wayground logo

Free Printable Worksheets

Font size

S
M
L
XL
Worksheets

Research Methodology

Total questions: 23

Worksheet time: 12mins

Name
Class
Date
1.

Қуйидагилардан қайси бири сифат кўрсаткичли маълумотларни таҳлил қилувчи дастур?

a)

SPSS

b)

JASP

c)

R

d)

nVivo

2.

Маълумотларга статистик ишлов беришда маълумотлар

a)

рақам кўринишига ўтказилиши шарт

b)

маълумотлар сўз, ҳарф кўринишида бўлса ҳам бўлади

c)

иккиси ҳам тўғри

3.

SPSS да "variable view" ойнасида нима киритилади?

a)

рақам кўринишидаги маълумотлар

b)

тадқиқот саволлари

c)

сўровномада келтирилган саволлар

d)

тўғри жавоб берилмаган

4.

Илмий тадқиқот нима?

a)

Илмий муаммо томонидан қўйилган саволларга тизимли равишда жавоблар излаш

b)

Илмий муаммо ечимини кўрсатувчи ва тасдиқловчи илмий ишлар ёзиш

c)

Илмий муаммога илмий асосланган ёндашувлар бериш

d)

Барчаси тўғри

5.

Илмий ишда бирламчи маълумот (primary data) нима?

a)

Илмий муаммога оид илмий адабиётларда келтирилмаган маълумот

b)

Илмий муаммога оид адабиётларда келтирилган тадқиқот муаммосига оид маълумотлар

c)

Илмий муаммо бўйича яратилган маълумотлар мажмуи

d)

Барчаси тўғри

6.

Илмий ишда иккиламчи маълумот (secondary data) нима?

a)

Илмий тадқиқот муаммоси бўйича адабиётларда мавжуд бўлмаган маълумот

b)

Илмий тадқиқот муаммосининг айрим аспектлари бўйича илмий адабиётлардан топииш мумкин бўлган маълумот

c)

Саволнома, суҳбат орқали, тажриба синов орқали тўпланадиган маълумот

7.

Аралаш методли ёндашув илмий тадқиқотда ...

a)

сўровнома, интревью, тажриба синов ва адабиётлар таҳлили методларидан фойдаланишни назарда тутади.

b)

сифат ва сон кўрсаткичли маълумотларни тўпловчи методлардан фойдаланишни назарда тутади.

c)

Фақат сон кўрсаткичли методларни назарда тутади.

d)

фақат сифат кўрсаткичли методларни назарда тутади.

8.

Илмий мақоланинг "Натижалар" (Results) бўлимида ...

a)

Тадқиқот давомида тўпланган маълумотлар жадвал ва бошқа график усулллар ёрдамида берилади ва улар ёзма равишда тавсифланади. Одатда маълумотлар муҳокама қилинмайди.

b)

Тадқиқот давомида тўпланган маълумотлар жадвал ва бошқа график усулллар ёрдамида берилади ва улар ёзма равишда тавсифланади. Маълумотлар муҳокама қилинади.

c)

Тадқиқот давомида тўпланган маълумотлар ҳамда уларни илгари амалга бошқа тадқиқотчилар томонидан олинган натижаларга ўхшаш ва фарқли жиҳатлари муҳокамаси берилади.

9.

Илмий тадқиқот этикаси (одоб-ахлоқ) нималарни ўз ичига олади?

a)

Илмий тадқиқотда кўчирмачиликка йўл қўймасликни, ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш, ҳар бир илмий натижа, фараз, назария ва фикр эгаларига бехато иқтибос келтиришни.

b)

Илмий тадқиқотда иштирок этувчи инсонлар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, маълумотларнинг ҳаққоний берилиши, муаллифлик ҳуқуқининг поймол қилинмаслигини.

c)

Илмий тадқиқотда иштирок этувчи барча тарафлар ҳуқуқининг поймол этилмаслиги бўйича қоидалар мажмуини.

10.

Илмий мақола аннотациясида қандай маълумотлар ва қандай ҳажмда берилиши керак?

a)

Илмий тадқиқот натижалари, муаммо бўйича тавсиялар, одатда 250 та сўзда берилади.

b)

Илмий тадқиқот мақсади, тадқиқот методологияси, олинган натижалар ва тавсиялар, одатда ҳажми журнал таҳририяти томонидан белгиланади.

c)

Илмий тадқиқот мақсади ва олинган асосий натижалар одатда ҳажми журнал таҳририяти томонидан белгиланади.

11.

Адабиётлар шарҳи тузилишига кўра турлари қайси жавобда берилган?

a)

Воронка, мозаика ва хронологик

b)

Мавзуий, мозаика ва воронка

12.

Адабиётлар шарҳи нима?

a)

Илмий китоблар/мақолалар ва б.ларнинг қисқача

баёни

b)

Мавзу бўйича ёзилган барча материалларнинг

библиографияси

c)

Тадқиқотчи аргументлари, тезис ва ғоялари мажмуи

d)

Тўғри жавоб берилмаган

13.

