NEW
Font size
WorksheetsҚурьони Карим ва тажвид
Total questions: 30
Worksheet time: 33mins
1. Бир ҳарфни иккинчи ҳарф ичига киргизиш – ?
идғом
иқлоб
ихфо
сакта
2. Ихфо нима?
яшириш
димоғ билан ўқиш
билдириш
тўхташ
3. Иқлоб нима?
яшириш
тўхташ
чўзиш
алмаштириш
4. Сукунли “мим”да нечта қоида бор?
2
3
4
5
5. Ғуннали идғом мислайн нима?
сукунлик мим “мим”га йўлиққанда мимни мимга киргизиб ўқиш
сукунлик мим “мим”га йўлиққанда мимни яшириб ўқиш
сукунлик мим мимга йўлиққанда мимни билдириб ўқиш
сукунлик мим “ихфо ҳарфлари”га йўлиққанда мимни идғом қилиш
6. Нима учун шафавий дейилади?
тилга тегишли бўлгани учун
лабга оид бўлгани учун
“ба” га йўлиққани учун
мим бўлгани учун
7. Қалқала ҳарфлари нечта?
2
3
4
5
8. Мад нечага бўлинади?
2га: аслий ва фаръий
4га: табиий, аслий, муттасил, эваз
3га: муттасил, мунфасил, вожиб
2га: вожиб ва лозим
9. Икки қисқа унли ёки тўрт қисқа унли товуш миқдорича чўзиш жоиз бўлган мад қайси?
мунфасил
табиий
муттасил
лозим
10. Мад ориз қанча чўзилади?
2 ҳаракат
4-6 ҳаракат
2-4-6 ҳаракат
чўзилмайди
11. Мад лозим қанча чўзилади?
2 ҳаракат
4-6 ҳаракат
6 ҳаракат
чўзилмайди
12. Мад лин лозим нима?
лин ҳарфининг лозим сукунга йўлиқиши
мад ҳарфининг ориз сукунга йўлиқиши
лин ҳарфининг ориз сукунга йўлиқиши
мад ҳарфининг лозим сукунга йўлиқиши
13. Қуръони карим биринчи бўлиб қайси халифа даврида жамланган?
Абу Бакр (р.а)
Умар (р.а.)
Усмон (р.а.)
Али (р.а.)
14. Лаҳн неча турли бўлади?
1 турли жалий
4 турли жалий, идғом, ишмом ва хафий
2 турли жалий ва хафий
тўғри жавоб йўқ
15. Вақф неча турли бўлади?
ихтиёрий, изтирорий ва ихтиборий
изтирорий, мажбурий ва иқтибосий
лозим, жоиз ва ихтиёрий
тўғри жавоб йўқ
16. Сукунли нун ҳижо ҳарфларига йўлиқишида нечта ҳукм мавжуд?
изҳор ва қалб
изҳор, қалб, идғом ва ихфо
ишмом, идғом, баййина ва ихфо
ғуннали ва ғуннасиз
17. Сукунли мим ба ҳарфига йўлиққанда мимни ба ҳарфига ғунна қилиб киритиб ўқиш нима дейилади?
ихфо шафавия
изҳор шафавия
идғом мислайн
Ихфо
18. “Ро”ҳарфи неча ҳолатларда ингичка талаффуз қилинади?
3
4
5
6
19. فِرْقٍ калимасидаги “ро” товуши қандай талаффуз қилинади?
йўғон
ингичка
иккиси ҳам жоиз
тўғри жавоб йўқ
20. Қуръони каримнинг нечта жойида сакта қилиш вожиб?
5
3
4
6
21. “Ишмом” нима?
тўхтамасдан қироатни давом эттириш
нафас олмасдан вақф муддатидан камроқ муддат тўхтаб, қироатни давом эттириш
тўхташда заммани талаффуз этмай, унга ишора қилиб, икки лабни овозсиз тарзда замманинг талаффузи шаклини келтириш
”Ҳамза” товушини енгиллатиб, ҳаракат оралиғига таллаффуз қилиш
22. Осим қироатида калима ўртасида нечта ўринда “ишмом” қилинади?
1
2
3
4
23. Сукунли”та” товуши “дал, та, то”товушларига йўлиққанда нима бўлади?
идғом мислайн
идғом мутажонисайн
ихфо
идғом мутақорибайн
24. Тажвид истилоҳда нима дегани?
Чиройли қилиш, сифатини ошириш
Ҳар бир ҳарфнинг махраж, сифат, мад, тарқиқ, тафхим каби тажвид қоидаларидан иборат ҳақни бериш
Хато ўқиш
Барчаси тўғри
25. Лаҳн нима?
Чиройли қилиш, сифатини ошириш
Ҳар бир ҳарфнинг махраж, сифат, мад, тарқиқ, тафхим каби тажвид қоидаларидан иборат ҳақни бериш
Барчаси тўғри
Қуръони каримни нотўғри, хато тиловат қилиш
26. “Имола” нима?
Калимани охирида тўхташ
Калимани ўртасида тўхташ
Ҳаракатни “алиф” билан “йа”нинг ўртасида талаффуз қилиш
“Ҳамза” товушини енгиллатиб, ҳаракат оралиғида талаффуз қилиш
27. Ҳарфларнинг сифатлари нечта?
14
15
16
17
28. Зидди бор сифатлар нечта?
10
9
8
7
29. Зидди йўқ сифатлар нечта?
7
8
9
10
30. Умумий махраж аъзолари нечта?
4
5
6
7
