Wayground logo

Free Printable Worksheets

Font size

S
M
L
XL
Worksheets

Вопросы по бюджету Узбекистана

Total questions: 40

Worksheet time: 20mins

Name
Class
Date
1.

Ўзбекистон Республикасида давлатнинг давлат вазифалари ва функцияларини молиявий жиҳатдан таъминлаш учун мўлжалланган марказлаштирилган пул жамғармаси бу -

a)

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети.

b)

Ўзбекистон Республикасининг Республика бюджети.

c)

Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий бюджети.

d)

Ўзбекистон Республикасининг Консолидлашган бюджети.

2.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари бу -

a)

Бюджет тизими бюджетлари.

b)

Солиқ тизими бюджетлари.

c)

Божхона тизими бюджетлари.

d)

Ҳудудий тизим бюджетлари.

3.

Қайтариш шарти билан юқори турувчи бюджетдан қуйи турувчи бюджетга, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига, резидент-юридик шахсга ажратиладиган пул маблағлари бу -

a)

Бюджет ссудаси.

b)

Бюджет дотацияси.

c)

Бюджет субвенцияси.

d)

Бюджет трансферлари.

4.

Ўзбекистонда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат молиявий назорат органлари, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар бу -

a)

Бюджет жараёни иштирокчилари.

b)

Солиққа тортиш жараёни иштирокчилари.

c)

Божхона божи ундириш жараёни иштирокчилари.

d)

Давлат активларини сотиш жараёни иштирокчилари.

5.

Бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан назоратни амалга ошириш мақсадида молиявий назорат объектларининг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларини ўрганиш ҳамда таққослаш бу -

a)

Давлат молиявий назорати.

b)

Давлат солиқ назорати.

c)

Давлат божхона назорати.

d)

Давлат жамоат назорати.

6.

Бюджет ташкилотлари бюджетдан ташқари жамғармаларининг тегишли йил чораги ёки молия йили учун кутилaётган тушумлари ва харажатлари акс эттириладиган ҳужжат бу -

a)

Даромадлар ва харажатлар сметаси

b)

Харажатлар сметаси

c)

Даромадлар сметаси

d)

Даромадлар ва тушумлар сметаси

7.

Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи маблағларни жалб қилиши натижасида вужудга келган мажбуриятлари бу -

a)

давлат қарзи

b)

давлат бюджети

c)

валюта захираси

d)

солиқ тушумлари

8.

Мўайян мақсадларга сарфлаш шарти билан юқори турувчи бюджетдан қуйи турувчи бюджетга қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари бу -

a)

Субвенция.

b)

Ссуда.

c)

Дотация.

d)

Трансферт.

9.

Бюджет жараёни иштирокчиларининг бюджет муносабатлари соҳасидаги ваколатлари бу -

a)

Бюджет соҳасидаги ваколатлар.

b)

Солиққа тортиш соҳасидаги ваколатлар.

c)

Божхона божлари соҳасидаги ваколатлар.

d)

Жарималар ва тушумлар белгилаш соҳасидаги ваколатлар.

10.

Давлатни керакли иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий функцияларини бажариш учун пул маблағлари билан таъминлашга ундаган молия тизимининг муҳим бўғини бу -

a)

Давлат молияси.

b)

Корхоналар молияси.

c)

Уй хўжалиги молияси.

d)

Ҳукумат молияси.

11.

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси тўғрисида”ги ЎРҚ-599-сонли қонуни қачон қабул қилинган?

a)

2019 йил 30 декабрда.

b)

2020 йил 25 декабрда.

c)

2019 йил 30 ноябрда.

d)

2016 йил 5 майда.

12.

Ижтимоий ва иқтисодий стратегияни белгилаб берган узоқ истиқболга мўлжалланган ва йирик масштабдаги вазифаларни бажаришга қаратилган бўлиб, у молия ривожланишининг асосий концепцияларини ишлаб чиқиш, молиявий муносабатларни ташкил этиш тамойилларини белгилашни кўзда тутади бу -

a)

Молиявий стратегия.

b)

Молиявий тактика.

c)

Молиявий механизм.

d)

Молиявий режа.

13.

Субъектлар (назорат қилувчилар), объектлар (назорат қилинуучилар), назоратнинг усул ва воситаларини биргаликда жамлаб, ўз ичига оладиган тизим бу -

a)

Молиявий назорат тизими.

b)

Аудиторлик назорат тизими.

c)

Тафтиш назорат тизими.

d)

Давлат назорат тизими.

14.

Мамлакатда ялпи ички маҳсулотнинг қайта тақсимланиши натижасида давлат бюджетида жамланган пул маблағларининг мақсадга мувофиқ қайта тақсимланиши ва ишлатилиши билан боғлиқ бюджет қонунчилиги билан тартибга солинадиган пул муносабатлари йиғиндиси бу -

a)

Бюджет харажатлари.

b)

Ҳукумат харажатлари.

c)

Корхоналар харажатлари.

d)

Бюджетдан ташқари харажатлари.

15.

