Worksheets11-BAN.KIUT
Total questions: 20
Worksheet time: 18mins
Қимматли қоғоз
ўзи билан боғлиқ мулкий ҳуқуқларни акс эттирадиган ҳужжатдир
бу қарз бериш муносабати бўлиб, унда бир тараф (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) маълум миқдорда пул ёки товарни муайян муддатга ва қайтариш шарти билан беради
жисмоний ёки юридик шахс томонидан банкка маълум муддатга ёки талаб бўйича сақлаш учун қўйилган пул маблағидир
барча жавоблар тўғри
Акцияларнинг номинал қиймати ________ сўмдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
беш минг
ўн минг
юз минг
бир минг
ўз эгасининг акциядорлик жамияти фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олишга, акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этишга ва у тугатилганидан кейин қоладиган мол-мулкнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи, амал қилиш муддати белгиланмаган, эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғоз
акция
облигация
вексель
сертификат
эмиссиявий қимматли қоғоз бўлиб, у облигацияни сақловчининг облигациянинг номинал қийматини ёки бошқа мулкий эквивалентини облигацияни чиқарган шахсдан облигацияда назарда тутилган муддатда олишга, облигациянинг номинал қийматидан қатъий белгиланган фоизни олишга бўлган ҳуқуқини ёхуд бошқа мулкий ҳуқуқларини тасдиқлайди
облигация
акция
вексель
сертификат
эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарувчи ва улар юзасидан қимматли қоғозларнинг эгалари олдида мажбуриятлари бўлган юридик шахс
эмитент
банк
акционерлик жамияти
давлат
депонентнинг қимматли қоғозларини сақлаш ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган, инвестиция воситачисининг ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг ҳисобга олиш регистрларидаги ёзувлар йиғиндиси
депо ҳисобварағи
депозит ҳисобварақ
банк ҳисобварағи
портфель
банкка қўйилган омонат суммасини ва омонатчининг (сертификат сақловчининг) омонат суммасини ҳамда сертификатда шартлашилган фоизларни сертификатни берган банкдан ёки шу банкнинг исталган филиалидан белгиланган муддат тугаганидан кейин олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ноэмиссиявий қимматли қоғоз
депозит сертификати
акция
облигация
вексель
акциядорлик жамиятлари ва масъулияти чекланган жамиятлар томонидан чиқариладиган облигациялар
корпоратив облигациялар
давлат облигациялари
еврооблигациялар
биржа облигацияси
сотиладиган эмиссиявий қимматли қоғоз бўлиб, у эмитент томонидан чиқарилади ва молиявий ташкилотларнинг гуруҳи томонидан жойлаштирилади, эмитентнинг мамлакатидан ташқари бир ёки ундан кўпроқ давлатда таклиф этилади, бирламчи равишда (шу жумладан обуна бўйича) фақат ушбу гуруҳ орқали сотиб олинади
халқаро облигация
давлат облигацияси
корпоратив облигация
инфратузилма облигациялари
қимматли қоғозлар билан олди—сотдиси ўтказиладиган жой
фонд биржаси
банк
Forex
капитал биржаси
қимматли қоғозларга доир нархлар, талаб ва таклиф даражасини сақлаб туриш учун биржа битимларини тузиш мажбуриятини ўз зиммасига олган инвестиция воситачиси
маркет-мейкер
брокер
эмитент
инвестор
Акциялар эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғозлар бўлиб, улар турига кўра ____________ бўлиши мумкин.
оддий ва имтиёзли
очиқ ва ёпиқ
қисқа ва узоқ муддатли
оддий ва мураккаб
Банкларнинг қимматли қоғозлар билан операциялари деганда нима тушунилади?
Банкларнинг пул айланмаси бўйича операциялари
Қимматли қоғозларни чиқариш, сотиб олиш ва сотиш билан боғлиқ операциялар
Кредит бериш жараёнлари
Валюта айирбошлаш операциялари
Қимматли қоғозларни чиқариш ҳуқуқига эга бўлган банк қандай аталади?
Марказий банк
Тижорат банки
Инвестиция банки
Эмитент банк
Банк томонидан чиқариладиган қимматли қоғозлар қайсига киради?
Депозит ва жамғарма сертификатлари
Фьючерс шартномалари
Форвард келишувлари
Суғурта полислари
Қимматли қоғозлар бозорида банкнинг асосий вазифаси нимадан иборат?
Фақат валюта айирбошлаш
Инфляцияни пасайтириш
Қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш орқали даромад олиш
Солиқ йиғиш
Депозит сертификати бу —
Қимматли қоғоз тури бўлиб, банкдаги маблағни тасдиқлайди
Акция тури
Қарз мажбурияти бўйича битим
Валюта операцияси
Банк томонидан чиқарилган облигация нимага асосланади?
Банкнинг қарз мажбуриятига
Акционерларнинг улушига
Жамғарма ҳисобига
Суғурта маблағларига
Қимматли қоғозлар билан операцияларда “диверсификация” тамойили нимага хизмат қилади?
Фоиз даромадини камайтириш
Рискни турли активларга тақсимлаш орқали минималлаштириш
Фойдани бир йўналишда тўплаш
Барча операцияларни битта банкда жамлаш
Банкнинг “репо” операцияси бу —
Қимматли қоғозларни сотиб олиш ва кейинчалик юқори баҳода сотиш шартномаси
Қимматли қоғозларни вақтинча сотиб, кейин қайта сотиб олиш мажбурияти билан битим тузиш
Фоизсиз кредит бериш усули
Депозитни узайтириш операцияси
