Wayground logo

Free Printable Worksheets

Font size

S
M
L
XL
Worksheets

Davlat moliyasi

Total questions: 25

Worksheet time: 19mins

Name
Class
Date
1.

Ўзбекистон Республикасида давлатнинг давлат вазифалари ва функцияларини молиявий жиҳатдан таъминлаш учун мўлжалланган марказлаштирилган пул жамғармаси бу –

a)

Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий бюджети.

b)

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети

c)

Ўзбекистон Республикасининг Республика бюджети

d)

Ўзбекистон Республикасининг Консидаллашган бюджети.

2.

Қайтариш шарти билан юқори турувчи бюджетдан қуйи турувчи бюджетга, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига, резидент-юридик шахсга ажратиладиган пул маблағлари бу –

a)

Бюджет трансфертлари

b)

Бюджет субвенцияси

c)

Бюджет ссудаси.

d)

Бюджет дотацияси

3.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари бу –

a)

Бюджет тизими бюджетлари

b)

Солиқ тизими бюджетлари.

c)

Божхона тизими бюджетлари.

d)

Ҳудудий тизим бюджетлари.

4.

Ўзбекистонда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат молиявий назорат органлари, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар бу –

a)

Давлат активларини сотиш жараёни иштирокчилари

b)

Божхона божи ундириш жараёни иштирокчилари

c)

Солиққа тортиш жараёни иштирокчилари

d)

Бюджет жараёни иштирокчилари.

5.

Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи маблағларни жалб қилиш натижасида вужудга келган мажбуриятлари бу –

a)

Давлат ички мажбурияти

b)

Давлат кафолати

c)

Давлат қарзи

d)

Давлат ҳақдорлиги

6.

Муайян даврда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети харажатларининг унинг даромадларидан ошиб кетиши бу -

a)

Давлат бюджети дефольти

b)

Давлат бюджети профицити

c)

Давлат бюджети тақчиллиги

d)

Давлат бюджети мувозанати

7.

Ўзбекистон Республикасининг янги тахрирдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги  қонуни қачон қабул қилинган?

a)

2022 йил 25 декабрда

b)

2019 йил 30 ноябрда

c)

2021 йил 22 апрелда

d)

2016 йил 5 майда

8.

Мамлакат ялпи ички (миллий) маҳсулотини тақсимлаш ва қайта тақсимлаш умумий жараёнининг элементларидан бири бўлиб, улар оралиқ (транзит) характерга эга тушумлар бу - 

a)

Давлат бюджетининг кредитлари.

b)

Давлат бюджетининг даромадлари

c)

Давлат бюджетининг харажатлари

d)

Давлат бюджетининг дотациялари

9.

Муайян даврда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадларининг унинг харажатларидан ошиб кетиши бу -

a)

Давлат бюджети ижроси

b)

Давлат бюджети мувозанати

c)

Давлат бюджети профицити

d)

Давлат бюджети тақчиллиги

10.

Бюджет тизими бюджетларига уларнинг ўз даромадлари етишмаган тақдирда даромадлар билан харажатлар ўртасидаги фарқни қоплаш учун қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари бу-

a)

Дотация

b)

Субвенция

c)

Субсидия

d)

Трансферт

11.

Давлат бюджети таркибида жамлантириладиган жамғармалар бўлиб, уларнинг ҳар бири учун маблағлар манбалари, ҳар бир манбадан маблағ тушиши нормалари ва шартлари, шунингдек шу маблағлардан фойдаланилиши мумкин бўлган мақсадлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади бу –

a)

Давлат мақсадли жамғармалари

b)

Марказлашган пул жамғармалари

c)

Марказлашмаган пул жамғармалари

d)

Давлат захира жамғармалари.

12.

Мамлакатда молия сиёсатининг бир қисми бўлиб, давлат орқали солиқлар доирасида чора-тадбирлар тартибини амалга оширидиган сиёсат бу -

a)

Божхона сиёсати

b)

Солиқ сиёсати

c)

Молия сиёсати

d)

Бюджет сиёсати

13.