Нафақат бошқарувнинг турли даражалардаги ҳокимият органлари ўртасидаги муносабат, балки энг аввало, мамлакатнинг маъмурий-ҳудудий тузилмалари субъектлари ўртасида марказ орқали шаклланган ва давлат ҳокимиятига унинг аниқ функцияларини ҳудудий даражада бажариш, жамият тараққиёти учун нормал шароитларни яратиш мақсадида берилган барча пул маблағларининг тақсимланиши ва қайта тақсимланиши жараёнидаги муносабатлар қандай муносабатлар ҳисобланади?

a)

Бюджетлараро муносабатлар.

b)

Корхоналараро муносабатлар.

c)

Ташкилотлараро муносабатлар.

d)

Хўжалик субъектлараро муносабатлар.

16.

Давлат бюджети таркибида жамлантириладиган жамғармалар бўлиб, уларнинг ҳар бири учун маблағлар манбалари, ҳар бир манбадан маблағ тушиши нормалари ва шартлари, шунингдек шу маблағлардан фойдаланилиши мумкин бўлган мақсадлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади бу -

a)

Давлат мақсадли жамғармалари.

b)

Марказлашган пул жамғармалари.

c)

Марказлашмаган пул жамғармалари.

d)

Давлат захира жамғармалари.

17.

Хўжалик юритувчи субъектлар ва уй хўжаликлари миқёсида жамланган пул фондлари бу:

a)

Марказлашмаган пул жамғармалари.

b)

Марказлашган пул жамғармалари.

c)

Давлат йиғма жамғармалари.

d)

Давлат мақсадли жамғармалари.

18.

Маориф, соғлиқни сақлаш, бошқарув, мудофаа, социал таъминот, социал суғурта ва бошқалар бўлиб, уларнинг асосий қисми Давлат бюджети орқали амалга ошириладиган фонд бу:

a)

Ижтимоий истеъмол фондлари.

b)

Жамоавий истеъмол фондлари.

c)

Шахсий истеъмол фондлари.

d)

Оилавий истеъмол фондлари.

19.

Молиявий ресурсларни жамлаш, уларни давлатнинг ўз функция ва вазифаларини амалга ошириш учун тақсимлаш ва ишлатиш шакл ҳамда усулларида тизимли намоён бўлувчи тадбирлар йиғиндисидан иборат сиёсат бу -

a)

Молия сиёсати.

b)

Солиқ сиёсати.

c)

Бюджет сиёсати.

d)

Пул-кредит сиёсати.

20.

Молиявий ресурсларни имкони қадар юқори ҳажмини аниқлаш ва ушбу манбалар доимийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш қайси сиёсатнинг асосий йўналишлари ҳисобланади?

a)

Молия сиёлатини асосий йўналишлари.

b)

Бюджет сиёлатини асосий йўналишлари.

c)

Пул-кредит сиёлатини асосий йўналишлари.

d)

Божхона сиёлатини асосий йўналишлари.

21.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Бюджет Кодекси тўғрисида”ги ЎРҚ-360- сонли қонуни қачон қабул қилинган?

a)

2013 йил 26 декабрда.

b)

2020 йил 25 декабрда.

c)

2014 йил 12 апрелда.

d)

2015 йил 5 майда.

22.

Умумдавлат молиясининг муҳим бўғини бўлиб, уларнинг фаолияти қатъий белгиланган, манбаларни ташкил этиш йўллари кўрсатилган, пул фондлари билан фойдаланиш йўлларининг тартиби аниқлаб берилган давлат ҳукуматининг юқори органларининг тегишли актлари асосида ўз фаолиятини амалга оширадиган фондлар бу:

a)

Бюджетдан ташқари фондлар.

b)

Ижтимоий истеъмол фондлари.

c)

Шахсий истеъмол фондлари.

d)

Маҳаллий бюджет фондлари.

23.

Давлат бюджетига тегишли вилоят, туман, шаҳар пул маблағлари фондини ташкил этувчи бир қисми бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутиладиган бюджет бу -

a)

Маҳаллий бюджет.

b)

Давлат бюджети.

c)

Ижтимоий бюджет.

d)

Ташқи бюджет.

24.

Молияни бошқаришни шакллантирувчи ташкиллий - тузилмавий аппарат бу -

a)

Молиявий аппарат.

b)

Бошқарув аппарати.

c)

Ғазначилик аппарати.

d)

Назорат аппарати.

25.

Мамлакатда ялпи ички маҳсулот ва миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш натижасида хўжалик юритувчи субъектлар ва давлатнинг қўлидаги ёки бу вақтда бўлган пул даромадлари ва фондлари йиғиндиси бу -

a)

Молиявий ресурслари.

b)

Кредит ресурслари.

c)

Лизинг ресурслари.

d)

Жамғарма ресурслари.

26.

Мамлакатда макродаражага ижтимоий ишлаб чиқариш эҳтиёжларини қондириб, уларга бюджет ва бюджетдан ташқари фондларнинг маблағлари бу –

a)

Марказлашган молиявий ресурслар.

b)

Хўжалик субъектларининг молиявий ресурслари.

c)

Кафолатланган молиявий ресурслар.

d)

Марказлашмаган молиявий ресурслар.

