wayground logo

Free Printable Worksheets

NEW

Font size

S
M
L
XL
Worksheets

Test Savollari-33

Total questions: 20

Worksheet time: 20mins

Name
Class
Date
1.

1. Кўк автомобиль чорраҳани кесиб ўтади:

a)

Биринчи бўлиб.

b)

Иккинчи бўлиб.

c)

Учинчи бўлиб.

d)

Тўртинчи бўлиб.

e)

Охирги бўлиб.

2.

2. Қайси белги “Бир томонлама ҳаракатланиш йўлининг охири” деб аталади

a)

1

b)

2

c)

3

d)

4

e)

5

3.

3. Бу йўл белгиси нимани билдиради?

a)

40 км/соатдан кам тезликда ҳаракатланаётган якка, ён кажаваси бўлмаган икки ғилдиракли мотоцикллар ва велосипедлардан ташқари барча механик транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланади.

b)

Тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларида барча транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланишини билдиради (соатига 40 км дан кам тезликда ҳаракатланаётган транспорт воситаси, трактор, от-арава, велосипед бундан мустасно).

4.

4. Чорраҳани иккинчи бўлиб кесиб ўтади:

a)

Яшил автомобиль.

b)

Кўк автомобиль.

c)

Қизил автомобиль.

5.

5. Бу чорраҳада чапга бурилишга рухсат этиладими?

a)

Рухсат этилади.

b)

Тақиқланади.

6.

6. Транспорт воситаларининг тезлиги техник тавсифномасига ёки ҳолатига кўра 40 км/соатдан кам бўлганда автомагистрал бўйлаб ҳаракатланишга рухсат этиладими?

a)

Иккинчи тасмадан нарига ўтмаганда рухсат этилади

b)

Тақиқланади

c)

Агар «Энг кам тезлик» белгиси ўрнатилмаган бўлса рухсат этилади

7.

7. Бу жойда автобусни қувиб ўтишга рухсат этиладими?

a)

Рухсат этилади

b)

Тақиқланади

8.

8. Авария ёруғлик ишораси ёқилиши керак:

a)

Тўхташ тақиқланган жойларда мажбурий тўхтаганда

b)

Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда

c)

Йўлнинг ёритилмаган қисмларида тўхтаганда ва тўхтаб турганда ёки етарлича кўринмайдиган шароитда габарит ёки тўхтаб туриш чироқлари носоз бўлганда

d)

Санаб ўтилган барча ҳолларда

9.

9. “Реаксия вақти” тушунчаси нимани билдиради?

a)

Ҳайдовчи хавфни кўрган пайтдан аниқ ҳаракатларни бошлагунча ўтилган вақт

b)

Ҳайдовчининг тормоз беришни бошлаган пайтдан транспорт воситасининг тўла тўхтагунича бўлган вақтни

c)

Ҳайдовчига, оёқни ёқилғи узатиш тепкисидан тормоз тепкисига ўтказиши учун зарур бўлган вақт

10.

10. N2; N3; O3; O4; M2; M3 тоифадаги автотранспорт воситаларининг (микроавтобуслардан ташқари)орқа деворида ёзилиши керак:

a)

Транспорт воситасининг тегишлилиги ҳақида таниқлик белгиси

b)

Яхши кўринадиган рақам белгиси

c)

Таниқлик ва рақам белгилари

11.

11. Агар йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳеч ким жабрланмаса, моддий зарар эса аҳамиятсиз бўлса, ҳайдовчиларнинг ўзлари ҳодиса рўй берган жойни тарк этиб, энг яқин ДЙҲХХ ёки Ички ишлар органлари идорасига ҳодисани қайд қилиш учун бора оладиларми?

a)

Бора олмайдилар

b)

Бора оладилар

c)

Ҳодиса чизмасини чизиб ва уни имзолаб, бора оладилар

12.

12. Қайси транспорт воситаларининг ҳайдовчилари тўхтаб туриш қоидасини буздилар?

a)

А ва B.

b)

Фақат D.

c)

B ва D.

d)

C ва D.

e)

B, C ва D.

13.

13. Қайси транспорт воситаларига бу белги ўрнатилган йўл бўйлаб ҳаракатланишга рухсат этилган?

a)

Механик транспорт воситаларига

b)

Барча транспорт воситаларига

c)

Автомобилларга, автобусларга ва мотоциклларга

d)

Юқори тезлиги 40 км/соатдан кам бўлмаган транспорт воситаларига

14.

14. Чорраҳани биринчи бўлиб кесиб ўтади:

a)

Яшил автомобиль.

b)

Қизил автомобиль.

c)

Кўк автомобиль.

15.

15. Мазкур светофорнинг қизил ёритгичида ҳаракат тақиқланади:

a)

Фақат бир қаторда.

b)

Қатнов қисмининг барча кенглиги бўйлаб.

c)

Қувиб ўтиш билан.

d)

Светофор қайси тасма устига ўрнатилган бўлса, ўша тасмада.

16.

16. Агар тегишли белгилар билан белгиланган қияликларда, юзма-юз келаётган транспорт воситаларининг ўтиб кетиши қийин бўлса, йўл бериш зарур:

a)

Пастлик томон ҳаракатланаётган транспорт воситасига

b)

Белгиланган йўналишдаги транспорт воситасига

c)

Баландликка ҳаракатланаётган транспорт воситасига

17.

17. Йўлнинг бу қисмида қувиб ўтишга рухсат этиладими?

a)

Рухсат этилади.

b)

Тақиқланади.

18.

18. Ҳаракат тезлигини танлашда ҳайдовчига нима тақиқланади?

a)

Ушбу Қоидаларга мувофиқ равишда транспорт воситасига ўрнатилган таниқлик белгида кўрсатилган тезликдан ошириш

b)

Кескин тормоз бериш, агар бу ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш учун талаб қилинмаса

c)

Санаб ўтилган иккала ҳаракатни амалга ошириш тақиқланади

19.

19. Қўл жароҳатланганда жабрланувчининг кўйлаги, кийими қандай ечилса тўғри бўлади?

a)

Кийим-бошни ечишни касал қўлдан бошлаш, сўнг соғ қўлни бўшатиш.

b)

Кийим-бошни иккала қўлдан бир вақтда ечиш.

c)

Кийим-бошни ечишни соғ қўлдан бошлаш, сўнг касал қўлни бўшатиш.

20.

20. Мопедларни шатакка олишга рухсат этиладими?

a)

Рухсат этилади

b)

Қаттиқ қопламасиз йўл бўйлаб фақат куннинг ёруғ вақтида рухсат этилади

c)

Тақиқланади