wayground logo

Free Printable Worksheets

NEW

Font size

S
M
L
XL
Worksheets

Инвестиция лойиҳалари таҳлили

Total questions: 20

Worksheet time: 10mins

Name
Class
Date
1.

Стратегик инвесторнинг асосий мақсади-?

a)

Корхона фаолиятини бошқарувида иштирок этиш

b)

Фойда олиш

c)

Қимматли қоғозлар портфелини шакллантириш

d)

Ўз стратегиясини илғор суриш

2.

Капитал қўйилма -

a)

Инвестициянинг таркибий қисми бўлиб, молиявий активларга йўналтирилган инвестициялар

b)

Асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар

c)

Унинг таркибига инвестиция киради

d)

Капитал қўйилма бу капитал қурилишга йўналтирилган инвестициялар

3.

Қайси белгиси бўйича капитал қўйилмалар янги қурилишга, кенгайтиришга, реконструкцияга, қайта қуроллантиришга тақсимланади?

a)

Технологик

b)

Такрор ишлаб чиқариш

c)

Ҳудудлараро

d)

Тармоқлараро

4.

Узоқ муддатли инвестициялар баланснинг қайси бўлимида акс эттирилади?

a)

Актив қисмининг 1- бўлимида

b)

Пассив қисмининг 1- бўлимида

c)

Актив қисмининг 2- бўлимида

d)

Пассив қисмининг 2- бўлимида

5.

Доимий ҳаракатдаги активлар (А𝟏) таркиби

a)

Пул маблағлари, қисқа муддатли инвестициялар

b)

Товар моддий захиралар, Пул маблағлари

c)

Қисқа муддатли инвестициялар

d)

Пул маблағлари, дебитор қарздорлик

6.

Асосий воситаларни сотиб олиш қайси фаолият тури бўйича пул чиқими ҳисобланади?

a)

Операцион фаолият

b)

Инвестиция фаолияти

c)

Молиявий фаолият

d)

Ишлаб чиқариш фаолияти

7.

Корхонанинг ўз маблағлари таркиби тўлиқ кўрсатилган жавобни танланг:

a)

Корхонанинг қарз маблағлари ва фойдаси

b)

Корхонанинг фойдаси ва жалб қилинган маблағлар

c)

Корхонанинг тақсимланмаган фойдаси, амортизация ажратмалари

d)

Амортизация ажратмалари

8.

Келтирилган (жорий) қийматни аниқлаш бу-?

a)

Ўстириш

b)

Кредитлаштириш

c)

Дисконтлаштириш

d)

Инвестициялаш

9.

Ўзбекистон Республикаси “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида” ги қонунда кўрсатилган инвестиция турларини кўрсатинг

a)

Реал инвестициялар Ижтимоий инвестициялар

b)

Молиявий инвестициялар, Капитал инвестициялар, Инновацион инвестициялар

c)

Реал инвестициялар, Молиявий инвестициялар, Инновацион инвестициялар

d)

Капитал инвестициялар, Молиявий инвестициялар, Ижтимоий инвестициялар

10.

Моддий активларни кўрсатинг

a)

Асбоб ускуналар, лицензиялар

b)

Акция, мебель жиҳозлари

c)

Бино ва иншоотлар, хом-ашё

d)

Патент, асбоб ускуналар

11.

Инвестиция лойиҳаларининг комплекс таҳлили қандай таҳлил туридан бошланади?

a)

Техник таҳлил

b)

Маркетинг таҳлили

c)

Молиявий таҳлил

d)

Институционал таҳлил

12.

Инвестиция лойиҳаларининг қандай белгиларига кўра таснифлаш мумкин?

a)

Муддатига кўра, лойиҳа қатнашчиларига кўра, кўламига кўра

b)

Мақсадига кўра, муддатига кўра, кўламига кўра, асосий фаолиятига кўра

c)

Мақсадига кўра, муддатига кўра

d)

Мақсадига кўра, муддатига кўра, лойиҳа объектига кўра

13.

Инвестиция лойиҳасининг ҳаётийлиги цикли?

a)

Бу лойиҳа-тадқиқот ишлари бошлангандан то корхонанинг лойиҳавий қувватига эришгунга қадар бўлган вақт даври

b)

Бу лойиҳанинг дастлабки ғояси пайдо бўлиши ва

уни амалга ошириш бўйича якуний қарор қабул қилинган вақт ўртасидаги

муддат

c)

Бу лойиҳа пайдо бўлгандан то унинг тугатилишигача бўлган вақт даври

d)

Бу корхонанинг лойиҳавий қувватига етиши ва корхона тугатилиши ўртасидаги вақт оралиғи

14.

Дисконтлаштириш нима дегани?

a)

Номинал суммани аниқлаш

b)

Келгусидаги пул оқимларини жорий даврга келтириш

c)

Муайян вақтдан сўнг номинал қийматни аниқлаш

d)

Келгуси қийматни аниқлаш

15.

Ноанъанавий молиялашитириш усулини кўрсатинг

a)

Акционерлаштириш

b)

Бюджетдан молиялаштириш

c)

Кредитлаштириш

d)

Форфейтинг

16.

Инвестиция лойиҳаси комплекс таҳлилининг таркиби:

a)

Тижорат таҳлили,Техник таҳлил, Молиявий-иқтисодий таҳлил Институционал таҳлил, Рисклар таҳлили, Ишлаб чиқариш таҳлили, Ликвидлик таҳлили

b)

Тижорат таҳлили,Техник таҳлил, Институционал таҳлил, Рисклар таҳлили

c)

Тижорат таҳлили,Техник таҳлил, Молиявий-иқтисодий таҳлил, Институционал таҳлил

d)

Тижорат таҳлили,Техник таҳлил, Молиявий-иқтисодий таҳлил, Институционал таҳлил, Рисклар таҳлили

17.

Амортизация ҳисобланмайдиган асосий воситаларни кўрсатинг

a)

Кутубхона фонди, кўп йиллик экинлар

b)

Бино ва иншоотлар, лицензиялар

c)

Номоддий активлар

d)

Патентлар

18.

Инвестиция лойиҳаларини таҳлил қилиш ва танлаш лойиҳанинг қайси босқичида амалга оширилади?

a)

Инвестиция олди

b)

Инвестиция

c)

Эксплуатация

d)

Ликвидация

19.

Лойиҳа бўйича маҳсулотни сертификатлаш қайси босқичда амалга оширилади?

a)

Инвестиция олди

b)

Инвестиция

c)

Эксплуатация

d)

Ликвидация

20.

Реал инвестицияларни таҳлил қилиш объектларига нималар кирмайди?

a)

Ер участкалари, бинолар, иншоотлар, жиҳозлар, ускуналар

b)

Иншоотлар, жиҳозлар, ускуналар, айланма маблағлар

c)

Қурилаётган ва реконструкция қилинаётган корхоналар, номоддий активлар

d)

Қимматли қоғозлар