27.

Мамлакатда молия сиёсатидаги бир қисми бўлиб, давлат орқали солиқлар доирасида чора-тадбирлар тартибини амалга ошириладиган сиёсат бу –

a)

Солиқ сиёсати.

b)

Молия сиёсати.

c)

Бюджет сиёсати.

d)

Божхона сиёсати.

28.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайси солиқ тури амал қилмайди?

a)

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун солиқ.

b)

Акциз солиғи.

c)

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи.

d)

Қўшилган қиймат солиғи.

29.

Мўайян даврда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадларининг унинг харажатларидан ошиб кетиши бу -

a)

Давлат бюджети профицити.

b)

Давлат бюджети тақчиллиги.

c)

Давлат бюджети мувозанати.

d)

Давлат бюджети ижроси.

30.

Муайян даврда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети харажатларининг унинг даромадларидан ошиб кетиши бу -

a)

Давлат бюджети тақчиллиги.

b)

Давлат бюджети профицити.

c)

Давлат бюджети мувозанати.

d)

Давлат бюджети дефолти.

31.

Бюджет ташкилотларида ва бюджет маблағлари олувчиларда уларга пул маблағларини ўтказиш мажбуриятини юкловчи ҳужжатлар, шу жумладан, ижро ҳужжатлари асосида юзага келадиган мажбуриятлар бу -

a)

Молиявий мажбуриятлар.

b)

Юридик мажбуриятлар.

c)

Фуқаролик мажбуриятлари.

d)

Маъмурий мажбуриятлар.

32.

Бюджет тизими бюджетлари харажатларини иқтисодий йўналиши ва тўловларнинг аниқ турлари бўйича белгиловчи бюджет таснифининг бир қисми бу -

a)

Харажатлар моддаси.

b)

Даромадлар моддаси.

c)

Харажатлар ва даромадлар моддаси.

d)

Даромадлар ва харажатлар моддаси.

33.

Бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчи томонидан молия йили учун тузиладиган ва тасдиқланадиган, унинг учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар харажатлар моддалари бўйича акс эттириладиган ҳужжат бу -

a)

Харажатлар сметаси.

b)

Харажатлар ва даромадлар сметаси.

c)

Даромадлар ва харажатлар сметаси.

d)

Даромадлар сметаси.

34.

Доимий ходимлар лавозимлари ва бўш ўринлар номларининг сони ва лавозим маошларининг миқдорлари кўрсатилган рўйхатни ўз ичига оладиган, бюджет ташкилоти томонидан тузиладиган ҳужжат бу -

a)

Штат жадвали.

b)

Штат рўйхати.

c)

Штат сонлари.

d)

Штат жамламаси.

35.

Турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблағлари олувчилар йиғиндисини, бюджетларни ташкил этишни ва тузиш принципларини ифодалайдиган, бюджет жараёнида улар ўртасида, шунингдек бюджетлар ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ўртасида вужудга келадиган ўзаро муносабатлар мажмуи бу -

a)

Бюджет тизими.

b)

Солиқ тизими.

c)

Божхона тизими.

d)

Пул тизими.

36.

Давлат томонидан ташкил этилган, назорат қилиш вазифалари юклатилган давлат ёки мустақил жамоат органлари томонидан ҳукумат, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар фаолияти¬нинг самарадорлигини аниқлашга қаратилган назорат тизими бу:

a)

Молиявий назорат.

b)

Солиқ назорати.

c)

Божхона назорати.

d)

Пенсия назорати.

37.

Субъектлар (назорат қилувчилар), объектлар (назорат қилинадиганлар), назоратнинг усул ва воситаларини биргаликда жамлаб, ўз ичига оладиган тизим бу:

a)

Молиявий назорат тизими.

b)

Божхона назорат тизими.

c)

Солиқ назорат тизими.

d)

Банк назорат тизими.

38.

Турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблағлари олувчилар йиғиндисини, бюджетларни ташкил этишни ва тузиш принципларини ифодалайдиган, бюджет жараёнида улар ўртасида, шунингдек бюджетлар ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ўртасида вужудга келадиган ўзаро муносабатлар мажмуи бу -

a)

Бюджет тизими.

b)

Божхона тизими.

c)

Пенсия тизими.

d)

Солиқ тизими.

39.

Умумдавлат молиясининг муҳим бўғини бўлиб, уларнинг фаолияти қатъий белгиланган, манбаларни ташкил этиш йўллари кўрсатилган, пул фондлари билан фойдаланиш йўлларининг тартиби аниқлаб берилган давлат ҳукуматининг юқори органларининг тегишли актлари асосида ўз фаолиятини амалга оширадиган фондлар бу -

a)

Бюджетдан ташқари фондлар.

b)

Бюджет фондлари.

c)

Бюджетнинг ғазна фондлари.

d)

Бюджетнинг захира фондлари.

40.

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуни қачон қабул қилинган?

a)

2021 йил 22 апрелда.

b)

2020 йил 15 мартда.

c)

2019 йил 10 декабрда.

d)

2022 йил 5 июлда.