wayground logo

Free Printable Worksheets

Font size

S
M
L
XL
Worksheets

Yashil

Total questions: 89

Worksheet time: 45mins

Name
Class
Date
1.
БМТ Атроф-муҳит дастури (UNEP) қачон қабул қилинган?
a)
1992 йил
b)
1972 йил
c)
2000 йил
d)
2002 йил
2.
Барқарор тараққиётнинг таркибий қисмларни белгиланг:
a)
иқтисодий ўсиш, ижтимоий ривожланиш, атроф-муҳит муҳофазаси
b)
фойдали қазилмалар, аҳоли сонининг ортиши, экологик маданият
c)
қишлоқ хўжалигининг ривожланиши, атроф-муҳит муҳофазаси
d)
ишлаб чиқаришнинг ўсиши, барқарор тараққиёт таълими
3.
Ҳозирги авлодлар ҳаётий эҳтиёжларини келгуси авлодлар ҳаётий эҳтиёжларини қондиришига зарар етказмасдан амалга оширишини назарда тутадиган ривожланиш нима дейилади?
a)
экологик тараққиёт
b)
техноген ривожланиш
c)
барқарор тараққиёт
d)
иқтисодий ривожланиш
4.
БМТнинг атроф-муҳит бўйича биринчи Халқаро Конференцияси қаерда ва қачон бўлиб ўтди?
a)
Йоханнесбург, 2002 йил
b)
Стокгольм, 1972 йил
c)
Нью-Йорк, 2000 йил
d)
Рио-де-Жанейро, 1992 йил
5.
Экологиянинг бузилиши, табиий капитал чекланганлиги, тугаб бораётганлиги, камбағаллик миқёсининг ортиб бориши, чучук сув, озиқовқат, энергиянинг етишмаслиги, одамлар ва мамлакатлар ўртасидаги тенгсизлик каби муаммолар хос бўлган иқтисодий тизим ...
a)
“яшил иқтисодиёт”
b)
“қора иқтисодиёт”
c)
“барқарор иқтисодиёт”
d)
“жигар ранг иқтисодиёт”
6.
Яшил иқтисодиёт концепциясини амалга оширишдаги иқтисодий ёндашув нимани назарда тутади?
a)
сиёсий барқарорликни таъминлаш
b)
чекланган ресурслардан оқилона фойдаланиш
c)
глобал миқёсда ижтимоий барқарорлик ва маданий хилма-хилликни таъминлаш
d)
ҳар қандай экологик тизимнинг нормал фаолият юритишини таъминлаш
7.
Яшил иқтисодиёт концепциясини амалга оширишдаги ижтимоий ёндашув нимани назарда тутади?
a)
чекланган ресурслардан оқилона фойдаланиш
b)
ҳар қандай экологик тизимнинг нормал фаолият юритишини таъминлаш
c)
глобал миқёсда ижтимоий барқарорлик ва маданий хилма-хилликни таъминлаш
d)
сиёсий барқарорликни таъминлаш
8.
Барқарор ривожланиш мақсадлари (Sustainable Development Goals (SDGs)) – бу:
a)
халқаро ҳамкорликнинг истиқболда эришиши кутилаётган мақсадлар йиғиндиси
b)
ҳар қандай экологик тизимнинг нормал фаолият юритишини таъминлаш
c)
глобал миқёсда ижтимоий барқарорлик ва маданий хилма-хилликни таъминлаш
d)
халқаро ҳамкорликнинг жаҳонда тинчликни ўрнатиш мақсадлари йиғиндиси
9.
Атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтирувчи ҳаракатланишнинг ҳар қандай усули ёки ташкилий шакли – бу:
a)
“яшил энергия”
b)
“яшил транспорт”
c)
“яшил қурилиш”
d)
“яшил бинолар”
10.
