wayground logo

Free Printable Worksheets

NEW

Font size

S
M
L
XL
Worksheets

Методика ўқитиш тести

Total questions: 40

Worksheet time: 1hrs 20mins

Name
Class
Date
1.

Она тили ўқитиш методикасининг асосий бўлимлари изчил ва тўлиқ берилган жавобни топинг.

a)

Савод ўргатиш методикаси, синфда ўқиш методикаси, синфдан ташқари ўқиш методикаси, фонетика

b)

сўз ясалиши, грамматика ва имло методикаси

c)

Савод ўргатиш методикаси, ўқиш методикаси, грамматика ва имло методикаси, ўқувчиларнинг боғланишли нутқини ўстириш методикаси

d)

ўқиш методикаси, ўқувчиларнинг боғланишли нутқини ўстириш методикаси

2.

Ўқувчиларнинг эслаб қолишига мўлжалланадиган ва уларнинг билиш фаолиятини фаоллаштира олмайдиган методни аниқланг.

a)

кўргазмали метод

b)

баён қилиш методи

c)

изланиш методлари

d)

муаммоли вазият яратиш

3.

Бошланғич синфларда асарни таҳлил қилишда ҳисобга олиш зарур бўлган муҳим омиллардан бирини аниқланг.

a)

ўқувчилар луғатини бойитиш

b)

муаллифнинг асосий фикрини тушунтириш

c)

кўчма маъноли сўзлар устида кўпроқ ишлаш

d)

ҳиссий таъсир қилиш

4.

Интонация - оҳанг ёрдамида асарнинг ғояси ва жозибасини тўғри, аниқ, ёзувчи ниятига мос равишда ифодалай билиш қандай номланади?

a)

тез ўқиш

b)

тўғри ўқиш

c)

ифодали ўқиш

d)

онгли ўқиш

5.

Муаммоли ўқитиш методига ким асос солган?

a)

Рус педагоги Ушинский 1894-йилда асос солган

b)

Араб педагоги Мустафо 1894-йилда асос солган

c)

Ўзбек педагоги Авлоний 1894-йилда асос солган

d)

Америкалик педагог Дюн 1894-йилда асос солган

6.

Тўғри ўқишга берилган қайси таърифни мукаммал деб биласиз?

a)

Материалнинг товуш томонидан хатосиз ва бир текисда равон нусха кўчириш тўғри ўқиш дейилади.

b)

Сўздаги товушни, бўғинни тушириб қолдирмай ёки ортиқча товуш қўшмай ўқиш тўғри ўқиш дейилади.

c)

Хато қилмасдан, янглишмасдан ўқиш тўғри ўқиш дейилади.

d)

Адабий талаффуз нормаларига риоя қилган ҳолда ўқиш тўғри ўқиш дейилади.

7.

Бошланғич синфларнинг ўқиш дарсларида мустақил ишнинг қандай турларидан фойдаланилади?

a)

асарни ичда ўқиш

b)

ўқилган матн юзасидан экскурсия уюштириш

c)

асар мазмунини ҳаёт билан боғлаш

d)

ҳарфларни чиройли ёзиш

8.

Масал ўқиш дарсининг қурилишига хос жиҳатлардан бирини топинг.

a)

аллегорияни очиш

b)

қисмларга бўлиб ўқиш ва таҳлил қилиш; ундаги айрим тасвирий воситалар, маънодош сўзларни топиш, луғат иши (айрим сўзлар маъносини тушунтириш)

c)

уни ўқишга тайёрлаш (одамлар ҳаёти ва даврга характеристика бериш ва бошқ.)

d)

мазмунини яхлит идрок этиш учун уни ифодали ўқиб бериш (биринчи синтез)

9.

Изоҳли ўқиш қандай тамойилларга амал қилингандагина муваффақиятли бўлади?

a)

ўқишни кўргазмали ташкил қилиш, табиатга, тарихий жойларга экскурсиялар уюштириш, ҳайвонот олами ва ўсимликлар дунёсини кузатиш, расмлар, жадваллар, предметлар билан таништириш

b)

ўқишни тез ташкил этиш, матнни ўқувчининг ифодали ўқувчининг ифодали ўқиши тарзида олиб бориш

c)

ўқишнинг ёзув билан боғлиқлигини таъминлаш

d)

таассуротлар асосида иншо ёзишга ўргатиш

10.

Она тили методикаси фанида ярим овоз билан ўқиш қандай номланади?

a)

шивирлаб ўқиш

b)

овозли ўқиш

c)

ичда ўқиш

d)

ижодий ўқиш

11.

