wayground logo

Free Printable Worksheets

NEW

Font size

S
M
L
XL
Worksheets

Тесты Изара тренинг ноябрь

Total questions: 50

Worksheet time: 25mins

Name
Class
Date
1.

Нефросевнинг таркибига кирувчи фаол моддалар қайсилар?

a)

Таурин ва L-карнитин

b)

Таурин ва ацетилцистеин

c)

Глицин ва ацетилцистеин

d)

Таурин ва глутамин

2.

Нефросев асосан қайси касалликда қўлланилади?

a)

Гипертония

b)

Диабетик нейропатия

c)

Диабетик нефропатия

d)

Уретрит

3.

Нефросевда таурин ва ацетилцистеин нега биргаликда қўлланади?

a)

Биргаликда қўлланганда уйқучанлик ошади

b)

Тауриннинг хлорамин хусусияти ацетилцистеин ёрдамида нейтралланади

c)

Организмдан чиқишни секинлаштиради

d)

Иккаласи ҳам антибактериал таъсирга эга

4.

Ацетилцистеиннинг асосий антиоксидант механизми нима?

a)

Глюкоза сўрилишини блокировка қилиш

b)

Глутатион синтезини кучайтириш

c)

Инсулин секрециясини сусайтириш

d)

Протеин синтезини камайтириш

5.

Нефросев қайси гурух препаратлари самарасини ошириб беради?

a)

ААФ ингибиторлари ва иммунодепрессантлар

b)

Антибиотиклар

c)

Сульфаниламидлар

d)

Антигистаминлар

6.

Микроальбуминурия қандай ҳосил бўлади?

a)

Қон босими тушиши туфайли

b)

Яллиғланиш ва фиброз туфайли

c)

Эндотелий ва подоцитларни ўтказувчанлигини ошишида

d)

Анемия туфайли

7.

Ацетилцистеиннинг қон айланишига таъсири қандай?

a)

Гиперкоагуляцияни кучайтиради

b)

Локал микроциркуляцияни яхшилайди

c)

Гемоглобин миқдорини оширади

d)

Тромбоцитлар агрегациясини оширади

8.

Нефросев қайси пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланади?

a)

Жисмонан соғломларда

b)

Бронхиал астмаси бўлганларда

c)

Катарактаси борларда

d)

Қонда холестерин юқори бўлганларда

9.

Гипергликемия нима?

a)

Сийдикда оқсил пайдо бўлиши

b)

Қонда қанд миқдорининг ошиши

c)

Юрак қисқаришларининг кучайиши

d)

Қонда қанд миқдорининг пасайиши

10.

Оксилларни гликатланиши нима -?

a)

Глюкоза молекулаларини оксил билан боғланиши

b)

Сийдикда оксил пайдо бўлиши

c)

Артериал босимни ошиши

d)

Оксилларни аминокислоталарга айланиши

11.

Шифокор ҳузуридаги ташриф қайси тартибда ўтиши керак?

a)

Ташрифни якунлаш – Эҳтиёжларни аниқлаш – Маҳсулот тақдимоти – Мулоқот ўрнатиш

b)

Мулоқот ўрнатиш – Эҳтиёжларни аниқлаш – Маҳсулот тақдимоти – Ташрифни якунлаш

c)

Маҳсулот тақдимоти – Мулоқот ўрнатиш – Ташрифни якунлаш – Эътирозлар билан ишлаш

d)

Эҳтиёжларни аниқлаш – Ташрифни якунлаш – Мулоқот ўрнатиш – Маҳсулот тақдимоти

12.

'Мулоқот ўрнатиш' босқичига нима киради?

a)

Фақат танишиш ва буклетни бериш

b)

Ишончли мулоқот ва ташриф вақти бўйича келишиш

c)

Шахсий мавзу ва ҳазиллар

d)

Реклама материалларини бериш

13.

Бустим ER шакли мохияти?

a)

Таъсири узайтирилган таблеткалар

b)

Ичакда эрувчи таблеткалар

c)

Дисперс гранулалар

d)

Вена ичига юбориш учун инфузия

14.

Эътирозлар билан самарали ишлаш учун нима қилиш керак?

a)

A) Агар шифокор салбий бўлса, эътибор бермаслик

b)

B) Барча фикрларга рози бўлиш

c)

C) Эшитиш, аниқлаш ва далиллар билан жавоб бериш

d)

D) Дарҳол ташрифни тугатиш

15.

15. Вазият ҳолат: Шифокор гапингизни доимий тўхтатади ва препарат презентациясини тугатишга қўймайди. Нима қилиш керак?

a)

A) Эътибор бермай, давом эттириш

b)

B) Одоб билан сўраш: савол ёки изоҳ борми?

c)

C) Дарҳол ташрифни тугатиш

d)

D) Шифокордан тўхтамаслигини сўраш

16.