Нима учун Ўзбекистонда барқарор ривожланиш мақсадларининг 14-мақсади миллийлаштирилмаган?
a)
республика ҳудудида денгиз ҳавзалари мавжуд бўлмагани боис
b)
мамлакатда камбағаллар йўқлиги сабаб
c)
мамлакатда тўйиб овқатланмайдиганларнинг мавжуд эмаслиги туфайли
d)
республикада гендер тенлигига эришилганлиги сабаб
11.
Корхоналарда атроф-муҳитга зарар етказмаслик учун нималарга риоя этиш зарурлиги қайд этиладиган меъёрий-ҳуқуқий чекловлар “яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг қайси дастаги ҳисобланади?
a)
сиёсий
b)
маъмурий
c)
иқтисодий
d)
ахборот
12.
Атроф-муҳит билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда кенг қўлланиладиган бозор дастаклари “яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг қайси дастагида ўз ифодасини топган?
a)
маъмурий
b)
ахборот
c)
иқтисодий
d)
сиёсий
13.
Иқтисодий субъектларни “яшил иқтисодиёт”ни шакллантириш билан боғлиқ маълумотлар билан таъминлашнинг муқобил услублари ёки усуллари тўғрисида хабардор қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган дастаклар қандай дастаклар ҳисобланади?
a)
маъмурий
b)
ахборот
c)
иқтисодий
d)
сиёсий
14.
Мавжуд захираларни қисқартириш ҳисобига омборлар учун ажратилган майдонларни тежаш – бу ...
a)
дематериаллаштириш
b)
материаллаштириш
c)
кенгайтириш
d)
қисқартириш
15.
Иқтисодиётнинг анъанавий ёки янги тармоқлари (тикланадиган энергия ва энергия самарадорлиги) да атроф-муҳитни сақлаб қолиш ёки тиклашга кўмаклашувчи муносиб иш ўринлари ...
a)
“жигарранг” иш ўринлари
b)
“анъанавий” иш ўринлари
c)
“замонавий” иш ўринлари
d)
“яшил” иш ўринлари
16.
Ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилиш жараёнида ҳосил бўлган хом-ашё, материаллар, ярим фабрикатлар, ўзга буюмлар ёки маҳсулотнинг қисмлари, ўз истеъмол қилиш хусусиятларини йўқотган маҳсулотлар – бу ...
a)
аҳлатлар
b)
чиқиндилар
c)
саноат қолдиқлари
d)
озуқалар
17.
Барча манбалар, шу жумладан, қуруқлик ва денгиздаги, шунингдек, бошқа сув экотизимлари ва экологик комплексларига оид тирик организмларнинг хиллари – бу ...
a)
табиий хилма-хиллик
b)
физиологик хилма-хиллик
c)
биологик хилма-хиллик
d)
экологик хилма-хиллик
18.
БМТ томонидан мамлакатларнинг барқарор ривожланиш даражасини белгилаб берувчи кўрсаткичларни нечта гуруҳга ажратилади?
a)
тўртта
b)
учта
c)
бешта
d)
олтита
19.
Қайта тикланадиган энергия манбалари энергиянинг бошқа турларига нисбатан атроф-муҳитга ...
a)
нейтрал таъсир кўрсатади
b)
камроқ салбий таъсир кўрсатади
c)
кўпроқ салбий таъсир кўрсатади
d)
умуман таъсир кўрсатмайди
20.
Қайси жавобда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш дастаклари тўғри кўрсатилган?
a)
маъмурий, иқтисодий, ахборот
b)
сиёсий, ижтимоий, экологик
c)
маҳаллий, минтақавий, халқаро
d)
маданий, маиший, миллий
21.
“Яшил иқтисодий ўсиш” анъанавий иқтисодий ўсишдан қайси жиҳати билан фарқ қилади?
a)
иқтисодий ўсиш “яшил инвестициялар” ҳисобига рўй беради
b)
иқтисодий ўсиш билан биргаликда юз берадиган зарарларни (implicit cost) ҳисобга олади
c)
зарарлар иқтисодий фойда ҳисобига қопланади
d)
янги технологиялар ва инновацияларга асосланган бўлади
22.