Адабиётлар шарҳининг вазифаси келтирилган энг тўғри жавобни белгиланг.

a)

Тадқиқотчининг соҳаси бўйича кенг кўламли назарий билимга эгалигини ва тадқиқотчи илмий ишининг муаммо бўйича мавжуд билимлар мажмуига кўшган ёки қўшувчи ҳиссасини кўрсатиш учун.

b)

Тадқиқот давомида фойдаланилган барча назарий қарашларни таҳлил қилиш ва улардаги камчиликларни аниқлаш.

c)

Тадқиқот мавзусига доир илмий адабиётларни тизимли равишда шарҳлаш ва янгиликлар яратиш кераклигига эҳтиёж мавжудлигини кўрсатиш.

14.

Адабиётлар шарҳини амалга оширишда НИМА ҚИЛМАСЛИК керак?

a)

Муаллифлар ғояларини санаб ва изоҳлаб

ўтиш.

b)

Адабиётларда келтирилган мавзуга оид қарашлар, ёндашувлар ва назарияларни қайд қилиб бориш.

c)

Адабиётлардан далиллар келтириш, уларни тадқиқот мавзусига боғлаш.

15.

Ушбу адабиётлар шарҳида биринчи мавзу бўйича умумий маълумотлар берувчи манбалар шарҳланади ва шарҳ охирига бориб мавзуга бевосита алоқадор бўлган адабиётлар шарҳланади.

a)

Воронка структурали адабиётлар шарҳи

b)

Хронологик структура

c)

Мавзули структура

16.

Адабиётлар шарҳи нимадан бошланиши лозим?

a)

Адабиётлар шарҳи нималарни қамраб олиши ҳақида қисқача маълумотдан.

b)

Мавзунинг долзарблигини изоҳлашдан.

c)

Мавзу бўйича сўнгги йилларда нималар амалга оширилганлиги ҳақида маълумотдан.

17.

Илмий мақолада илмий мақола муаллифи томонидан тарафкашликка йўл қўйилган ёки қўйилмаганлигини аниқлашнинг аҳамияти нимада?

a)

Илмий мақоланинг сифатини аниқлашга ёрдам беради.

b)

Илмий мақолада берилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини баҳолашга ёрдам беради.

c)

Илмий мақолада бирон бир маҳсулот, ташкилот ёки гуруҳ манфаатлари илгари сурилмаётганлигини аниқлашга ёрдам беради.

d)

Барча жавоблар тўғри

18.

Адабиётлар шарҳининг синтез матрица усули нима? Бир неча жавобни танланг.

a)

Адабиётлар жавдал кўринишида таҳлил қилиб олинади ва кейин жадвал матн кўринишига ўтказилади

b)

Адабиётлар муаллифи, йили, мавзуси, методологияси ва натижалари қисқача жадвалга киритилади ва кейинчалик матн кўринишига ўтказилади.

c)

Адабиётлар шарҳининг жадвал кўринишида берилиши.

d)

Кенг кўламли материалларни тизимли тартибда шарҳлашга кўмаклашувчи усул

19.

".... бу қиймат жиҳатдан ўзгарувчи ёки фарқ қилувчи барча фактор ва аспектлардир."

a)

Маълумот

b)

Ўзгарувчан

c)

Статистика

d)

Ишончлилик даражаси

20.

Қайси ўзгарувчан тажриба давомида олинган натижа кўринишида бўлади?

a)

Тобеъ ўзгарувчан (dependent variable)

b)

Мустақил ўзгарувчан (independent variable)

c)

Назорат ўзгарувчан (control variable)

21.

Бир аквариумдаги балиқлар кунига бир маҳал одатий миқдорда озиқлантирилди, иккинчи аквариумдаги балиқлар икки марта овқатлантирилди, учинчиси уч марта овқатлантирилди. Балиқлар массаси ҳар куни ўлчаб борилди. Бу ерда тобеъ ўзгарувчан нима?

a)

Овқат миқдори

b)

Балиқлар миқдори

c)

Кунлик озиқлантириш

d)

Балиқлар массаси

22.

Тадқиқотда бир гуруҳ уқувчилар кунига 2 марта хат ёзишади, иккинчи гуруҳ 3 марта ва учинчи гуруҳ 4 марта ёзади. Ўқувчилар хат ёзиш кўникмасидаги ривожланиш тажриба бошида ва охирида баҳоланади. Бу тадқиқотда мустақил ўзгарувчан нима?

a)

Кунлик хат ёзиш машқлари сони

b)

Гуруҳдаги ўқувчилар сони

c)

Хат ҳажми

d)

Гуруҳлар сони

23.

Тадқиқотда бир гуруҳ уқувчилар кунига 2 марта хат ёзишади, иккинчи гуруҳ 3 марта ва учинчи гуруҳ 4 марта ёзади. Ўқувчилар хат ёзиш кўникмасидаги ривожланиш тажриба бошида ва охирида баҳоланади. Бу тадқиқотда мустақил ўзгарувчан нима?

a)

Хат ёзиш машқлари, хатларни баҳолаш критерияси

b)

Ўқувчилар сони, машқлар сони

c)

Ўқитувчи, гуруҳлар сони