wayground logo

Free Printable Worksheets

NEW

Font size

S
M
L
XL
Worksheets

Профессиональное развитие

Total questions: 10

Worksheet time: 8mins

Name
Class
Date
1.

Менежер тиббий муассасада жамоа самарадорлигини баҳолашда қайси кўрсаткични энг тўғри деб ҳисоблаши керак?

a)

Тиббий вакилларнинг мулоқот самарадорлиги, врачлар билан ишлаш сифат кўрсаткичлари ва динамик натижалар

b)

Ҳар кунги фаолият юритиш сони

c)

Фақат препаратлар сони

d)

Сотув ҳажми ва фойда фоизи

2.

Тиббий вакил натижаларининг пасайиши кузатилганда менежернинг биринчи қадами қандай бўлиши лозим?

a)

Уни бошқа ҳудудга кўчириш

b)

Сабабларни таҳлил қилиш ва қўллаб-қувватлаш режасини ишлаб чиқиш

c)

Танқид қилиш ва жарима қўллаш

d)

Ҳисоботни ёпиш

3.

Менежер ўз жамоасида “ижтимоий ишонч”ни қандай шакллантиради?

a)

Ҳамма қарорни фақат ўзи қабул қилиш орқали

b)

Ҳодимлар билан фақат расмий гаплашиш орқали

c)

Фикрлар ва таклифларни тинглаб, очиқ мулоқот муҳитини яратиш орқали

d)

Ҳамма хатоларни қаттиқ жазолаш орқали

4.

Тиббий муассасалар билан ҳамкорликда ишлаётганда менежер қайси кўникма орқали муваффақиятга эришади?

a)

Рақобатчиларни танқид қилиш

b)

Техник билимлар ва босим ўтказиш

c)

Фақат маркетинг акцияларини ташкил этиш

d)

Эҳтиёж таҳлили, ишонтириш ва этик мулоқот

5.

Менежернинг касбий ривожланиш режаси нимага қаратилган бўлиши керак?

a)

Фақат шахсий карьерага

b)

Фақат маош оширишга

c)

Фақат юқори раҳбариятни қониқтиришга

d)

Жамоа салоҳиятини ошириш ва стратегик мақсадларга эришишга

6.

Менежер тиббий вакилнинг кучли ва заиф томонларини аниқлаш учун қайси усулдан фойдаланиши тўғри?

a)

Фақат сотув натижаларига қараш

b)

Кузатиш, фидбэк, тренинг натижалари ва врач фикрларини таҳлил қилиш

c)

Шахсий мулоҳазага асосланиш

d)

Ҳисоботдаги рақамларгагина ишониш

7.

Касбий ривожланишда “эмоционал интеллект” нима учун муҳим?

a)

Фақат шахсий ҳаётда керак

b)

Фақат яхши кайфият сақлаш учун

c)

Врачлар ва ходимлар эҳтиёжини ҳис қилиш, муносабатни яхшилаш ва ишончни мустаҳкамлаш учун

d)

Таҳлил қилиш қобилиятини узгартиради

8.

Тиббий муассасаларда муваффақиятли ишлаш учун қайси кўникма муҳим?

a)

Мулоқот ва ишонтириш қобилияти

b)

Фақат техник билим

c)

Тез ёзиш қобилияти

d)

Ҳисоб-китоб қилиш қобилияти

9.

Менежер ўз ходимларининг ички мотивациясини қандай сақлаб қолади?

a)

Муаммоларни эшитиш, шахсий мақсадларини қўллаб-қувватлаш ва натижаларни тан олиш орқали

b)

Ҳар куни янги топшириқ бериш

c)

Ҳеч қандай фидбэк бермаслик

d)

Фақат KPI орқали баҳолаш

10.

Касбий ривожланиш жараёнида менежернинг энг муҳим стратегик вазифаси қайси?

a)

Ҳамма ишни ўзи бажариш

b)

Ҳамма қарорни кечиктириш

c)

Фақат натижа сўраш

d)

Жамоани билимли, мустақил ва масъулиятли қилиб шакллантириш