Жаҳон банки мутахассислари фикрича, барқарор иқтисодий ўсишнинг инкюзивлигини таъминловчи йўналиш бу ...
a)
“анъанавий ўсиш”
b)
“жигарранг ўсиш”
c)
“яшил ўсиш”
d)
“қувиб етадиган ўсиш”
23.
Қайси халқаро ташкилот “яшил иқтисодиёт” ҳолатини баҳолашда қиймат усулидан фойдаланади?
a)
ИҲТТ
b)
Жаҳон банки
c)
БМТ Атроф-муҳит дастури
d)
Dual Citizen халқаро агентлиги
24.
Яшил ўсиш индекси (Green Growth Index - GGI) қайси ташкилотга тегишли?
a)
Dual Citizen халқаро агентлиги
b)
Жаҳон банки
c)
Глобал яшил ўсиш институти
d)
БМТ Атроф-муҳит дастури
25.
Глобал яшил иқтисодиёт индекси (Global Green Economy Index - GGEI) қайси ташкилотга тегишли?
a)
Dual Citizen халқаро агентлиги
b)
Глобал яшил ўсиш институти
c)
Жаҳон банки
d)
БМТ Атроф-муҳит дастури
26.
Глобал яшил ўсиш институти қайси шаҳарда жойлашган?
a)
Сеул
b)
Париж
c)
Нью-Йорк
d)
Лондон
27.
Жаҳон банки томонидан “яшил ўсиш”ни баҳолашда қўлланилаётган натижавий самарадорлик кўрсаткичлари қайси соҳаларни қамраб олади?
a)
маънавий, маданий, аҳлоқий
b)
сиёсий, ҳарбий, халқаро
c)
биосфера, атмосфера, экология
d)
атроф-муҳит, иқтисодий, ижтимоий
28.
ИҲТТнинг “яшил ўсиш” модели такрор ишлаб чиқариш босқичларига асосланганлиги боис “яшил иқтисодиёт”ни қуйидаги уч ўлчамда баҳолаш имконини беради ...
a)
сиёсат, маданият ва маърифат
b)
мезо, макро ва микро
c)
ишлаб чиқариш, тақсимот ва жамғариш
d)
иқтисодиёт, табиат ва жамият
29.
Қайси жавобда UNEP томонидан ишлаб чиқилган ва шартли равишда уч гуруҳга бўлинган “яшил иқтисодиёт” кўрсаткичлари тўғри келтирилган?
a)
жорий сиёсат; қадимий маданият ва оммавий маърифат
b)
атроф-муҳит; амалдаги сиёсат; фаровонлик ва ижтимоий тенглик
c)
мезо, макро ва микро
d)
ишлаб чиқариш, тақсимот ва жамғариш
30.
Глобал яшил иқтисодиёт индексини ҳисоблаш учун зарур маълумотларни тўплашда қайси усулдан фойдаланилади?
a)
оммавий кузатиш
b)
махсус кузатиш
c)
эксперт сўровномаси
d)
рейтинг усули
31.
“Яшил облигациялар” илк марта қайси халқаро ташкилот томонидан чиқарилган?
a)
Европа инвестиция банки
b)
Жаҳон банки
c)
Осиё тараққиёт банки
d)
Халқаро молия корпорацияси
32.
“Яшил облигациялар”нинг бошқа облигациялардан фарқли жиҳати нимада?
a)
жалб этилган маблағлар аҳолини ижтимоий ҳимоялаш билан боғлиқ лойиҳаларга сарфланади
b)
жалб этилган маблағлар муқобил энергия, энергия самарадорлигини ошириш, экология билан боғлиқ лойиҳаларга сарфланади
c)
жалб этилган маблағлар йирик стратегик иқтисодий лойиҳаларга сарфланади
d)
жалб этилган маблағлар глобал экологик муаммоларни ҳал этиш билан боғлиқ лойиҳаларга сарфланади
33.
