NEW
Font size
WorksheetsБустим
Total questions: 10
Worksheet time: 5mins
1. Амоксициллинга клавулан кислотасини қўшишдан асосий мақсад нима?
А) Аналгетик таъсирнинг ошиши
Б) Препаратнинг сўрилиш тезлигининг ошиши
C) Амоксициллинни бета-лактамазалар томонидан йўқ қилинишидан ҳимоя қилиш
Д) Ножуя таъсирларни камайтириш
2. Бустим қабул қилишда энг кўп учрайдиган ножуя таъсирлар?
А) Уйқучанлик
Б) Ошқозон-ичакдаги узгаришлар (диарея, кўнгил айниш)
C) Бош оғриши
Д) Оғиз қуриши
3. Бустим таъсир доираси қандай?
А) Грам-мусбат бактериялар
Б) Грам-манфий бактериялар
C) Кенг диапазон (Грам-мусбат ва грам-манфий бактериялар)
Д) Фақат вируслар
4. Қуйидаги кўрсаткичлардан қайси бири Бустим қабул қилишга қарши кўрсатма ҳисобланади?
А) Артериал гипертензия
Б) Сурункали буйрак етишмовчилиги
C) Пенициллинларга аллергия
Д) Анемия
5. Бустим қўллаш усуллари:
А) Ётишдан олдин бир марта
Б) Узоқ вақт давомида, чекловсиз
C) Минимал терапевтик дозада, бемор ахволига боғлиқ холда
Д) Фақат мушак ичига
6. Бустим қўллашга яққол кўрсатмалар?
А) Вирусли инфекциялар
Б) Нафас олиш йўллари ва сийдик йўллари бактериал инфекциялари
C) Замбуруғли инфекциялар
Д) Аллергик касалликлар
7. Бустим таркибидаги клавулан кислотасининг таъсир қилиш механизми қандай?
А) Бактериал ДНК синтезини блоклайди
Б) Бета-лактамазалар ишлаб чиқаришни блоклайди
C) Яллиғланишга қарши таъсирга эга
Д) Иммун ҳужайралари ишлаб чиқаришни рағбатлантиради
8. Қуйидаги аломатлардан қайси бири Бустим препаратини дарҳол тўхтатишни ва тиббий ёрдамни талаб қилади?
А) Енгил бош оғриғи
Б) Тошма, қичишиш, ҳалқумнинг шишиши
C) Жиғилдон қайнаши
Д) Енгил бурун оқиши
9. Бустим препарти қандай ҳароратда сақлаш тавсия этилади?
А) Музлатгичда 0˚С дан юқори бўлмаган ҳароратда
Б) 25˚С дан юқори бўлмаган ҳароратда
C) музлатгичда 5˚С дан юқори бўлмаган ҳароратда
Д) очиқ қуёшда
10. Бустим инъекция таркибидаги амоксациллин миқдори:
А) 1,0 г
Б) 0.2г
C) 1.2г
Д) Амоксациллин сақламайди