Ташрифни қандай қилиб тўғри якунлаш мумкин?

a)

Препаратни ёзиб беришини сўраш

b)

Миннатдорчилик билдириш, асосий фикрларни қисқа қайтариш, кейинги учрашувни келишиш

c)

Тезда хайрлашиб чиқиб кетиш

d)

Препарат ёзиш учун совға таклиф қилиш

17.

17. Вазият ҳолат: Сизнинг навбатингиз, лекин шифокор беморлар билан банд. У кутишингизни сўрайди. Ҳаракатингиз?

a)

A) Чиқиб кетиш

b)

B) Қанчалик керак бўлса, шунча кутиш

18.

Белгиларнинг қайси бири ташриф самарали бўлганлигини кўрсатади?

a)

шифокор буклетни қабул қилди

b)

шифокор дори ҳақида аниқ саволлар берди ва қизиқиш билдирди

c)

шифокор қўл силкитди

d)

шифокор сизни тезда тинглади

19.

Амоксициллинга клавулан кислотасини қўшишдан асосий мақсад нима?

a)

Аналгетик таъсирнинг ошиши

b)

Препаратнинг сўрилиш тезлигининг ошиши

c)

Амоксициллинни бета-лактамазалар томонидан йўқ қилинишида ҳимоя қилиш

d)

Ножўя таъсирларни камайтириш

20.

Бустим қабул қилишда энг кўп учрайдиган ножўя таъсирлар?

a)

Уйқучанлик

b)

Ошқозон-ичакдаги ўзгаришлар (диарея, кўнгил айниш)

c)

Бош оғриши

d)

Оғиз қуриши

21.

Бустим таъсир доираси қандай?

a)

Грам-мусбат бактериялар

b)

Грам-манфий бактериялар

c)

Кенг диапазон (Грам-мусбат ва грам-манфий бактериялар)

d)

Фақат вируслар

22.

Қуйидаги кўрсаткичлардан қайси бири Бустим қабул қилишга қарши кўрсатма ҳисобланади?

a)

Артериал гипертензия

b)

Сурункали буйрак етишмовчилиги

c)

Пенициллинларга аллергия

d)

Анемия

23.

Бустим қўллаш усуллари:

a)

Етишдан олдин бир марта

b)

Узоқ вақт давомида, чекловсиз

c)

Минимал терапевтик дозада, бемор аҳволига боғлиқ ҳолда

d)

Фақат мушак ичига

24.

Бустим қўллашга яққол кўрсатмалар?

a)

Вирусли инфекциялар

b)

Нафас олиш йўллари ва сийдик йўллари бактериал инфекциялари

c)

Замбуруғли инфекциялар

d)

Аллергик касалликлар

25.

Бустим таркибидаги клавулан кислотасининг таъсир қилиш механизми қуйидагилардан қайси бири?

a)

Бета-лактамаза ферментларини ингибиторлайди

b)

Бактерияларнинг рибосомаларига таъсир қилади

c)

ДНК синтезини тўхтатади

d)

Клетка мембранасини бузади

26.

Қуйидаги аломатлардан қайси бири Бустим препаратини дарҳол тўхтатишни ва тиббий ёрдамни талаб қилади?

a)

Енгил бош оғриғи

b)

Жигилдон қайнаши

c)

Енгил бурун оқиши

d)

Тошма, қичишиш, ҳалқумнинг шишиши

27.

Бустим препарати қандай ҳароратда сақлаш тавсия этилади?

a)

Музлатгичда 0°C дан юқори бўлмаган ҳароратда

b)

25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда

c)

Музлатгичда 5°C дан юқори бўлмаган ҳароратда

d)

Очиқ қуёшда

28.

Бустим инъекция таркибидаги амоксициллин миқдори:

a)

1,0г

b)

0.2г

c)

1.2г

d)

Амоксициллин сақламайди

29.

Омпарин қайси фармакотерапевтик гуруҳга мансуб?

a)

Антиагрегант

b)

Антикоагулянт

c)

Антигистамин

d)

Антигипертензив

30.

Омпарин асосий таъсир механизми?

a)

Тромбоцит агрегациясини камайтиради

b)

Антитромбин III орқали Ха факторини ингибиция қилади

c)

Фибриногенни йўқ қилади

d)

Гепарин рецепторларини блоклайди

31.

Омпарин кўпроқ қандай мақсадда қўлланилади?

a)

Қон босимини тушириш

b)

Тромбознинг олдини олиш

c)

Бронхоспазмни олиб ташлаш

d)

Инфекцияни даволаш

32.