Иқтисодиёт ва молия соҳасида узоқ муддатга бериладиган қарзлар, инвестициялар ёки кредитлар қандай номланади?
a)
“қисқа пуллар”
b)
“арзон пуллар”
c)
“узоқ пуллар”
d)
“узун пуллар”
34.
Қуйидаги тушунчаларнинг қайси бири ўз маблағларини маълум бир лойиҳага сарфлайдиган инвесторлар иттифоқини англатади?
a)
“venture”
b)
“securities”
c)
“pool”
d)
“long money”
35.
Венчур капитали устун даражада қандай компанияларга сарфланади?
a)
инновацион
b)
анъанавий
c)
эски
d)
янги
36.
Барқарор даромад келтирувчи, активлар билан таъминланган қимматбаҳо қоғозларни эмиссия қилиш йўли билан молиявий маблағларни жалб этиш ...
a)
венчурлаш
b)
секьюритизациялаш
c)
кредитлаш
d)
молиялаштириш
37.
Мақсадли ёки қайта молиялаштириладиган “яшил лойиҳалар”ни молиялаштириш учун чиқариладиган облигациялар қандай номланади?
a)
даромад билан таъминланган
b)
солиққа тортилмайдиган
c)
секрьютизациялашган
d)
стандарт
38.
Қуйидагиларнинг қайси бири фақат ўзига тегишли “яшил лойиҳалар”ни молиялаштириш учун чиқариладиган облигациялар ҳисобланади?
a)
даромад билан таъминланган
b)
солиққа тортилмайдиган
c)
секрьютизациялашган
d)
стандарт
39.
“Яшил лойиҳалар” портфелини қайта молиялаштириш учун чиқариладиган облигациялар – бу:
a)
стандарт стандарт “яшил облигациялар”
b)
секрьютизациялашган “яшил облигациялар”
c)
даромад билан таъминланган “яшил облигациялар”
d)
солиққа тортилмайдиган “яшил облигациялар”
40.
“Яшил инвестициялар”нинг бошқа инвестициялардан фарқли жиҳатларини аниқланг.
a)
фойда олиш ва атроф-муҳитга ижобий таъсир кўрсатувчи самарага эришиш
b)
фойда олишни кўзлаш мақсадида табиий ресурслардан аёвсиз фойдаланиш
c)
ресурслардан интенсив фойдаланиш орқали иқтисодий ўсишга эришиш
d)
атроф-муҳитга зарар етказмаслик мақсадида фойда олишдан воз кечиш
41.
Тикланадиган энергия – бу:
a)
атом энергияси
b)
табиий манбалар ҳисобидан олинадиган энергия
c)
қазиб чиқариладиган ёқилғидан энергия
d)
йирик гидростанциялардан олинадиган энергия
42.
Муқобил энергия манбалари ҳисобидан ишлаб чиқарилаётган электр энергия қийматини ўлчаш усули ...
a)
электрэнергия ишлаб чиқариш харажатлари коэффициенти
b)
қувватлардан фойдаланиш коэффициенти
c)
қувватларни ўрнатишнинг умумий харажатлари
d)
энергия сиғимкорлиги кўрсаткичи
43.
Энергетика соҳаси корхоналарининг иш самарадорлигини тавсифловчи кўрсаткич ...
a)
электрэнергия ишлаб чиқариш харажатлари коэффициенти
b)
қувватларни ўрнатишнинг умумий харажатлари
c)
энергия сиғимкорлиги кўрсаткичи
d)
қувватлардан фойдаланиш коэффициенти
44.