Тўғри ўқишга ўргатишда қўлланиладиган усул берилган жавобни белгиланг.

a)

Матнни тўғри ўқиш учун шароит яратиш

b)

Маъноси тушунарсиз сўзларни аниқлаш

c)

Хатоларни тўғрилашнинг тўғри тизимини ишлаб чиқиш

d)

Тузилиши мураккаб кўп бўғинли сўзларни доска ёки картонга бўғинлаб ёзиш, уларнинг ўқилишини машқ қилиш, сўнгра сидирға ўқиш

12.

Изоҳли ўқиш нима?

a)

ифодали ўқишнинг юксак босқичи

b)

матнни тўғри, тушуниб ва тез ўқиш

c)

ўйлашга, ҳис қилишга, асарни тўлиқ идрок қилишга, ўқилганнинг мазмунини ўзлаштиришга олиб келадиган ўқиш

d)

ўқитувчининг асар ўқилганидан кейин ўқувчиларнинг асарни тадқиқ этиш жараёнида тўйинган бадиий кечинмаларини фаоллаштириш мақсадини кўзда тутувчи сўзи

13.

Руҳшунос олим Т.Г.Егоров ўқиш малакаларини шакллантириш жараёнини қандай босқичларга ажратган?

a)

аналитик, синтетик ва автоматлашган

b)

репродуктив, интенсив

c)

интерфаол, инновацион

d)

когнитив, креатив, жадаллашган

14.

2-синф ўқувчиларининг ўқиш малакаси қайси босқичга тўғри келади?

a)

Ҳарфларни қўшган ҳолда бўғинлаб ўқиш босқичига

b)

Бўғинлаб ўқиш босқичига

c)

Бўғинлаб сидирға ўқиш босқичига

d)

Сидирға ўқиш босқичига

15.

Мақолларни ўқиш ва ўрганишнинг тайёрлов босқичи даври қайси қаторда тўғри келтирилган?

a)

1-2-синфлар даври

b)

савод ўргатиш даври

c)

3-4-синфлар даври

d)

нутқ ўстириш даври

16.

Ўқиш саводхонлиги дарсликларида халқ оғзаки ижодининг топишмоқ жанридан нима сабабдан кенг фойдаланилган?

a)

ўқувчилар жуда қизиққани учун

b)

ўқувчиларни топқирлик ва ҳозиржавобликка ўргатгани учун

c)

қисқа ва лўнда бўлгани учун

d)

матн мазмунини осон ўзлаштирилишига эришиш учун

17.

Алифбогача бўлган даврдаги ўқиш дарсларининг вазифалари қайси жавобда тўғри кўрсатилган?

a)

Нутқ турлари оғзаки ва ёзма нутқ, ички ва ташқи нутқ, бўғин, сўз, гап, товуш, унли ва ундош товуш ҳақида тушунча ҳосил қилиш

b)

Нутқ оғзаки ва ёзма нутқ гап, нутқнинг гаплардан тузилиши, сўз гапларнинг сўзлардан тузилиши, бўғин, сўзларнинг бўғинларга бўлиниши, товуш, унли ва ундош товушлар, унли товуш ва ҳарфлар билан таништириш

c)

Товуш ва ҳарф ҳақида, ҳарф элементларини ёзиш, бўғин, сўз тузилиши, гап тузилиши ҳақида маълумот

d)

Боғланишли нутқ, унли ва ундош товуш турлари, бўғин кўчирили

18.

Тўғри ўқишга ўргатишда қўлланиладиган усул берилган жавобни белгиланг.

a)

Сўз маъноларини тушунтириш

b)

Матнни тўғри ўқиш учун шароит яратиш

c)

Маъноси тушунарсиз сўзларни аниқлаш

d)

Хатоларнинг тўғрилашнинг тўғри тизимини ишлаб чиқиш

19.

Савод ўргатиш жараёнида ўқувчини ўқишга ўргатишнинг калити нимада деб ҳисоблаймиз?

a)

Идрокни, хотирани, таффакурни, нутқни ўстириш

b)

Тез ва аниқ идрок қилиш, диққатдаги барқарорлик, узоқ эсда сақлаш, хотиранинг тайёрлиги, тафаккурнинг пухталиги нутқнинг бойлиги

c)

Ўқишни мунтазам машқ қилиш

d)

Турли машқлар ёрдамида сўзловчининг нутқини англашлари ва қайта ифодалай билишларини

20.

Ифодали ўқишнинг методик шартлари қайси жавобда ифода этилган?

a)

Асарнинг жозибасини сақлаб эмоционал ўқиш, ёзувчининг ниятига мос равишда ўқиш

b)

Асар мазмуни ва каҳрамонларининг хатти-ҳаракатини таҳлил қилиш: паузанинг ўрнини, урғунинг темпини белгилаш

c)

Ўқишни машқ қилиш, ичда ўқиш

d)

Нафасни тўғри олиш ва тўғри сарфлаш, товушларни тўғри талаффуз қилиш ва бурро гапириш, адабий талаффуз нормаларига риоя қилиш

21.

