b)
1954 йилдан
c)
1990 йилдан
d)
1986 йилдан
120.
Транзит юкларни олиб ўтишда битта контейнер учун бирор транзит давлат худудидан ўтиш нархи тахминан қанча?
a)
500 АҚШ доллари
b)
1000 АҚШ доллари
c)
1500 АҚШ доллари
d)
2000 АҚШ доллари
121.
ЖСТ га аъзо бўлиш асносида давлатга муайян турдаги махсулотлар учун энг катта миқдорда неча фоиз божҳона божлари ўрнатилиши керак?
a)
0.1
b)
0.3
c)
0.4
d)
0.5
122.
Ўзбекистон Республикасининг "Халқаро шартномалар тўғрисидаги Қонуни"нинг 5-моддасида ёзилишича халқаро шартноманинг тили - ?
a)
ўзбек ва шартномага киришилаётган тарафнинг тилидир
b)
рус ва шартномага киришилаётган тарафнинг тилидир
c)
инглиз тилидир
d)
рус тилидир
123.
Халқаро транспорт турларини келтиринг: 1. Ҳаво транспорти 2. Автотранспорт 3. Темир йўл транспорти 4. Денгиз транспорти 5. Қувур транспорти
a)
1,2,3,4,5
b)
1,2,3,4
c)
2,3,4
d)
1,3,5
124.
Ўзбекистон қонунчилигига оид норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги қоидалар асосида Халқаро автомобил транспортига таъриф беринг!
a)
товарларни ёки йўловчиларни транспорт воситаси орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ёки унинг ҳудудига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитда ташиш.
b)
юкларни транспорт воситаси орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ёки унинг ҳудудига олиб ўтиш
c)
юклар ва йўловчиларни транспорт воситаси билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитда ташиш
d)
Ўзбекистон Республикаси худудидан транзит юкларни олиб чиқиб кетиш
125.

Экспортни суғурталаш қуйидагилардан қайсиларини ташкил қилади?

1. Товар етказиб берувчининг кредити суғуртаси

2. Чет эллик харидор банкининг аккредитив бўйича мажбуриятларини бажарилмаслигидан суғурталаш

3. Экспортчининг айланма маблағларини тўлдириш учун бериладиган кредитни суғурталаш

5. Экспорт факторингини суғурталаш

6. Импорт шартномаси бўйича аванс тўловини суғурталаш

7. Экспорт шартномаси бекор бўлишидан суғурталаш

a)

1,2,3,4,5,6,7

b)

1,2,3

c)

1,2,3,4

d)

1,2,3,4,5

126.

Ўзбекистоннинг қайси қонун хужжатларида"Репатриация" тартиб қоидалари баён қилинади?

a)

"Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида"ги ва "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунларда

b)

Божхона кодексида

c)

Конституцияда

d)

Фуқаролик кодексида

127.

Репатриация нима?

a)

Инвесторларнинг ўз маблағларини монеъликсиз ўз юртларига исталган валютада олиб чиқиб кетиши

b)

инвестор мулкини талон-тарож қилиниши

c)

Инвестицияни қайта реғинвестиция қилишнинг бир усули

d)

Инвесторларнинг ўз маблағларини монеъликсиз инвестиция киритган давлатга ташлаб чиқиб кетиши

128.

Инвестор мулкининг реквизиция (экспроприация) қилиниши нима дегани?

a)

Ғайриқонуний усулда инвестор мулкини тортиб олиниши

b)

Инвесторга солиқ имтиёзлари берилиши

c)

Инвестор мулкининг мулк солиғидан озод қилиниши

d)

Инвесторларнинг ўз маблағларини монеъликсиз ўз юртларига исталган валютада олиб чиқиб кетиши

129.

Ўзбекистондан Германияга GSP+ доирасида 6800 турдани товарлар синфи худудида бўлган товар олиб борилди. Германия давлати талаб қила оладиган сертифиеатни айтинг!

a)

Товар қайси давлатда ишлаб чиқарилганини тасдиқловчи сертификат

b)

WTO га аъзолик сертификати

c)

икки томонлама ҳамкорлик сертификати

d)

умумий божхона иттифоқи сертификати