Энергетика корхоналарида асбоб-ускуналарни ўрнатиш учун зарур матераллар, иш ҳақи ва субпудрат харажатлари йиғиндиси ...
a)
электрэнергия ишлаб чиқариш харажатлари коэффициенти
b)
қувватлардан фойдаланиш коэффициенти
c)
қувватларни ўрнатишнинг умумий харажатлари
d)
энергия сиғимкорлиги кўрсаткичи
45.
Электр энергияси ишлаб чиқариш учун сув оқимларининг табиий ҳаракати энергиясидан фойдаланувчи, ўрнатилган қуввати 0,2 МВт бўлган тўғонсиз гидроэлектрстанциялар қандай номланади?
a)
микро гидроэлектрстанциялар
b)
макро гидроэлектрстанциялар
c)
кичик гидроэлектрстанциялар
d)
катта гидроэлектрстанциялар
46.
Электр энергияси ишлаб чиқариш учун сув оқимларининг табиий ҳаракати энергиясидан фойдаланувчи, ўрнатилган қуввати 30 МВт бўлган тўғонсиз гидроэлектрстанциялар қандай номаланади?
a)
микро гидроэлектрстанциялар
b)
макро гидроэлектрстанциялар
c)
катта гидроэлектрстанциялар
d)
кичик гидроэлектрстанциялар
47.
Қазилма ёқилғи сарфисиз, иссиқхона газларини чиқармайдиган ва атроф-муҳит экологиясига зиён еткамаган ҳолда энергия таъминотини амалга оширишни кўзда тутувчи концепция – бу:
a)
“Яшил энергетика” концепцияси
b)
“Ақлли шаҳар” концепцияси
c)
“Уй-жой хўжалигида тикланадиган энергетика” концепцияси
d)
“Энергия самарадорлиги” концепцияси
48.
Ўзбекистонда 2017-2025 йилларда “яшил энергетика”ни ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг умумий қиймати неча млрд. доллар бўлган ва нечта лойиҳаларни қамраб олади?
a)
5,3 млрд. доллар бўлган 810 та лойиҳа
b)
6,3 млрд. доллар бўлган 710 та лойиҳа
c)
7,3 млрд. доллар бўлган 910 та лойиҳа
d)
8,3 млрд. доллар бўлган 610 та лойиҳа
49.
Республикамизда тикланадиган энергия қурилмаларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари барча турдаги солиқлардан қанча муддатга озод этилади?
a)
рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан уч йил
b)
рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан тўрт йил
c)
рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан ўн йил
d)
рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан беш йил
50.
Республикамизда тадбиркорлик субъектлари тикланадиган энергия манбалари қурилмаларини (номинал қуввати 0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган) ўрнатганлик учун мол-мулк солиғини тўлашдан қанча муддатга озод этилади?
a)
фойдаланишга топширилган санадан эътиборан ўн йил муддатга
b)
фойдаланишга топширилган санадан эътиборан беш йил муддатга
c)
фойдаланишга топширилган санадан эътиборан етти йил муддатга
d)
фойдаланишга топширилган санадан эътиборан уч йил муддатга
51.
Декаплинг (Decoupling) – бу:
a)
ўсиб бораётган эҳтиёжларни табиий капиталнинг камайишини минималлаштириш ҳисобидан қондириш
b)
ўсиб бораётган эҳтиёжларни инсон капиталини ошириш ҳисобидан қондириш
c)
ўсиб бораётган эҳтиёжларни табиий капиталдан максимал фойдаланиш ҳисобидан қондириш
d)
ўсиб бораётган эҳтиёжларни жисмоний (асосий) капиталдан оқилона фойдаланиш ҳисобидан қондириш
52.
Атроф-муҳитни сақлаб қолиш, ривожлантириш ва табиий капитални жамғаришга кўмаклашувчи аграр ишлаб чиқаришни бошқаришнинг яхлит тизими ...
a)
ландшафт деҳқончилик
b)
органик қишлоқ хўжалиги
c)
ноорганик қишлоқ хўжалиги
d)
биологиялаштирилган деҳқончилик
53.