Она тили ўқитиш методикасининг предмети кўрсатилган жавобни топинг.

a)

таълим бериш жараёнида она тилини эгаллаш

b)

таълим бериш жараёнида баркамол шахсни тарбиялаш

c)

ўқишга тайёрлашда турли методларни ўргатиш

d)

ҳукм ва хулоса чиқаришнинг илмий асослари билан таништириш

22.

Ўқувчилар ўқитувчи тавсия этган тил далилларини кузатиб, таҳлил қилиб, шу асосда хулоса ва таклифлар келтириши қайси метод орқали амалга оширилади?

a)

Анализ методи

b)

Синтез методи

c)

Индукция методи

d)

Дедукция методи

23.

Тўғри ўқишга ўргатишда қўлланиладиган усул берилган жавобни белгиланг.

a)

Сўз маъноларини тушунтириш

b)

Матнни тўғри ўқиш учун шароит яратиш

c)

Маъноси тушунарсиз сўзларни аниқлаш

d)

Хатоларнинг тўғрилашнинг тўғри тизимини ишлаб чиқиш

24.

Савод ўргатишнинг асосий методлари кўрсатилган жавобни белгиланг.

a)

Суҳбат методи

b)

изоҳли ўқиш методи

c)

аналитик - синтетик товуш методи

d)

экскурсия методи

25.

4-синф ўқувчиларининг ўқиш малакаси қайси босқичга тўғри келади?

a)

Бўғинлаб сидирға ўқиш босқичига

b)

Ҳарфларни қўшган ҳолда бўғинлаб ўқиш босқичига

c)

Сидирға ўқиш босқичига

d)

Бўғинлаб ўқиш босқичига

26.

Ичда ўқишнинг афзаллиги нимада?

a)

Матнни тез тушунадилар,ўқитувчининг барча саволларига тўлиқ жавоб берадилар

b)

Бола эстетик завқ олади, онгли ўқийди.

c)

Ўқитувчи ўқувчиларнинг ўқиш кўникмаларини аниқлайди.

d)

Матн асар устида мустақил ишлаш кўникмалари такомиллашади, бир вақтнинг ўзида бутун синф ўқувчилари ўқийди.

27.

Хато ўқишнинг келиб чиқиш сабаблари қайси жавобда берилган?

a)

Тез ўқийман деб ва сўз маъносини тушунмаслик сабабли хато ўқийдилар

b)

Овоз чиқариб ўқиш туфайли

c)

Ичда ўқиш туфайли

d)

Ёмон ўқийдиган ўқувчилар хато ўқийдилар

28.

Эртакни ўрганиш дарсларининг қурилишига хос жиҳатлардан бирини аниқланг.

a)

уни ўқишга тайёрлаш (одамлар ҳаёти ва даврга характеристика бериш ва бошқ.)

b)

аллегорияни очиш

c)

қисмларга бўлиб ўқиш ва таҳлил қилиш; ундаги айрим тасвирий воситалар, маънодош сўзларни топиш, луғат иши (айрим сўзлар маъносини тушунтириш)

d)

ахлоқий хулоса акс эттирилган қисмни таҳлил қилиш

29.

Болаларнинг савод ўргатишга тайёргарлигини ҳисобга олиш қайси жавобда батафсил баён қилинган?

a)

ўқиш ва ёзув кўникмаси, оғзаки боғланишли нутқи

b)

ёзув кўникмаси, одоби

c)

ўқиш кўникмаси, ҳарфларни таниши

d)

мактабга мослашганлиги

30.

Изоҳли ўқишга ким асос солган?

a)

Корф ва Вахтерев

b)

Асқар Зуннунов

c)

К.Д.Ушинский

d)

Водовозов

31.

Ўқиш малакаларининг сифатларига нималар киради?

a)

матнни муайян тезликда ва тўғри ўқиш

b)

бадиий асар матнини тўғри, тез, онгли ва ифодали ўқиш

c)

ўқувчиларни ғоявий-сиёсий, ақлий, эстетик ва нутқий томондан ривожлантириш

d)

асар мазмунини таҳлил қилиш

32.

Қуйида берилган қайси ўқиш малакасини эгаллашда сўзнинг товуш-ҳарф таркибини, грамматик шаклларни бузмасдан, товуш ёки бўғинни тушириб қолдирмай, бошқа товушни қўшмай, ҳарфлар ўрнини алмаштирмай, аниқ талаффуз қилиш талаб қилинади?

a)

тез ўқиш

b)

онгли ўқиш

c)

тўғри ўқиш

d)

ифодали ўқиш

33.

