NEW
Font size
WorksheetsСабаби нузул илми
Total questions: 15
Worksheet time: 8mins
Суралари ёки айрим оятларининг нозил бўлишига сабаб бўлган ҳодиса ёки масала қандай номланади?
Сабаби нузул
Қуръон илмлари
Мухкам ва муташобиҳ
Носих ва мансух
"Асбаб ан-нузул" сўзининг луғавий маъносини топинг
"нозил бўлиш, туширилиш сабаби"
"тез фурсатда, махфий тарзда"
"бекор қилувчи ва бекор қилинувчи"
Барча жавоблар тўғри
"Оли имрон" сураси 103-оят нозил бўлишига сабаб бўлган воқеани топинг
Яҳудийлардан Шос ибн Қайс исмли одам Авс ва Ҳазраж қабиласига қилган фитнаси сабаб
Яҳудийлардан Шос ибн Қайс исмли одам Авс ва Ҳазраж олдига бориб ўтирганлиги сабаб
Яҳудийлардан Шос ибн Қайс исмли одам Авс ва Ҳазраж қабиласи билан келишув қилганлиги сабаб
Тўғри жавоб берилмаган
Бир яҳудий бола Авс ва Ҳазраж қабиласини «Буъос» кунини ҳақдаги шеърни ўқиб бергандан сўнг нозил бўлган Қуръони карим сураси ва оятини топинг
Абаса сураси 1-5-оят
Бақара сураси 234-оят
Оли Имрон сураси 103-оят
Нос ва фалақ суралари тўлалича
«Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар. Сен: «Руҳ Роббимнинг ишидир. Сизга жуда оз илм берилгандир», деб айт» Ушбу мазмундаги оят қайси сура ва қайси оятда келган?
Исро сураси 85-оят
Абаса сураси 5-оят
Исро сураси 80-оят
Бақара сураси 2-оят
Қуръони Каримни ўрганиш ва ундан шаръий ҳукмлар чиқаришда аҳамиятли бўлган илмни кўрсатинг.
Сабаби нузул илми
Носих ва мансух илми
Омм ва хосс илми
Барча жавоблар тўғри
Расулуллоҳ с.а.в.нинг даврларида бирор ҳодиса рўй бериши ёки у зотга савол берилиши билан нозил бўлган оят ва сураларни қайси илм ўрганади?
Маккий ва маданий сура ва оят
Носих ва мансух илми
Мухкам ва муташобиҳ оятлар
Сабаб нузул илми
Анвар қори Турсунов Қуръон илмларидан сабаби нузулга оид қайси китобни ўзбек тилига таржима қилган?
Али ибн Аҳмад Найсобурийнинг «Асбобун нузул» («Оятларнинг нозил бўлиш сабаблари»)
Ибн Ҳажар Асқалонийнинг (ваф. 1448 й.) «Асбоб ан-нузул» асари
Жалолуддин Абдурраҳмон Суютийнинг (1445–1505 йй.) «Лубоб ан-нуқул фи асбоб ан-нузул» ва «ал-Итқон фи улум ал-Қуръон»
Абу Бакр ибн Мунзир Найсобурийнинг (ваф. 930 й.) «Асбоб аннузул» асари
Сабаби нузул: Жундуб Бажалий ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам касал бўлиб қолиб, икки ё уч сафар тунги намозга туролмадилар. Шунда бир аёл келиб, “Эй Муҳаммад, менимча, шайтонинг сени тарк қилган”, деди. Шунда Аллоҳ азза ва жалла бу сурани нозил қилди” (Бухорий, Муслим, Термизий, Насоий ва Аҳмад ривояти).
Бошқа ривоятларда келтирилишича, Жаброил алайҳис саломнинг ваҳий олиб келиши кечикканида, мушриклар: “Муҳаммадни илоҳи тарк этди”, деб овоза қилишган. Кейин Аллоҳ қайси сурасини нозил қилган.
Зухо сураси
Исро сураси
Бақара сураси
Фотиҳа сураси
Муҳаммад с.а.в. га савол берилганда нозил бўлган оят ва сураларни ўрганадиган илм қандай номланади?
Асбаб ан-нузул
Мухкам ва муташобиҳ
Носих ва мансух
Қироат илми
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг бирон бир мавзуда сўз ёки ҳаракат қилишларига сабаб бўлган ҳолат қандай номланади?
Асбаб вуруд ал-ҳадис
Асбаб ан-нузул илми
Оятларни нозил бўлиш сабаблари
Тўғри жавоб йўқ
“Ваҳий сабаблари” маъносини англатувчи иборани топинг?
Асбаб вуруд ал-ҳадис
Асбаб ан-нузул
Мутлоқ ва муқаййад
Тўғри жавоб йқў
Ибн Умми Мактум Пайғамбар с.а.в.ни олдиларига келиб, "Эй Расулуллоҳ Сизга билдирилган нарсадан менга ҳам ҳабар беринг" деганларида, Пайғамбар с.а.в.га танбиҳ сифатида нозил бўлган сура ва оятни топинг.
Абаса сурасининг 1-5 оятлари
Исро сураси 85-оят
Алақ супаси 1-5 оятлар
Барча жавоблар тўғри
Пайғамбар с.а.в.га яҳудийлар келиб, Роббингни бизга сифатлаб бер-чи, Аллоҳ ўз сифатини тавротда нозил қилган. У қанақа? Қайси жинсда? Олтинданми? Кумишданми? Мисданми? Еб-ичадими? деб сўрашганда нозил бўлган сура қайси?
Фотиҳа сураси
Ихлос сураси
Алақ сураси
Асаба сураси
Бир гуруҳ Қурайшликлар Пайғамбар с.а.в. олдиларига келиб, кел бизни динимизга эргаш, биз ҳам сенинг диннингга эргашамиз. Бир йил бизнинг илоҳларимизга ибодат қил, биз ҳам бир йил сенинг илоҳингга ибодат қиламиз - деб таклиф билан келишганда қайси сура нозил бўлди?
Кавсар сураси
Масад сураси
Кофирун сураси
Ихлос сураси