Қишлоқ хўжалигида органик ишлаб чиқаришни жорий этишдаги асосий муаммо ...
a)
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ер ресурсларининг етишмаслиги муаммоси
b)
қишлоқ хўжалигига инвесторларни жалб этиш муаммоси
c)
аграсонат мажмуасида инфратузилманинг ривожланмаганлиги муаммоси
d)
аграсонат мажмуасида “яшил технологиялар”ни қўллаш бизнес учун манфаатли шарт-шароит яратиш муаммоси
54.
Ўсимликларни тупроқсиз ўстиришнинг илмий усули ...
a)
гидропоника
b)
аквапоника
c)
аквамаданият
d)
“балиқ-помидор”
55.
“Балиқ-помидор” усули ...
a)
гидропоника
b)
агропарк
c)
аквапоника
d)
аквамаданият
56.
Суғоришнинг юқори самарадорликка эга томчилатиб суғориш технологияси муаллифи инженер Симхи Бласс ўз ихтиросини қаерда яратган?
a)
Ўзбекистоннинг Мирзачўлида
b)
Исроилнинг Негев саҳросида
c)
Хитойнинг Гоби чўлида
d)
Африканинг Саҳрои Кабирида
57.
Саноатга асосланган қишлоқ хўжалигида устун даражада қайси ресурслардан фойдаланилади?
a)
ташқи
b)
ички
c)
маҳаллий
d)
анъанавий
58.
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар қишлоқ хўжалигидаги иссиқхона газлари эмиссияси даражасини қанчагача камайтириш режалаштирилган?
a)
2016 йилги даражадан 50 фоизга
b)
2016 йилги даражадан 10 фоизга
c)
2016 йилги даражадан 20 фоизга
d)
2016 йилги даражадан 30 фоизга
59.
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар сув тежовчи технологиялар жорий этилган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари майдонини неча фоизга етказиш мақсад қилиб қўйилган?
a)
10
b)
20
c)
25
d)
32
60.
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар ўрмон билан қопланган майдонларни ҳудудини неча фоизга кенгайтириш вазифаси белгиланган?
a)
2018 йилга нисбатан 30 фоизга
b)
2018 йилга нисбатан 20 фоизга
c)
2018 йилга нисбатан 25 фоизга
d)
2018 йилга нисбатан 35фоизга
61.
БМТнинг иссиқхона газлари эмиссиясини қисқартириш механизмларини белгиловчи ҳужжат ...
a)
Киото Протоколи
b)
Сендай ҳадли дастури
c)
Париж битими
d)
Стокгольм дастури
62.
БМТнинг янги офатларга йўл қўймаслик ва мавжуд офатлар хавфини камайтиришга қаратилган дастури ...
a)
Киото Протоколи
b)
Сендай ҳадли дастури
c)
Стокгольм дастури
d)
Париж битими
63.
БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенциясининг Париж битими қачондан кучга киради?
a)
2020 йилдан
b)
2025 йилдан
c)
2030 йилдан
d)
2050 йилдан
64.
Париж битимига мувофиқ глобал ҳароратнинг ўртача ошишини неча °С дан паст даражада сақлаб туриш келишиб олинган?
a)
1
b)
1.5
c)
2
d)
2.5
65.
Париж битимига мувофиқ иқлим ўзгариши билан боғлиқ рисклар ва оқибатларни камайтириш имконини берувчи ўртача ҳарорат ўзгаришини неча°С гача чекловчи чора-тадбирларни кучайтириш зарур?
a)
1
b)
1.5
c)
2
d)
2.5
66.
Қуйидагиларнинг қайси бирида компаниялар томонидан иссиқхона газлари эмиссиясининг ҳар бир тоннаси учун рухсатнома олиш тартиби белгиланган?
a)
иссиқхона газлари савдоси тизими
b)
углерод солиғи
c)
“яшил технологиялар” учун имтиёзлар
d)
“яшил сертификат”га эга бўлиш
67.