Бадиий асар матни устида ишлашда қўлланиладиган ўқиш турларидан қайси бири матннинг берилган вазифага мос қисмини ўқишни назарда тутади?

a)

танлаб ўқиш

b)

тўғри ўқиш

c)

тез ўқиш

d)

онгли ўқиш

34.

Онгли ўқишни таъминловчи методик шартларни аниқланг.

a)

Онгли ўқиш ўқувчининг ҳаётий тажрибасига, сўзнинг лексик маъносини, гапда сўзларнинг боғланишини тушунишга боғлиқ

b)

Онгли ўқиш асарнинг бадиий воситаларига боғлиқ

c)

Онгли ўқиш ифодали ўқий олишга боғлиқ

d)

Онгли ўқиш асарнинг мазмунига, ғоявий йўналишига боғлиқ

35.

Янги асарни ўрганишда тайёргарлик ишларининг вазифалари берилган жавобни белгиланг.

a)

Кириш суҳбати: асар мазмунидан тушунишни қийинлаштирадиган сўзлар устида ишлаш: асарни ўқиш, асар таҳлили, якунловчи суҳбат

b)

Асарнинг ўқишга тайёргарлик асар таҳлили луғат устида ишлаш, асарни ўқиш, умумлаштирувчи суҳбат

c)

Асарни ўқиш, кириш суҳбати, асар таҳлили, луғат устида ишлаш, якунловчи суҳбат

d)

Асарни ўқишга тайёргарлик: асарда тасвирланган воқеалари ҳақида тасаввур қилишлари учун уни ҳаёт билан боғлаш, ёзувчи ҳақида маълумот бериш асарни эмостионал идрок этишга тайёрлаш, луғат устида ишлаш: асарни ўқиб бериш: ўқувчиларнинг дастлабки тасаввурларини аниқловчи суҳбат

36.

Бошланғич синфларда ўқишга тайёргарлик босқичи қандай масалаларни ўз ичига олади?

a)

тўғри ва онгли ўқишга ўргатишни

b)

ўқувчиларни асарнинг қурилиши, ғояси билан таништириш

c)

ёзувчилар ҳақида маълумот бериш, ўқувчиларни асарда тасвирланадиган воқеа-ҳодисаларни идрок қилишга ўргатишни, асар пафосини ҳис этиш, нотаниш ва кўп маъноли сўзлар, мураккаброқ тарздаги образли ифодаларни изоҳлашга ўргатишни

d)

ўқувчиларни бадиий асарни тез, қийналмай ўқий олишни, ўқиганларини саволлар асосида гапира олишни

37.

Бошланғич синф ўқувчиларининг боғланишли нутқини ўстиришда ҳосил қилинадиган кўникмалардан бирини аниқланг.

a)

фикрни адабий тил меъёрларига риоя қилган ҳолда тўғри ифодалай олиш

b)

эртакни тайёрланмасдан айтиш, кичик шеър, ҳикоя тузиш

c)

ўқилган матнни турли вариантда оғзаки қайта ҳикоялаш

d)

намунаси берилган бадиий, илмий-оммабоп матн асосида баён ёзиш

38.

Бошланғич синфлар она тили дастурига кўра, 2-синфда қандай баён ёзиш кўзда тутилади?

a)

30-50 сўзли матн юзасидан ўқитувчи ёрдамида сўроқлар асосида

b)

40 - 60 сўздан иборат матннинг мазмунини жамоа бўлиб тузилган 3-5 та режа асосида

c)

30-40 сўзли матн юзасидан ўқитувчи ёрдамида сўроқлар асосида

d)

мустақил тузилган режа асосида 70-90 сўзли баён

39.

Бошланғич синфларда илмий-оммабоп асарларни ўқитишдан асосий мақсад нима?

a)

болаларни завқ олишга ўргатиш

b)

болаларга табиат, кишилар меҳнати ва ижтимоий ҳаёт ҳақида муайян билим бериш

c)

табиатшуносликка оид ва тарихий мавзудаги мақолаларни ўқишга ўргатиш

d)

ифодали ўқишга ўргатиш

40.

Матн асосида режа тузишда қўлланиладиган энг мақбул усулни топинг.

a)

матн мазмунини ўзлаштириш

b)

матнни ифодали ўқиш ва таҳлил қилиш

c)

матнни таркибий қисмларга бўлиш ва ҳар қайси қисмдаги асосий фикрни аниқлаш

d)

мустақил ишлаш