Бюджет ташкилотларида ва бюджет маблағлари олувчиларда уларга пул маблағларини ўтказиш мажбуриятини юкловчи ҳужжатлар, шу жумладан, ижро ҳужжатлари асосида юзага келадиган мажбуриятлар бу-

a)

Молиявий мажбуриятлар

b)

Юридик мажбуриятлар

c)

Фуқаролик мажбуриятлари

d)

Маъмурий мажбуриятлар

14.

Субъектлар (назорат қилувчилар), объектлар (назорат қилинувчилар), назоратнинг усул ва воситаларини биргаликда жамлаб, ўз ичига оладиган тизим бу –

a)

Банк назорат тизими

b)

Молиявий назорат тизими

c)

Божхона назорат тизими

d)

Солиқ назорат тизими

15.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайси солиқ тури амал қилмайди

a)

Қўшилган қиймат солиғи

b)

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

c)

Акциз солиғи.

d)

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун солиқ

16.

Товарлар ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ва уларни реализация қилишни молиялаштириш ёки биргаликда молиялаштириш ёхуд мақсадли харажатларнинг ўрнини қисман қоплаш учун бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган пул маблағлари бу –

a)

Субвенция.

b)

Субсидия

c)

Ссуда

d)

Дотация

17.

Бюджет тизими бюджетларини шакллантириш, тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ва ижро этиш, уларнинг ижросини назорат қилиш, бюджет тизими бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлаш ва тасдиқлаш, шунингдек улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар жараёни бу –

a)

Жарималар ва йиғимлар ундириш жараёни.

b)

Бюджет жараёни

c)

Божхона божи ундириш жараёни

d)

Солиққа тортиш жараёни.

18.

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, бюджет маблағларини тақсимловчилар, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар, давлат мақсадли жамғармалари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари бу –

a)

Молиявий назорат қатнашчилари

b)

Молиявий назорат объектлари

c)

Молиявий назорат субъектлари

d)

Молиявий назорат иштирокчилари

19.

Давлат ва маҳаллий ҳокимият миқёсида жамланган пул фондлари бу –

a)

Марказлашмаган пул жамғармалари

b)

Давлат маҳаллий пул жамғармалари

c)

Марказлашган пул жамғармалари

d)

Давлат кафолат жамғармалари

20.

Бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан назоратни амалга ошириш мақсадида молиявий назорат объектларининг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларини ўрганиш ҳамда таққослаш бу –

a)

Давлат жамоат назорати

b)

Давлат божхона назорати

c)

Давлат молиявий назорати

d)

Давлат солиқ назорати

21.

Бюджет ташкилотлари бюджетдан ташқари жамғармаларининг тегишли йил чораги ёки молия йили учун кутилаётган тушумлари ва харажатлари акс эттириладиган ҳужжат бу -

a)

Даромадлар ва тушумлар сметаси

b)

Даромадлар сметаси

c)

Даромадлар ва харажатлар сметаси

d)

Харажатлар сметаси

22.

Хўжалик юритувчи субъектлар ва уй хўжаликлари миқёсида жамланган пул фондлари бу

a)

Давлат мақсадли жамғармалари.  

 

b)

Давлат йиғма жамғармалари

c)

Марказлашмаган пул жамғармалари

d)

Марказлашган пул жамғармалари

23.

Мамлакатда макродаражадаги ижтимоий ишлаб чиқариш эҳтиёжларини қондириб, уларга бюджет ва бюджетдан ташқари фондларнинг маблағлари бу -

a)

Марказлашган молиявий ресурслар.

b)

Хўжалик субъектларининг молиявий ресурслари

c)

Кафолатланган молиявий ресурслар.

d)

Марказлашмаган молиявий ресурслар

24.

Маориф, соғлиқни сақлаш, бошқарув, мудофаа, социал таъминот, социал суғурта ва бошқалар бўлиб, уларнинг асосий қисми Давлат бюджети орқали амалга ошириладиган фонд бу -

a)

Шахсий истеъмол фондлари

b)

Ижтимоий истеъмол фондлари

c)

Жамоавий истеъмол фондлари

d)

Оилавий истеъмол фондлари

25.

Қорақалпоғистон Республикасининг Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимлари бу –

a)

Ҳудудий солиқ органлари

b)

Маҳаллий молия органлари

c)

Республика молия органлари

d)

Ҳудудий молия органлари.