Қуйидагиларнинг қайси бирида компаниялар фойдаланган ҳар бир тонна углерод ёқилғиси учун муайян сумма маблағлар тўлаши зарур бўлади?
a)
“яшил технологиялар” учун имтиёзлар
b)
“яшил сертификат”га эга бўлиш
c)
иссиқхона газлари савдоси тизими
d)
углерод солиғи
68.
2030 йилгача Орол денгизининг қуриган тубининг Ўзбекистондаги қисмида ўрмонзорлар майдонини унинг жами ҳудудига нисбатан неча фоизга етказиш режалаштирилган?
a)
0.6
b)
0.5
c)
0.7
d)
0.8
69.
Ўзбекистонда 2030 йилгача атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқариш ҳажмини неча фоизга қисқартириш режалаштирилган?
a)
0.1
b)
0.15
c)
0.2
d)
0.25
70.
Ўзбекистонда 2030 йилгача аҳолини қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматлари билан неча фоизга қамраб олиш вазифаси қўйилган?
a)
0.5
b)
0.8
c)
0.9
d)
1
71.
ИҲҲТ томонидан 2009 йилда қабул қилинган 2030 ва 2050 йилларга мўлжалланган узоқ муддатли ривожланиш стратегиясининг марказий ғояси ...
a)
“яшил иқтисодиёт”ни шакллантириш
b)
“яшил ўсиш”ни таъминлаш
c)
ижтимоий барқарорликка эришиш
d)
Париж битими талабларини бажариш
72.
АҚШда барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва “яшил иқтисодиёт”га ўтиш бўйича миллий режа мавжудми?
a)
мавжуд эмас
b)
мавжуд
c)
режалаштирилмоқда
d)
амалга ошириб бўлинган
73.
“Европа 2020” стратегияснинг мақсади ...
a)
“Европа яшил битими” дастурини амалга ошириш
b)
COVID-19 пандемияси инқирозидан чиқиб кетиш
c)
Париж битими талабларини бажариш
d)
барқарор ривожланиш ва инклюзив ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш
74.
ЕИнинг COVID-19 падемияси инқирозидан кейинги иқтисодий тикланиш жараёнидаги устувор йўналишлари қайси дастурда ўз ифодасини топган?
a)
“Европа 2020”
b)
“Европа энергия йўл харитаси 2050”
c)
“Европа яшил битим”
d)
“ЕИ энергияси 2020”
75.
ЕИда COVID-19 пандемияси инқирозидан кейинги иқтисодий тикланиш жараёнида иқлим ўзгаришларига қарши кураш учун қанча маблағ ажратилиши режалаштирилган?
a)
750 млрд. евро
b)
850 млрд. евро
c)
950 млрд. евро
d)
1 трлн. евро
76.
Германияда энергетика соҳасини “яшиллаштириш” жараёни қандай номаланади?
a)
Industrial Strategy (саноат стратегияси)
b)
Inclusive growth (инлюзив ўсиш)
c)
Energewende (энергетик ўтиш)
d)
Energy roadmap (энергетика йўл харитаси)
77.
Хом-ашё, маҳсулотлар ва чиқиндилардан максимал фойда олиш учун қайта ишлаш, такрор фойдаланишни кенгайтириш йўли билан маҳсулотларнинг ҳаётийлик циклини қисқартиришни кўзда тутадиган иқтисодиёт – бу:
a)
ёпиқ циклли иқтисодиёт
b)
яшил иқтисодиёт
c)
жигарранг иқтисодиёт
d)
анъанавий иқтисодиёт
78.
“Яшил ўсиш” йўлини биринчилардан миллий стратегия сифатида танлаган мамлакат ...
a)
Германия
b)
Корея Республикаси
c)
Европа Иттифоқи
d)
Қозоғистон
79.