Омпарин қайси усулда юборилади?

a)

Орал (оғиз орқали)

b)

Мускул орасига

c)

Тери остига

d)

Тил остига

33.

Омпарин қайси шаклда ишлаб чиқарилади?

a)

Таблетка

b)

Инъекцион эритма

c)

Сироп

d)

Капсула

34.

Омпарин ярим чиқарилиш вақти тахминан нечига тенг?

a)

1 соат

b)

4–7 соат

c)

12 соат

d)

24 соат

35.

Омпарин асосий фармакологик самараси?

a)

Қон қуюлишини кучайтиради

b)

Қон ивишини сусайтиради

c)

Юрак қисқаришини оширади

d)

Инсулин ишлаб чиқаришни кучайтиради

36.

Омпарин қўлланилганда энг катта хавф?

a)

Инфекция

b)

Қон кетиш

c)

Юрак уриши

d)

Нафас сиқиши

37.

Омпарин қўллашга яққол кўрсатмалар?

a)

Артериал гипертензия

b)

Гепатитлар

c)

Сахарный диабет

d)

ОРВИ

38.

Қайси холатларда Омпарин қўлланилмайди?

a)

Флеботромбоз

b)

Ошқозон-ичак қон кетиши

c)

Ортопедик операциялар

d)

Миокард инфаркти

39.

Қандай оператив аралашувларда Омпарин қулланилади?

a)

Кардиохирургия

b)

ЛОР-операциялар

c)

Офтальмологик операциялар

d)

Дерматология

40.

Катта ёшдаги инсонларда танадаги сув миқдори% ?

a)

40%

b)

50%

c)

60%

d)

90%

41.

Дегидратация нима?

a)

Организмда сув миқдорини кескин ошиши

b)

Оганизмда қон миқдорини кескин ошиши

c)

Организмда сув миқдорини камайиб кетиши

d)

Организмда кальций миқдорини камайиб кетиши

42.

Электро Кидс: таркиби?

a)

Натрий хлорид + калий хлорид

b)

Сорбитол + декстроза

c)

Сорбитол + натрий хлорид

d)

Декстроза + натрий хлорид

43.

Электро Кидс таркибидаги глкоза миқдори %?

a)

3, 75%

b)

10%

c)

0.5 %

d)

5%

44.

Электро Кидс препарати таркибидаги натрий хлор қанча % га эга?

a)

22,5%

b)

5%

c)

0,225%

d)

3.75%

45.

Электро Кидсни вена ичига ҳаддан ташқари кўп ва тез юбориш қандай ҳолатларга олиб келиши мумкин?

a)

Қусиш, ич кетиши, коллапс, шок

b)

Ўпка шиши, ацидоз, организмда сувни ушланиб қолиши, ўткир юрак етишмовчилиги, гемолиз

c)

Организм томонидан бутунлай ўзлаштирилиши

46.

Электро Кидс таркибидаги глюкозанинг роли қандай?

a)

Организмда сувни тақсимланишини назорат қилади.

b)

Кислота-ишқор мувозанатини бошқаради

c)

Осон ўзлаштириладиган озуқа материал ва энергия манбаи

d)

Қон плазмаси ва ҳужайрадан ташқари суюқликнинг осмотик босимини ушлаб туради

47.

Электро Кидс таркибидаги натрий хлор роли қандай?

a)

Сувни тақсимланишини назорат қилади, кислота-ишқор мувозанатини бошқаради,

b)

Оксин таркибини тез ва шошилинч равишда тиклайди

c)

Осон ўзлаштириладиган озуқа материал ва энергия манбаи

d)

Нуклеин кислоталар синтезини ингибиция қилади, бактерияларни нобуд бўлишига олиб келади.

48.

Имун плюс қўллашга кўрсатмаларни аникланг?

a)

Энтераль озиқлантириш имкони бўлмаса

b)

Қусиш ва кома ҳолатида

c)

Операциялардан олдин ва кейин

d)

ОИТС, трансплантация, жигар циррозида

e)

Ҳаммаси тўғри

49.

Имун плюс эритмаси таркибида 2-камера таркибида нималар бор?

a)

Барча турдаги углеводлар, сорбитол

b)

Барча турдаги аминокислоталар

c)

Барча турдаги ёғ кислоталари

d)

Барча турдаги тузлар эритмаси

50.

Глутамин ичак шиллик каватига қандай таъсир қилади?

a)

Ичаклар шиллик каватини шикастланишини камайтиради

b)

Ичаклар шиллик каватини устиради

c)

Ичаклар шиллик каватига таъсир қилмайди

d)

Билмайман