wayground logo

Free Printable Worksheets

NEW

Font size

S
M
L
XL
Worksheets

Мехнат хуқуқи

Total questions: 30

Worksheet time: 25mins

Name
Class
Date
1.

Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги юзага келиш шартларидан бирини кўрсатинг

a)

Айбли ғайриқонуний қилмиши

b)

Иш берувчи топшириғини бажармаслик

c)

Хизмат интизомини бузиш

d)

Жамоа шартномасини бузиш

2.

Касбий меҳнат қобилиятини йўқотиш даражаси ким томонидан белгиланади

a)

Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан

b)

Суд-тиббий эксперт комиссияси томоидан

c)

Мехнат эксперти комиссияси томонидан

d)

Иш берувчи ва касаба уйишмаси қумитаси томонидан

3.

Ходимнинг мол-мулкига етказилган зарарнинг миқдори қандай аниқланади

a)

Мазкур ҳудудда амалда бўлган бозор нархлари бўйича ҳисоблаб чиқарилади

b)

Базавий хисоблаш миқдоридан аниқланади

c)

Мехнатга хақ тўлашнинг энг кам миқдоридан аниқланади

d)

Мехнат шартномасида белгиланади

4.

Ходимнинг ҳаётига ва соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш муддати қанча

a)

3 кун

b)

10 кун

c)

15 кун

d)

1 ой

5.

Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори

a)

Ўртача йиллик иш ҳақининг олти бараваридан кам бўлмаслиги керак

b)

Ўртача охирги ойлик иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак

c)

Базавий хисоблаш миқдори

d)

Мехнатга хақ тўлашнинг энг кам миқдори

6.

Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрнини иш берувчи томонидан қоплаш муддати вояга етмаган шахсларга

a)

Доимий

b)

14 ёшга тўгунга қадар

c)

18 ёшга тўлгунга қадар

d)

уларга қоплаб берилмайди

7.

Боқувчи бўлган ходим вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрни иш берувчи томонидан қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган шахслар

a)

Марҳумнинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга

b)

Барча жавоблар тўғри

c)

Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга

d)

Вафот этган кунига қадар ундан таъминот олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга

8.

Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрнини иш берувчи томонидан қоплаш муддати ногиронлиги бўлган шахсларга

a)

Ногиронлик муддатига

b)

Умирбод

c)

25 йил давомида

d)

60 ёшга тўлгунга қадар

9.

Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги қандай аниқлаштрилади.

a)

Мехнат кодексига асосан

b)

Зарар миқдоридан келиб чиқган холда

c)

Мехнат шартномаси, қўшимча келишув ва жамоа шартномасига асосан

d)

Қонун хужжатларига асосан

10.

Боқувчи бўлган ходим вафот этганда, болалар қарамоқда эканлиги қандай аниқланади

a)

Тахмин қилинади

b)

Далиллар тўпланади

c)

Гувохлардан сўралади

d)

Тиббий-ижтимоий експерт аниқлайди

11.

Боқувчи бўлган ходим вафот етганда ота-онасидан бири, хотини (эри), оила аъзоларидан бири қандай холларда зиённинг ўрни иш берувчи томонидан қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлади

a)

Барча холларда шундай хуқуққа эга бўлади

b)

Жамоа шартномасида кўрсатиб ўтилган холларда эга бўлади

c)

Ходимнинг 14 ёшга тўлмаган ёки тўлган бўлсада парваришга мухтож бўлган болалари, ака-укалари, опа сингилари ёки

набираларни парвариш қилиш билан банд бўлганда

d)

Ходимнинг 18 ёшга тўлмаган ёки тўлган бўлсада парваришга мухтож бўлган болалари, ака-укалари, опа сингилари ёки

набираларни парвариш қилиш билан банд бўлганда

12.

Меҳнат шартномасида моддий жавобгарликни белгилаш учун қандай шартлар керак?

a)

Ишчи томонидан зарар етказиш

b)

Иш берувчи ва ишчи ўртасидаги келишув

c)

Иш жойидаги интизом

d)

Меҳнат кодексидаги нормалар

13.

Меҳнатга қобилиятсиз хисобланадиган шахслар

a)

18 ёшга тўлгунга қадар ногиронлк белгиланган 18 ёшдан ошган хамда ўзига нисбатан ногиронлик белгиланган шахслар, 60 ёшга тўлган эркак ва 55 ёшга тўлган аёл

b)

18 ёшга тўлмаган шахслар

c)

70 ёшдан ошган аёл ва эркаклар, 14 ёшга тўлмаган шахслар

d)

Барча жавоблар тўғри

14.

Аралаш жавобгарлик қўлланилмайдиган холат

a)

Ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этишда

b)

Бир йўла бериладиган нафақани тўлашда

c)

Мехнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилганда

d)

Мехнат вазифасини бажаришда иш берувчининг транспорт воситасида майиб бўлиши оқибатида соғлиғига зиён етканда

15.

Зарар етказилгандан кейин меҳнат шартномасининг бекор қилиш.

a)

Юклатилган мажбуриятларни бекор қилади

b)

Зарар етказилмаган деб топтлади

c)

Моддий жавобгарликдан озод қилмайди

d)

Хуқуқий оқибатни келтриб чиқармайди

16.

Агар жабрланувчининг қўпол эҳтиётсизлиги зиённинг келиб чиқишига ёки кўпайишига сабаб бўлган тақдирда...

a)

Ўрни қопланиши лозим бўлган зиён миқдори жабрланувчи айбининг даражасига қараб камайтирилади

b)

Ўрни қопланиши лозим бўлган зиён миқдори жабрланувчи айбининг даражасига қараб бекор қилинади

c)

Ўрни қопланиши лозим бўлган зиён миқдори ўзгартирлимайди

d)

Ўрни қопланиши лозим бўлган зиён миқдори жабрланувчининг зиммасига юкланади

17.

Меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум этиш қуйидаги холларда вужудга келади

a)

Ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилганлиги

b)

Ходим ишдан ғайриқонуний равишда четлаштирилганлиги

c)

Барча жавоблар тўғри

d)

Ходим билан меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганлиги

18.

Иш берувчи томомнидан ходимга етказилган зиённинг ўрни қопланиши шарт бўлган холатлар Мехнат кодексига асосан нечтани ташкил қилади

a)

4 та

b)

8 та

c)

3та

d)

5 та

19.

Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги юзага келиш шартларидан бирини кўрсатинг

a)

Хизмат интизомини бузиш

b)

Иш берувчи топшириғини бажармаслик

c)

Тарафлардан бирига етказилган зарар

d)

Жамоа шартномасини бузиш

20.

Иш берувчи томомнидан ходимга етказилган зиённинг ўрни қопланиши шарт бўлган холатларни белгиланг

a)

Ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига зиён етказилганда

b)

Иш берувчи томонидан мехнат шартномаси бажарилмаганда

c)

Иш берувчи томонидан мехнат шартномаси бекор қилинганда

d)

Ходимга моддий жавобгарлик юклаганда

21.

Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги юзага келиш шартларидан бирини кўрсатинг

a)

Хизмат интизомини бузиш

b)

Иш берувчи топшириғини бажармаслик

c)

Жамоа шартномасини бузиш

d)

Қилмиш ва зарар ўртасидаги сабаб-оқибат боғланиш

22.

Томонларга етказилган моддий зиённинг миқдорини...

a)

Томонларнинг хар бири ўзига етказилган моддий зиённинг миқдорини аниқлаши шарт

b)

Тарафларга етказилган моддий зиённинг миқдори иш берувчи томонидан аниқланиши шарт

c)

Тарафларга етказилган моддий зиённинг миқдори Касаба уйишмаси қўмитаси томонидан аниқланиши шарт

d)

Етказилган моддий зиён ижтимоий-тиббий эксперт томонидан аниқланиши шарт

23.

Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганлиги муносабати билан иш берувчи томонидан амалга ошириладиган тўловлар

a)

Ходимга бир марталик нафақа тўлаш

b)

Йўқотилган иш хаққи учун ойлик тўловлар

c)

Барча жавоблар тўғри

d)

Ходимнинг қўшимча харажатларини компенсация қилиш

24.

Меҳнат низоларини кўриб чиқиш бўйича органнинг ходимни аввалги ишига тиклаш тўғрисидаги қарорини ўз вақтида бажармаганлиги - ходимга тўланиши лозим бўлган зиённинг қайси турига мансуб

a)

ходим меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум қилинганда

b)

ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига зиён етказилганда

c)

ходимга иш ҳақи тўлаш ва унга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловлар кечиктирилганда

d)

ходимнинг мол-мулкига зиён етказилганда

25.

Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганлиги муносабати билан иш берувчи томонидан амалга ошириладиган тўловлар

a)

Ходимга бир марталик нафақа тўлаш

b)

Йўқотилган иш хаққи учун ойлик тўловлар

c)

Барча жавоблар тўғри

d)

Ходимнинг қўшимча харажатларини компенсация қилиш

26.

Мехнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги тушунчаси

a)

Зиённинг ўрнини қоплаш мажбуриятини ифодалайдиган фуқаровий жавобгарлик

b)

Зиённинг ўрнини қоплаш мажбуриятини ифодалайдиган юридик жавобгарлик

c)

Зиённинг ўрнини қоплаш мажбуриятини ифодалайдиган жиноий жавобгарлик

d)

Зиённинг ўрнини қоплаш мажбуриятини ифодалайдиган маъмурий жавобгарлик

27.

Мехнатда майиб бўлиш тушунчасига тўғри тарифни белгиланг

a)

Шахсга унга ишлаб чиқаришнинг зарарли ёки хавфли омили таъсири натижасида унинг касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёки турғун йўқотишига сабаб бўлган ўткир ёки сурункали касаллик

b)

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида шахснинг касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёки турғун йўқотиши

c)

Мехнат шартномасини бузиши орқали тан жарохати олиш

d)

Ходимларнинг ўзаро жанжали оқибатида иш жойида тан жарохати олиши

28.

Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганлиги муносабати билан иш берувчи томонидан бир йўла тўланадиган нафақа миқдори...

a)

Жамоа шартномасига асосан белгиланади

b)

Ўша вақтда амалда бўлган бозор нархларига асосан белгиланади

c)

Базавий хисоблаш миқдорига асосан белгиланади

d)

Мехнатга хақ тўлашнинг энг кам миқдорига асосан белгиланади

29.

Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганлиги муносабати билан йўқотилган иш ҳақининг ўрнини қоплаш учун амалга ошириладиган ойлик тўловлар миқдори...

a)

Мехнатга хақ тўлашнинг энг кам миқдорига асосан белгиланади

b)

Базавий хисоблаш миқдорига асосан белгиланади

c)

Ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан унинг касбий меҳнат қобилиятининг йўқотилиши даражасига мувофиқ бўлган фоизли нисбатда белгиланади

d)

Мехнат шартномасига асосан белгиланади

30.

Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганда қўшимча харажатларни компенсация қилиш вақтида ходим бир нечта ёрдамга мухтож бўлган вақтида...

a)

Ходим учун энг зарур бўлган ёрдам турини олиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни қопланади

b)

Ходим учун энг зарур бўлган 2 та ёрдам турини олиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни қопланади

c)

Шартномада белгиланган ёрдам турини олиш билан боҳлиқ харажатлар ўрни қопланади

d)

Ҳар бир ёрдам турини олиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни қопланади