Корея Республикаси “RE3020” режасининг асосий мақсади ...
a)
2030 йилгача тикланадиган энергия улушини 20%га етказиш
b)
2030 йилгача тикланадиган энергия улушини 30%га етказиш
c)
2020 йилгача тикланадиган энергия улушини 30%га етказиш
d)
2020 йилгача тикланадиган энергия улушини 20%га етказиш
80.
Қуйидагиларнинг қайси бири ривожланаётган мамлакатларда “яшил иқтисодиёт”га ўтишдаги асосий муаммо ҳисобланади?
a)
иқтисодиётнинг табиий ресурслардан интенсив фойдаланишга боғлиқлиги
b)
табиий ресурслар билан таъминланганлик даражасининг юқорилиги
c)
ишчи кучи малакасининг юқорилиги
d)
мамлакат ҳудудининг катталиги
81.
Хитойнинг 14-беш йиллик режаларида энергетика соҳасини ривожлантириш стратегияси қандай номланади?
a)
Базавий
b)
Интенсив
c)
“Амалдаги сиёсат” (Stated Policies scenario) стратегияси
d)
“2 С дан паст” (Below 2 C) стратегияси
82.
Хитойнинг 14-беш йиллик режаларида Париж битимида қабул қилган мақсадларига эришиш йўлларини белгилаб берувчи стратегия қандай номланади?
a)
Базавий
b)
Интенсив
c)
“2 С дан паст” (Below 2 C) стратегияси
d)
“Амалдаги сиёсат” (Stated Policies scenario) стратегияси
83.
Қуйидаги кўрсаткичлардан қайси бири бир бирлик ЯИМ ишлаб чиқариш учун зарур энергия миқдорини аниқлаш имконини беради?
a)
улгерод самарадорлиги
b)
углерод сиғимкорлиги
c)
энергия сиғимкорлиги
d)
энергия самарадорлиги
84.
Улгерод сиғимкорлиги кўрсаткичи қандай аниқланади?
a)
иссиқхона газлари эмиссиясининг ЯИМга нисбати сифатида
b)
ЯИМ ишлаб чиқариш учун зарур энергия миқдори сифатида
c)
ЯИМ ишлаб чиқариш учун сарфланган меҳнат қиймати сифатида
d)
энергия сарфининг ЯИМга нисбати сифатида
85.
Россияда паст углеродли иқтисодиётга интенсив сценарий асосида ўтилса иссиқхона газлари эмиссияси 2050 йилда 2017 йилга нисбатан ...
a)
нолга тенглаштирилади
b)
30%га қисқаради
c)
20%га қисқаради
d)
60%га қисқаради
86.
Қозоғистонда “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш муддати нечта босқичдан иборат?
a)
икки
b)
уч
c)
тўрт
d)
беш
87.
Қуйидаги дастурларнинг қайси бирида Қозоғистонни 2050 йилга қадар дунёнинг етакчи ўттизта мамлакатлари қаторига киритиш билан боғлиқ узоқ муддатли ислоҳотларни амалга ошириш назарда тутилган?
a)
“Нурлы Жол” дастури
b)
“Қозоғистон 2050” стратегияси
c)
Қозоғистон Республикасининг “яшил иқтисодиёт” концепцияси
d)
“Қозоғистон 2030” стратегияси
88.
Белоруссия Республикасида “яшил иқтисодиёт”га ўтиш миллий стратегиясини амалга ошириш муддати нечта босқичдан иборат?
a)
икки
b)
уч
c)
тўрт
d)
беш
89.
Белоруссия Республикасида “яшил лойиҳалар”ни молиялаштиришда устун даражада қайси молиявий манбалардан фойдаланилади?
a)
аҳоли маблағлари
b)
халқаро ташкилотларнинг маблағлари ва грантлари
c)
бюджет маблағлари
d)
корхона маблағлари